Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.03.2015 й. 69-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 26 мартдаги

69-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Ўзбекистон Республика товар-хом ашё

биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон

савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг

зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат

харидини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг (кейинги ўринларда биржа деб аталади) махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


электрон каталог - биржанинг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини таъминловчи дастурий-техник мажмуа;


буюртмачилар - бюджет тизими бюджетларининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар;


товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар - электрон каталогда ўзининг офертасини жойлаштирган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, биржа томонидан белгиланган тартибда Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилишини кафолатловчи етказиб берувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари;


товарлар - харид қилиниши буюртмачиларда шошилинч ва/ёки олдиндан кўрилмаган зарурият туфайли юзага келган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар).


3. Электрон каталогда битта шартнома бўйича 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаганга тенг бўлган, уларга шошилинч ва/ёки олдиндан кўрилмаган зарурият юзага келган товарлар харид қилинади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Электрон каталогда харид қилинадиган товарлар рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланади.


4. Ушбу Низомнинг амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ товарларни харид қилишга;

агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг тартиботларида ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий инвестициялар ва кредитлар, қарзлар ва хорижий грантлар бериш шартларида товарларни харид қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан маҳфий тусдаги товарларни харид қилишга татбиқ этилмайди.



II. ТАКЛИФЛАРНИ ЭЛЕКТРОН КАТАЛОГДА

ЖОЙЛАШТИРИШ, ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИ

ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАРНИ ТАНЛАШ ВА КОНТРАКТЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


5. Электрон каталогда товарларнинг давлат харидларини амалга ошириш жараёнида биржа томонидан белгиланган тартибда аккредитация қилинган буюртмачилар ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар қатнашади.


6. Электрон каталог товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларнинг таклифларидан шакллантирилади. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг электрон каталогга қўйилган таклифи буюртмачиларга йўналтирилган оммавий оферта ҳисобланади.


7. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар биржанинг махсус ахборот порталида қуйидаги маълумотларни:

таклиф этилаётган товарнинг номини;

сотиш нархини;

товарнинг энг кўп ва энг кам партиясини;

товарнинг маркаси ва техник параметрларини (техник паспорт ёки бошқа ҳужжат асосида);

товарнинг расмини;

товарни етказиб бериш ҳудудини;

товарнинг ишлаб чиқарувчиси ва товар ишлаб чиқарилган мамлакат тўғрисидаги маълумотларни;

кафолат шартлари ва муддати тўғрисидаги маълумотларни;

товар ишлаб чиқарилган йилни;

товарнинг яроқлилик муддатини;

лицензия, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат ёки сертификат (агар фаолият давлат харидлари предмети ҳисобланган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлса ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатни ва мувофиқлик сертификатини олишни талаб этса) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни мажбурий тартибда жойлаштирадилар.

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи электрон каталогда жойлаштирилган ахборотнинг ишончлилиги учун тўлиқ жавоб беради.


8. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар (товарлар (ишлар, хизматлар)нинг етказиб берилишини кафолатловчи етказиб берувчилар бундан мустасно) электрон каталогда харидларни амалга ошириш жараёнида иштирок этишдан олдин биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасида ўзининг шахсий ҳисоб рақамида Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган миқдорда закалатни жойлаштиради. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг закалати у томонидан контракт имзолангунига ва у биржанинг филиали ёки савдо майдончасида рўйхатдан ўтказилгунига қадар блокировка қилинади.

Буюртмачилар ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар биржанинг воситачилик йиғими суммаси миқдорида аванс тўловларини киритадилар.


9. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг офертаси у электрон каталогга қўйилган пайтдан бошлаб ўн беш кун мобайнида амал қилади.

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи офертани у буюртмачи томонидан қабул қилингунига қадар хоҳлаган муддатда олиб ташлашга ҳақлидир.


10. Буюртмачи электрон каталогда товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзига зарур бўлган товарни танлаб олади ва товарни танлаганидан сўнг нархларни сўраш механизмидан фойдаланади.


11. Нархларни сўраш механизми ўзида буюртмачига товарни офертадагига қараганда пастроқ, ўхшаш товарларни етказиб берувчиларнинг нархлари бўйича сўраш имконини берадиган дастурий мажмуа функциясини ифодалайди.


12. Биржа электрон каталогда ўхшаш товарларни таклиф қилувчи барча етказиб берувчиларга нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисидаги таклиф жўнатилишини таъминлаши шарт.


13. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар биржа томонидан нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисидаги таклиф юборилган пайтдан бошлаб 48 соат мобайнида ўз таклифларини беришга ҳақлидирлар.


14. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар манзилига юбориладиган нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисидаги таклиф буюртмачи томонидан танланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг офертасига ҳаволани ўз ичига олади.


15. Нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисида таклиф олинган пайтдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар буюртмачи томонидан танланган товарнинг таклифида баён қилинган шартларда товарни етказиб бериш тўғрисида ўзининг нархга доир таклифларини тақдим этишга ҳақлидир.

Нархларни сўрашда иштирок этиш тўғрисида таклиф олган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи оферта нархидан паст нарх бўйича таклиф киритишга ҳақлидир.


16. Агар нархларни сўрашда иштирок этиш давомида товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи томонидан таклиф қилинган нарх буюртмачи томонидан танланган нархдан 15% ва ундан ортиқ фоиз паст бўлган тақдирда, товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи савдо предметининг ҳар бир бирлиги учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи томонидан таклиф қилинган нарх билан буюртмачи томонидан танланган оферта нархи ўртасидаги тафовут миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай таклифлар электрон тизим томонидан ўз-ўзидан рад этилади.


17. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг қўшимча закалати у томонидан контракт имзоланиши ва у биржанинг филиали ёки савдо майдончасида рўйхатдан ўтказилиши пайтигача биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасида унинг шахсий ҳисоб рақамида блокировка қилинади.


18. Нархларни сўраш иштирокчилари томонидан берилган нархга доир таклифларни таққослаш электрон тизимнинг дастурий мажмуаси томонидан автоматик режимда амалга оширилади.


19. Электрон тизим буюртмачи билан энг паст нархни таклиф қилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи ўртасида тузилган битимни рўйхатдан ўтказади ҳамда буюртмачилар ва электрон тизим томонидан ғолиблар сифатида аниқланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларнинг шахсий ҳисоб рақамларидан битим суммасининг 0,05 фоизи миқдорида биржанинг воситачилик йиғимини ечиб олади.


20. Нархларни сўраш жараёнида товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар якунлар чиқариш пайтигача буюртмачи ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларга маълум бўлмайди. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг номи ғолибни аниқлаш пайтида электрон тизимда акс эттирилади.


21. Электрон тизим буюртмачи томонидан танланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчининг офертасида баён қилинган шартларга ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар томонидан таклиф қилинган энг паст нархларга мувофиқ контрактни шакллантиради. Контрактнинг электрон шакли буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи - ғолибнинг шахсий кабинетига юборилади.

Намунавий контракт биржа ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан тасдиқланади.


22. Буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи - ғолиб ғолиб аниқланган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида контрактни икки нусхада имзолаши ва уни рўйхатдан ўтказиш учун ўзларининг ҳудудий жойлашиш жойи бўйича биржанинг филиали ёки савдо майдончасига тақдим этиши шарт.


23. Контрактни рўйхатдан ўтказиш биржа томонидан уни тузилган контрактларнинг электрон реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.


24. Контракт биржанинг филиали ёки савдо майдончаси томонидан рўйхатдан ўтказилганидан кейин бир иш куни мобайнида томонлар почта, телеграф, телетайп ёки бошқа алоқа воситаси орқали контракт бўйича тегишли ҳужжатларни айирбошлашлари керак.


25. Тузилган контрактлар реестри биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва биржанинг маълумотлар базалари электрон ўзаро ҳамкорлиги йўли билан автоматик режимда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилади.


26. Буюртмачи тегишли ҳужжатлар билан биргаликда контракт айирбошлангандан кейин икки иш куни мобайнида уни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қабул қилиш) учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бўлинмасига тақдим этиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг бўлинмаси буюртмачилардан олинган контрактлар асосида нархлар мониторингини ўтказмасдан контрактларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади (ҳисобга қабул қилади). Рўйхатдан ўтказилган (ҳисобга қабул қилинган) контрактлар реестри Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан маълумотлар базаларининг электрон ўзаро ҳамкорлиги йўли билан автоматик режимда биржага юборилади.


27. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи - савдолар ғолиби контрактни имзолашни рад этган тақдирда, биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги унинг закалати ғолиб аниқланган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли ғазначилик ҳисоб рақами кўрсатилган ҳолда ягона ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи - савдолар ғолиби контрактни имзолашни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда буюртмачи контрактни имзолашдан бош тортиш туфайли етказилган зарарларни қоплаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Контрактни имзолашни рад этган ёки бошқача тарзда имзолашдан бош тортган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи - савдолар ғолиби биржа томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилади, енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари юзага келиши муносабати билан рад этиш ҳолатлари бундан мустасно.


28. Буюрмачи контрактни имзолашни рад этган ёки ундан бошқача тарзда бош тортган тақдирда, товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


29. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи - савдолар ғолиби шартномани имзолашни рад этса ёки ундан бошқача тарзда бош тортган тақдирда, биржа бир иш куни мобайнида буюртмачи билан нархларни сўраш бошлангунига қадар буюртмачи томонидан офертаси танланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи ўртасидаги контрактни тузади.


30. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи томонидан контракт мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда буюртмачи товарни ушбу Низомда назарда тутилган тартибда электрон каталогда харид қилади.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Буюртмачи:

буюртмачи томонидан товарларнинг давлат хариди амалга оширилишида ушбу Низомнинг ижроси мониторинги учун Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига ишончли ахборот тақдим этилиши;

тузилган контракт шартлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бажарилмаслиги;

контрактни тузиш муддатига риоя этилиши, контрактни имзолаш рад этилиши ёки уни имзолашдан бош тортиш ва ҳужжатларни ўз вақтида айирбошлаш учун жавоб беради.


32. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи:

товарларнинг давлат харидида иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги;

тегишли лицензия, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат ёки сертификатда маълумотларнинг мавжудлиги ва уларнинг ишончлилиги учун жавоб беради (агар фаолият давлат харидлари предмети ҳисобланган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлса ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатни, сертификатни олишни талаб этса);

тузилган контракт шартлари бажарилмаслиги;

контрактни тузиш муддатига риоя этилиши, контрактни имзолаш рад этилиши ёки уни имзолашдан бош тортиш ва ҳужжатларни ўз вақтида айирбошлаш учун жавоб беради.


33. Биржа:

буюртмачилар ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларни белгиланган тартибда аккредитация қилиш асоссиз рад этилиши;

давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда ғолибни аниқлаш тартиботларига риоя қилиниши;

электрон каталог ва махсус ахборот портали узлуксиз ишлаши;

савдо натижалари бўйича томонлар томонидан тузилган контракт рўйхатдан ўтказилиши учун жавоб беради.


34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


35. Контракт мажбуриятларини зарур тарзда ижро этиш масалалари бўйича низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республика товар-хом ашё

биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо

йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар





    

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар

     

Электрон каталогда офертани жойлаштиради


иш куни мобайнида







V




Буюртмачи

     

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар томонидан электрон каталогда жойлаштирилган таклифлар орасидан офертани танлайди

       


иш куни мобайнида







V




Биржанинг

электрон тизими

      

Ўхшаш товарларнинг барча етказиб берувчиларига нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисида таклиф юборади

        


бир минут мобайнида







V




     

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар

      

Ўз нархларини таклиф қиладилар


48 соат мобайнида







V




Электрон тизим

       

Нархларни таққослайди ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчини - ғолибни аниқлайди, контрактни шакллантиради ҳамда уни буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи - ғолибнинг шахсий кабинетларига юборади

       


24 соат ўтгандан кейин







V




      

Буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи

   

     

Контрактни икки нусхада имзолайдилар ва ҳар бири ўз ҳудудий жойлашиш жойи бўйича биржанинг филиалида ёки савдо майдончасида рўйхатдан ўтказадилар

     


2 иш куни мобайнида



V




Буюртмачи

      

Контрактни Ғазначиликнинг бўлинмаларида рўйхатдан ўтказади

      


2 иш куни мобайнида


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 март, 12-сон, 139-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 19-модда






































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск