Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2003 й. 331-сон "Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2003 й.

N 331


МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ СИЁСАТНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Рақобат, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги тадқиқотларнинг амалий йўналтирилганлигини кучайтириш ва норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш, мутахассисларнинг рақобат муҳитини ривожлантиришнинг халқаро амалиёти соҳасидаги билим даражасини ошириш, монополияга қарши сиёсат соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. ЎзбюроКЕС, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ТАСИС дастурининг "Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва давлат хизматини ислоҳ қилишга кўмаклашиш" EDUZ-9802-сон лойиҳаси офиси негизида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика иқтисодиёти тармоқларини монополиядан чиқариш жараёнларини, шунингдек ривожланган мамлакатларда монополияга қарши тартибга солиш амалиётини таҳлил қилиш;

рақобат соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда товар ва молия бозорларида рақобатни шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиётнинг монопол тармоқларини бошқариш тизими таркибини ўзгартириш жараёнларини ўрганиш ва ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилиш дастурларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг тадқиқотларини олиб бориш;

товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари ва бошқа донор ташкилотлар грантларини жалб қилиш;

республика аҳолисини ва халқаро жамоатчиликни республика иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларида монополиядан чиқариш жараёнлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг хабардор қилиш;

республика монополияга қарши кураш органлари кадрлари малакасини ошириш ҳамда суд бошқарувчиларини тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиқиш ва курслар ташкил этиш.

3. Белгилаб қўйилсинки, Марказ нотижорат ташкилоти шаклида ташкил этилади, унга белгиланган тартибда ТАСИС дастурининг "Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва давлат хизматини ислоҳ қилишга кўмаклашиш" EDUZ-9802-сон лойиҳасининг барча техник ва офис асбоб-ускуналари берилади.


4. Марказнинг штатдаги ходимларининг чекланган сони 8 нафардан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган ташкилий тузилмаси ва Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази тўғрисидаги Низом 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.


6. Халқаро ва бошқа донор ташкилотлар грантлари маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар Марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахбороти бюллетенлари мажбурий тартибда юбориладиган рўйхатга киритилсин.

8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Марказни Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйдаги маъмурий бинонинг 10-қаватига (ТАСИС дастурининг EDUZ-9802-сон лойиҳаси офиси эгаллаб турган хоналар) жойлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил  29  июлдаги

331-сон қарорига

1-ИЛОВА



Монополияга қарши сиёсатни

такомиллаштириш марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ






Марказ директори
















































Бошқарув тизими таркибини ўзгартириш, рақобат муҳитини шакллантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш дастурлари бўйича эксперт гуруҳи

(4 киши)

Жаҳон тажрибасини ўрганиш ва халқаро ҳамкорлик бўйича эксперт гуруҳи

(2 киши)

Бухгалтер

  

Жами 8 киши.




































Время: 0.1389
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск