ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2015 й. ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори [Кўчирма]

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2015 й.

N ПҚ-2455



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2016 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида" 2015 йил 11 ноябрдаги 276-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида" 2015 йил 3 декабрдаги ПС-61-III-сонли қарорларини бажариш юзасидан:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2016 йилги асосий параметрлари 3 - 7-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2016 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларининг 2016 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. 2016 йил учун:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 9-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 10-1, 10-2 ва 10-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 12-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 13-1 ва 13-2-иловаларда келтирилган рўйхатга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 15-иловага мувофиқ;

имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари 16-1 ва 16-2-иловаларга мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 17-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 18 ва 19-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 21-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 22-иловага мувофиқ;

23-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 24-иловага мувофиқ;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкалари 25-иловадаги нормативларга мувофиқ;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.


4. Ягона солиқ тўловларидан келадиган тушумлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.


5. Белгилансинки, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:

юридик шахслар учун - давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;

мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун - 26-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.


6. 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб:

мобиль алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи, маблағларни 27-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда, ойига 1500 сўм миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, импорт қилинган углеводород хом ашёсидан хом ашё эгасига қайтариб бериш шарти асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисининг ҳажмлари, транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газдан фойдаланганлик солиғига тортиш объектига киритилади.


7. Қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 28-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Минтақаларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш учун қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар бўйича тушумлар:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

11-иловада назарда тутилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

12-иловада назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;

чакана савдо тармоқларида сотиладиган олтиндан ясалган заргарлик буюмларига акциз солиғи;

29-иловага мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари даромадларига ўтказилсин.

Белгилансинки, мобиль алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.


13. 2016 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 30-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 31-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 32-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


14. 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети захира жамғармалари миқдорлари 33-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


15. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган 2016 йилги тўлов миқдорлари 34-иловага мувофиқ белгилансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,3 фоиз бўлгани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 36 184,9 млрд. сўм, харажатлари 36 725,0 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 12 419,0 млрд. сўм ва харажатлари 12 996,0 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 2 218,8 млрд. сўм ва харажатлари 2 238,8 млрд. сўм миқдорида.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилик бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2016 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, якуний операциялар ўтказсинлар.


18. 2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 35-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 36-иловасига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) 1 - 7, 30 - 33-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 646-модда
















































Время: 0.1493
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск