ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 22.12.2015 й. ПҚ-2455-сон қарорига 36-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 22 декабрдаги

ПҚ-2455-сон қарорига

36-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2016 йилнинг 1 январидан

бошлаб киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги "2016 йилнинг 1 январигача" сўзлари "2018 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорининг 30-иловасидаги эслатмадан "ва тарбияланувчиларнинг бир маротаба овқатланишини ташкил қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сон қарори 1-бандининг:

биринчи хатбошидаги "2016 йил 1 январгача" сўзлар "2018 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "80 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ҳажмдаги ўзининг маҳсулотини, шу жумладан ярим тайёр маҳсулотлар (калава ип, газламалар, трикотаж полотно ва пахта йигириш чиқиндилари)ни эркин айирбошланадиган валютага сотувчи" сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида" 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "30" рақами "20" рақамига алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимининг магистрал суғориш каналларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 6 ноябрдаги ПҚ-1849-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. "Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимининг магистрал суғориш каналларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш даврида:

лойиҳани амалга ошириш доирасида Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағлари ҳисобидан олиб келинаётган ва харид қилинаётган товар (иш ва хизмат)лар, ускуналар ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари), қўшилган қиймат солиғи ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан;

лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олиб келинаётган ва харид қилинаётган товар (иш ва хизмат)лар, ускуналар ва транспорт воситалари қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилсин.".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорининг 35-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Болаларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида

ўқитиш учун ота-оналардан олинадиган тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Болалар мусиқа ва санъат

мактабининг жойлашуви


Йил бошида энг кам иш ҳақи

миқдорига % ҳисобида

Мусиқа йўналишлари бўйича

Тошкент шаҳри


75

вилоятлар марказлари


50

Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган аҳоли пунктлари


30

Санъат йўналишлари бўйича

Тошкент шаҳри


50

вилоятлар марказлари


30

Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган аҳоли пунктлари


20

Эслатма:


1. Мусиқа ва санъат соҳасида болаларнинг таълим олиши учун қулай шароит яратиш мақсадида бир календарь йил мобайнида мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1-3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болаларни ҳамда кам таъминланган оилалардан бўлган болаларни ўқитиш, ўқувчилар умумий контингентининг 25%дан ошмайдиган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.


2. Агарда бир оиланинг 2 ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70% миқдорида тўлов амалга оширилади.


3. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари таъминоти учун сарф-харажатларни молиялаштириш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ягона ижтимоий тўловдан ташқари) ота-оналар тўлайдиган маблағлар ҳисобидан, етишмаётган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантириш вақтида, мазкур қарор билан маъқулланган чора-тадбирлар Дастурини бажариш учун бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида, улар учун харажатларнинг IV гуруҳи бўйича ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмининг 5%идан ошмайдиган миқдорда маблағ ажратишни назарда тутсин.".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кумуш буюмлар ишлаб чиқарувчи қувватларни барпо этиш тўғрисида" 1993 йил 25 мартдаги 158-сон қарорининг 11-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорининг 20-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартибининг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Металл парчалари топширувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш пул маблағлари билан амалга оширилади.

Бунда металл парчалари топширувчилар билан ҳисоб-китоб қилишни улар топширган металл парчалари суммасига тенг миқдорда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот билан амалга оширишга рухсат этилади (бюджет ташкилотлари бундан мустасно)".


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш Тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ тиббиёт муассасаларига берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшаб қоладиган маблағлар тиббиёт муассасасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш билан бир қаторда, тиббиёт мақсадидаги эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари ва бошқа буюмларни сотиб олишга йўналтирилиши мумкин".

20. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 8-бандининг тўртинчи хатбошидагиқори ликвидли товарларни" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси" очиқ акциядорлик жамияти учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган" сўзлари қўшилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Давлат махсус мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги низомда:


а) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мактабгача таълимни, тиббий хизмат кўрсатишни бепул олиш;

Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган махсус мактабгача муассаса учун санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш;

турли тадбирларда қатнашиш";


б) 34-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган болалар мактабгача муассасаларида болалар таъминоти учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда ундириладиган ота-оналар тўлови (кейинги ўринларда ота-оналар тўлови деб аталади)";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ота-она тўлови ундирилмайдиган болаларнинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқланади";


в) 38-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига" сўзлари чиқариб ташлансин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Тараққиёт учун озиқ-овқат" дастури доирасида республика қишлоқ аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Шредер номидаги боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали лабораториясини жиҳозлаш лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида" 2012 йил 16 апрелдаги 110-сон қарори иловасига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ: Лойиҳаларни молиялаштириш муддатлари қурилиш ишларининг тугалланишига ва давлат қабул комиссияси далолатномаларининг расмийлаштирилишига кўра аниқланади".


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 88-1-банд қўшилсин:

"88-1. Олий таълим муассасаси ва Институтдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларининг тасдиқланган жадвалига киритилган ва юборилган тингловчиларининг уларни асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишнинг бутун даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.

Асосий ишидан ажралган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларига тасдиқланган жадвалга мувофиқ бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларнинг ўқиш жойига келиш ва у ердан қайтиш бўйича бир марталик йўл харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни юборган томон ҳисобига қопланади".


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларига асосий ишдан ажралган ҳолда қайта тайёрлашга ва малака оширишга тасдиқланган жадвалга мувофиқ бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларнинг ўқиш жойига келиш ва у ердан қайтиш бўйича бир марталик йўл харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни юборган томон ҳисобига қопланади".

28. Вазирлар Маҳкамасининг "Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорида:


а) 1-иловада:

41 ва 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Давлат божи лицензия талабгорлари томонидан лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига тўланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи - республика бюджетига;

70 фоизи - Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига.

Давлат божи ставкалари ўзгарганда тўланиши лозим бўлган давлат божи лицензиянинг ставкалар ўзгаргандан кейинги амал қилиш даври учун қайта ҳисоблаб чиқилади.

Давлат божи лицензия берилган муддат мобайнида ҳам бирйўла ва ҳам чораклар бўйича тўланиши мумкин.

Лицензиат илгари давлат божи тўланган давр тамом бўлган пайтдан бошлаб уч ой мобайнида навбатдаги давр учун давлат божи тўламаган тақдирда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш чораларини кўради, айни пайтда лицензия амал қилишининг барча даври учун тўланмаган давлат божини белгиланган тартибда ундириб олади.

Лицензия берилган санадан бир йил ўтмасдан лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ёки лицензия бекор қилинганда давлат божи бир йиллик миқдорда ундирилади.

42. Давлат божини чораклар бўйича тўлашда лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ёки лицензия бекор қилинганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

Давлат божи бирйўла тўланганда ортиқча тўланган давлат божи суммасини қайтариш лицензиатнинг ёзма аризаси асосида тўловни қайтариш тўғрисидаги ариза берилган санадан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида амалга оширилади. Лицензия берилган санадан бир йил ўтмасдан лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ёки лицензия бекор қилинганда давлат божининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш унинг бир йиллик миқдоридан ошган қисми бўйича амалга оширилади";


б) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Концерт-томоша фаолиятини амалга

ошириш ҳуқуқи учун давлат божи

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Концерт-томоша фаолияти,

шу жумладан:

Жисмоний ва юридик шахслар

учун давлат божи ставкалари*

(бир жисмоний шахс ҳисобига

йиллик бож миқдори, энг кам

ойлик иш ҳақи баравари

миқдорида)


рейтинг гуруҳлари бўйича


I


II


III


IV**


V


VI

I

яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури);

битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури;

турли жанрларнинг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастури (солист, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар);

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.


195

98

65

40



ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда юбилей тантаналарига хизмат кўрсатиш;

ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, "келин салом"), "суннат тўйи" тадбирларига хизмат кўрсатиш;

ҳордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (солист, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар).






26

13

     

Изоҳлар:

*) Давлат божи (шу жумладан, чораклар бўйича бўлиб-бўлиб тўланганда - давлат божининг тегишли қисми) миқдорлари тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

**) IV рейтинг гуруҳига киритилган ва таълим муассасаларида ўқиётган ҳамда биринчи марта лицензия олаётган ижрочилар ушбу таълим муассасасида таълим олиш даврида (тегишли тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда), бироқ лицензия берилган санадан бошлаб кўпи билан бир йил мобайнида давлат божи тўламайди.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 646-модда




































Время: 0.1507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск