ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2015 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2015 й. 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2015 й.

N 372



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил

этиш  тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт"

холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 25 декабрдаги

372-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 69-модда):


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзпахтаёғ" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) иловада:


25-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


32-банднинг иккинчи хатбошидаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик жамиятининг" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ҳудудий филиалларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-банддаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзпахтаёғ" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарорида:


а) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилансинки, техник чигитларга улгуржи-сотиш нархлари уларнинг навлари ва класси ҳисобга олинган ҳолда табақалаштирилиб "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

4. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ пахта мойи чиқиши нормативлари ҳар йили селекция навлари бўйича пахта хом ашёси тайёрлашнинг ҳақиқий ҳажмлари ва чигитнинг Ўзбекистон "сифат" маркази томонидан аниқланадиган мойдорлиги ҳисобга олинган ҳолда республика минтақалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси билан биргаликда белгиланади";


б) 5-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги" ва "Сифат" Ўзбекистон маркази билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:";


в) 1-илованинг I бўлимида, 1, 3-бандларида ва II бўлими 4-бандининг 4.2-кичик бандида, IV бўлимининг 1-бандида, V бўлимининг 1, 3 ва 4-бандларида ҳамда VI бўлимидаги "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти" ва "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатининг 28 ва 31-бандларидаги "Масъуллар" устунидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган 11-банд Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари "Молиялаштириш манбаи" устунидаги "уюшмаси" сўзи "АЖ" аббревиатураси билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида" 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 7-модда):


а) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


3-бандда "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташкилотларига" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ҳудудий филиалларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. 23226-махсус ҳисоб рақамларининг очилишига қонун ҳужжатларининг хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари етишмаганда уларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги талаби татбиқ этилмайди";


5-банддаги "Уюшма" сўзи "АЖ" аббревиатураси билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари" сўзлари тегишли келишикда "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-иловада:

устунлар номларидаги "Ҳудудий акциядорлик бирлашмалари", "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-устун матнидаги "_______________ ҲАБ" аббревиатураси чиқариб ташлансин;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси раиси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-иловада:

илованинг номидаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;

устунлар номларидаги "Ҳудудий акциядорлик бирлашмалари", "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-устун матнидаги "_______________ ҲАБ" аббревиатураси чиқариб ташлансин;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси раиси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-иловадаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари" ва "Пахтасаноат" ҲАБ раҳбари" сўзлари тегишли равишда "Ўзпахтасаноат" ҳудудий филиалига" ва "Ўзпахтасаноат" ҳудудий филиали директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар рўйхатининг 9-сатрида "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 11 апрелдаги 106-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 25-модда) 2-банди ва 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Устави 8-бандининг учинчи хатбошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банддаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5, 6, 7, 10, 12, 13 ва 16-бандлардаги "уюшмаси" сўзи "АЖ" аббревиатураси билан алмаштирилсин;


в) 1-илова "Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари учун" бўлимининг "Масъуллар" устунида:

"1-босқич" позициясидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"2-босқич" позициясидаги "уюшмаси" сўзи "АЖ" аббревиатураси билан алмаштирилсин;

"5-босқич" ва "6-босқич" позициялардаги "уюшмаси" сўзи "АЖ" аббревиатураси билан алмаштирилсин;


г) 2-иловадаги "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси вакили" сўзлари "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали вакили" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 25 декабрдаги

372-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акциядорлик уюшмаси ("Ўздавпахтасаноатсотиш")нинг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 15 февралдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 2-сон, 6-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 2 январдаги 1-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 20-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 647-модда










































Время: 0.1303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск