ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.06.1997 й. ПФ-1791-сон "Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.06.1997 й.

N ПФ-1791


ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯНИ ЯХШИЛАШ,

АҲОЛИНИНГ  ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИ

ДАРАЖАСИНИ  ЮКСАЛТИРИШ, ҲУҚУҚШУНОС

КАДРЛАРНИ   ТАЙЁРЛАШ    ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ЖАМОАТЧИЛИК

ФИКРИНИ ЎРГАНИШ ИШИНИ

ЯХШИЛАШ ҲАҚИДА


Ҳуқуқий демократик давлат қурилиши, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолат қарор топишини таъминлаш, маънавий ва маданий ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаш, амалга оширилаётган ислоҳотларни янги мазмуи билан бойитиш, аҳолининг ҳуқуқий билими ва онгини юксалтириш, жамиятни сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш борасидаги ишларни яхшилаш мақсадида:


1. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва хуқуқий тарбиясини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар - давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгилансин.

Республикада ҳуқуқий давлат қурилиши йўлида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунлар моҳиятини аҳоли томонидан чуқур англаб етишига ҳар томонлама кўмаклашиш - давлат бошқарув, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ўқув юртлари ҳамда ҳуқуқшунос олимларнинг энг долзарб вазифалари эканлиги кўрсатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, "Маҳалла" хайрия жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Қамолот" жамғармаси хамда Ўзбекистон Республикасидаги инсон ҳуқуқлари бўйича ва бошқа бир қатор манфаатдор ташкилотларнинг "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказини тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2.2. Жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказига "Ўзбекистонда жамоатчилик фикри" махсус даврий журналини ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр қилишга рухсат берилсин.


2.3. Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказига хориждаги шу йўналишда иш юритувчи ташкилотлар билан халқаро алоқаларни амалга ошириш, унинг сўровларига мувофиқ тегишли ахборотларни тақдим килиш борасида ёрдам кўрсатсинлар.


2.4. "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиялари ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг карорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ва статистик тўпламлари мажбурий равишда юборилувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


3. Тошкент давлат юридик институти ҳузурида ҳуқуқий маърифат тарғиботи Маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари ҳузурида унинг минтақавий бўлимлари тузилсин.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида жамоатчилик асосида ҳуқуқий маърифат тарғиботи Марказининг бўлимлари ташкил қилинсин.


3.1. Ҳуқуқий маърифат тарғиботи Марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагича белгилансин:

- мамлакатда ҳуқуқий таълимни ташкил қилишга ёрдамлашиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғибот қилиш, ҳуқуқий сохадаги таълим ишларини услубий жиҳатдан таъминлаш;

- аҳоли турли ижтимоий гуруҳларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий турларини тадбиқ этиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш;

- ахолининг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида янги қонунчилик ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни даврий умумлаштирилишини амалга ошириш ҳамда уларни Марказнинг минтақавий бўлимларига етказиш;

- ҳуқуқий таълимнинг ҳолатини умумлаштириш ва таҳлил қилиб бориш, уларни яхшилаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

- жойларда ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш.


3.2. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг таълим борасидаги ишларини ҳуқуқий маърифат тарғиботи Маркази билан мувофиқлаштирсинлар, унинг сўровларига кўра лекциялар ўқиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун тегишли мутахассисларни ажратиб, ҳар томонлама кўмак берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида юристлар малакасини ошириш Маркази тузилсин, мазкур Марказда адлия, суд, прокуратура, адвокатура, давлат бошқаруви идоралари, мулкчилик туридан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг ўқитилиши кўзда тутилсин.

4.1. Қуйидагилар Юристлар малакасини ошириш Марказининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:


а) ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

б) ҳуқуқ соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ҳуқуқшунослар орасида кадрлар сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсияларни ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш;

в) ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва малакасини. ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан алоқаларни амалга ошириш.


4.2. Юристлар малакасини ошириш Маркази фаолиятини молиявий таъминлаш республика бюджетининг давлат ҳокимияти ва бошқарувига ажратилаётган маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.


4.3. Марказга ўқув ва тадқиқот ишларини амалга ошириш учун республика ва чет эл илмий марказларининг кўзга кўринган олимларини, тажрибали амалиётчиларни ўриндошлик ёки алоҳида шартномалар тузиш йўли билан жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


4.4. Юристлар малакасини ошириш Маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ва статистик тўпламлари мажбурий равишда юборилувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 10 кун муддат ичида Адлия вазирлиги тизимида фуқароларнинг адлия ва суд идоралари ходимларининг ноқонуний харакатлари устидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқадиган алоҳида бошқарма тузиш тўғрисида қарор қабул қилсин.

6. Адлия вазирлиги Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг республика аҳолиси учун илмий-оммабоп хуқуқий адабиётларни нашр қилишни кенгайтириш борасида фаолияти дастурини ишлаб чиқсин (мавзули дастурлар ҳам шу жумладан).


6.1. Аҳолига сотиладиган ҳуқуқий илмий-оммабоп адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар қийматининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қопланиши белгилансин.


6.2. Ҳуқуқий маърифат тарғиботи Маркази ҳузурида илмий-оммабоп ҳуқуқий адабиётларни чиқариш бўйича идоралараро республика мувофиқлаштирувчи услубий Кенгаши тузилсин.


6.3. Мазкур Кенгашга нашр қилишга тавсия қилинган ҳуқуқий адабиётларни илмий-оммабоп адабиётлар мақомига киритиш хуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 й., 7-сон, 179-модда










































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск