ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Халқ таълими вазирлигининг 27-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 106-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 24-сон, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 10-сон "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 21.12.2015 й. Қарори (АВ томонидан 28.12.2015 й. 2577-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2015 й.

N 2577-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.12.2015 й.

N 27-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.12.2015 й.

N 106


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.12.2015 й.

N 24


ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ

ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ

21.12.2015 й.

N 10


ҚАРОРИ



Умумтаълим мактабларини дарсликлар

ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сон "Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2014 йил 20 мартдаги 14, 25, 15-ққ, 08-05-04-сон қарори (рўйхат рақами 2577, 2014 йил 28 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 18-сон, 202-модда) билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Молия вазири

Р. Азимов

Маданият ва спорт ишлари вазири

Б. Ахмедов

Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бош директори

О. Юнусов

            





Қарорга

ИЛОВА



Умумтаълим мактабларини дарсликлар

ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Республика бўйича дарсликларни харид қилишнинг истиқбол квоталарини ҳар бир ҳудудлар кесимида шакллантиришда 1-синф ўқувчиларига синфлар ва таълим тиллари бўйича буюртманинг умумий ҳажмидан 5% гача, 2 - 9-синф ўқувчиларига дарсликлардан фойдаланиш даврларида синфлар ва таълим тиллари кесимида энг кўп ўқувчилар контингенти таҳлили асосида умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасининг захираси шакллантирилиши мумкин.".


2. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдорини аниқлаш жараёнида тегишли миқдордаги дарсликларни жорий молия йилида янгилаш ва ижара тизимига киритилишида уларни харид қилиш ва етказиб бериш учун зарур бўладиган маблағларнинг шартномавий ҳажми, Жамғарма ижроия дирекциясининг ўтган молия йилидаги ҳақиқий харажати ҳамда ўтган молия йилидаги Жамғарма томонидан ҳақиқатда олинган ёки келгуси молия йилида олиниши кутиладиган даромадлар ҳисобга олинади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ дарсликлар учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 649-модда





































Время: 0.1594
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск