язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Молия вазирлигининг 78-сон, Марказий банк Бошқарувининг 20/4-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 31.07.2009 й. Қарори (АВ томонидан 19.08.2009 й. 1627-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.08.2009 й.

N 1627-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.07.2009 й.

N 78


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.07.2009 й.

N 20/4

ҚАРОРИ



Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ

хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси

томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун

ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни

аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


(2009 йил 29 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сонли "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 154-модда) ва 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сонли "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 155-модда) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сонли "Агробанк" акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 158-модда) ва 2009 йил 31 мартдаги 90-сонли "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 159-модда) қарорларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 19 сентябрдаги 82, 281-В-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низом"га (рўйхат рақами 1627, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 404-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                  Р. Азимов



Марказий банк раиси                                                     Ф. Муллажонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 379-модда.