Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

Ўзбекистон Hеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2000 й. 318-сон "Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2000 й.

N 318



АЛОҚА СОҲАСИДАГИ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР,

ДАВЛАТ ВА ТАРМОҚ СТАНДАРТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИ,

КЎРСАТИЛАЁТГАН     ХИЗМАТЛАР     СИФАТИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН МОЛИЯВИЙ САНКЦИЯЛАР

(ЖАРИМАЛАР) ТЎҒРИСИДА


Белгиланган стандартлар ва меъёрларга мувофиқ алоқа хизмати сифатини ошириш, шунингдек почта ва телекоммуникациялар хизмати истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) миқдори 1-иловага мувофиқ;


Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 14 августдаги

318-сон қарорига

1-ИЛОВА



Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва

тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган

хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий

санкциялар (жарималар)

МИҚДОРЛАРИ


Мазкур молиявий санкциялар (жарималар) алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун белгиланади.


Молиявий санкциялар (жарималар) Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартибига мувофиқ ҳисобланади. Молиявий санкциялар (жарималар)нинг миқдорлари Ўзбекистон Республикасида амалдаги энг кам иш ҳақи миқдорига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Т/р

Кўрсаткичларнинг номи


Молиявий санкциялар (жарималар)нинг  миқдори (энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан  баравар)


1. Почта алоқаси, ҳар бир ҳолат учун


1.1.

Пул ўтказиш  операциялари бўйича корхонанинг айби билан пайдо бўлган жарималар


2

1.2.

Ўтказилган пул ва пенсия суммаларининг корхонанинг айби билан камомади ва ўғриланиши


11

1.3.

Почта жўнатмаларининг корхонанинг айби билан йўқолиши ва ўғирланиши


10

1.4.

Вилоятлар ичкарисидаги (Тошкент шаҳрида  шаҳар йўналиши бўйича) йўналишлар бўйича почта алмашилмаслиги


1

1.5.

Магистрал йўналишлар бўйича почта алмашилмаслиги


2

1.6.

Жўнатувчидан олувчига ёзма хат-хабарлар боришида назорат муддатларининг бузилиши (республика ва вилоят марказлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида)


0,1

2. Телеграф алоқаси, ҳар бир телеграмма учун


2.1.

Назорат муддатларидан ўтказиб юборилган ҳолда берилган  телеграммалар


0,1

2.2.

Назорат муддатларидан ўтказиб юборилган ҳолда етказилган телеграммалар


0,1

2.3.

Хизмат ёзишмалари ва шикоятлар бўйича аниқланган, яроқсиз ҳолда тайёрланган телеграммалар (жўнатилган, келган, транзит)


0,1

3. Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси,

ҳар  фоиз ва буюртма учун


3.1.

Халқаро телефон автомат алоқаси  бўйича тушган, сўзлашув билан якунланмаган чақириқларнинг ҳар  фоизи


0,5

3.2.

Шаҳарлараро автомат телефон алоқаси бўйича тушган, сўзлашув билан якунланмаган чақириқларнинг ҳар фоизи


0,2

3.3.

Шаҳарлараро телефон сўзлашувига берилган ҳар бир буюртманинг корхонанинг айби билан бажарилмаслиги


0,1

4. Алоқа тармоқларининг магистрал ва ички зона

узатиш линиялари, каналлари, трактлари


4.1.

Кабель, ҳаво, радиореле ва йўлдош алоқаси линиялари тонал частотаси каналларининг корхонанинг айби билан бекор туриш муддати (канал/соат)


0,1

4.2.

Телевизион стволлар ҳаракатининг корхонанинг айби билан бекор туриш муддати, 100 км  ствол орасида (бир минут учун)


0,1

4.3.

Бошланғич узатиш тармоқ тизимининг нормаларга мувофиқ бўлмаган линия  трактлари сони (ҳар бир тракт учун):




кабель ва радиореле алоқа линияларида


2


ҳаво алоқа линияларида


1


йўлдош алоқа линияларида


10


5. Маҳаллий (шаҳар ва қишлоқ) телефон алоқаси


5.1.

Бузилишларни  назорат муддатларидан ортиқ муддатларда  бартараф этиш (ҳар 1000 телефон-соат учун)


0,1

5.2.

Ишламайдиган таксофонлар (таксофон)


0,1


6. Симли радиоэшиттириш, ҳар бир 1000 радионуқта/соат учун


6.1.

Радиотрансляция узеллари станциялари ва подстанцияларининг корхонанинг айби билан бекор туриши


0,1

7. Телевидение, ҳар бир минут учун


7.1.

Қуввати 1 Втдан 1000 Втгача бўлган узатувчилар ҳаракатининг корхонанинг айби билан  узилиш муддати

шу жумладан  меъёрдан ортиқ муддатларда


0,5


1


7.2.

Қуввати 1Вт дан 1000 Втгача бўлган телевизион узатувчилар ишлашининг корхонанинг айби билан белгиланган техник меъёрларга нисбатан узилиш муддати


0,25

7.3.

Қуввати 1кВтгача бўлган телевизион узаткичлар ишлашининг корхонанинг айби билан белгиланган техник меъёрларга нисбатан узилиш муддати


0,5

7.4.

Қуввати 1000 Вт дан ортиқ бўлган узаткичлар ҳаракатининг корхонанинг айби билан узилиш муддати


1


шу жумладан меъёрдан ортиқ муддатларда


2

8. Йўлдош алоқаси, ҳар бир минут учун


8.1.

Йўлдош алоқасининг  ердаги қабул қилиш ва қабул қилувчи-узатувчи станциялари ишлашидаги узилишлар




а) телевизион стволда (қабул қилувчи)


2


б) телефон стволида (қабул қилувчи-узатувчи)


1

8.2.

Йўлдош алоқасининг ердаги станциялари ишидаги мазкур корхонага боғлиқ сабабларга кўра белгиланган техник меъёрларга нисбатан узилишлар,




а)  телевизион стволда (узатувчи ва қабул қилувчи)


2


б) телефон стволида (қабул қилувчи-узатувчи)


1


9. Радиоэшиттириш, ҳар бир минут учун


9.1.

Радиоэшиттириш узаткичлари ишлашида  корхонанинг айби билан узилишлар муддати


1



шу жумладан назорат муддатларидан ортиқ муддатларда


2


9.2.

Радиоэшиттириш узаткичлари ишида корхонанинг айби билан белгиланган техник меъёрларга нисбатан узилишлар муддати


0,5



10. Радиоалоқа, ҳар бир минут учун


10.1.

Радиоалоқа узаткичлари ишлашида корхонанинг айби билан  узилишлар муддати


0,5


шу жумладан меъёрий муддатлардан ортиқ муддатларда


1

10.2.

Радиоалоқа узаткичлари ишида корхонанинг айби билан белгиланган  техник меъёрларга нисбатан узилишлар муддати


0,1


10.3.

Корхонанинг айби билан радио қабул қилиш қурилмаларининг ишлашидаги (барча иш турларида) узилишлар муддати


1

11. Даврий матбуот


11.1.

Обуна ва чакана суммаларининг камомади ва  ўғирланиши (ҳолат)


11

11.2.

Обуна ва чакана нашрларнинг камомади ва  ўғирланиши (нусха)


0,1

11.3.

Республика газеталарини истеъмолчиларга матбуот тарқатувчи ходимларнинг айби билан етказиб бериш муддатларининг бузилиши (10 нусха)


0,1

12. Шикоятлар


12.

Корхонанинг айби билан почта ва телекоммуникациялар иши устидан шикоятлар


1

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 14 августдаги

318-сон қарорига

2-ИЛОВА



Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар,

давлат ва тармоқ стандартлари талабларини,

кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик

учун молиявий санкцияларни ҳисоблаш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва  тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган ҳамда почта ва  телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектларига жорий этилади.


2. Молиявий санкциялар Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати ўрнатиш бўйича Давлат алоқа инспекцияси (Давлат алоқа инспекцияси) томонидан техник параметрлар, техник фойдаланиш қоидалари, почта ва телекоммуникациялар воситалари ишларининг ва хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади, табиий офатлар ёки  фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар бундан мустасно.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан иқтисодий санкциялар суд тартибида қўлланади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва иқтисодий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳолларда эса - Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати ўрнатиш бўйича Давлат алоқа инспекцияси (Давлат алоқа инспекцияси) томонидан қўлланади.

3. Молиявий санкцияларни ҳисоблаш учун давлат ва идоравий статистика маълумотлари асос бўлиб ҳисобланади.

Ҳар чоракдаги иш натижалари бўйича молиявий санкцияларни ҳисоблаш молиявий санкцияларнинг тасдиқланган кўрсаткичлари ва миқдорларига мувофиқ махсус ҳисоб-китоб билан расмийлаштирилади.


4. Молиявий санкциялар сифатидаги ундириб олинадиган маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейин 30 кун муддатда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинадиган жарималар бундан мустасно.

5. Тақдим этилган статистика  ҳисоботларининг ишончлилиги ва молиявий санкцияларнинг ўз вақтида тўланиши Давлат алоқа инспекцияси томонидан текширилади.


6. Санкцияларнинг тўлиқ миқдорда ўтказилмаганлиги аниқланган тақдирда тегишли сумма хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Давлат алоқа инспекциясининг қарори олинган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади.


7. Пул жўнатмалари ва пенсия суммалари, почта жўнатмаларининг тадбиркорлик субъектлари томонидан биринчи марта ва эҳтиётсизлик туфайли содир этилган, шунингдек зарар етказмайдиган обуна ва чакана савдо суммалари ва нашрларининг корхона айби билан ўғирланишидан ташқари, норматив ҳужжатларни, давлат ва тармоқ стандартларини бузганлик учун хўжалик юритувчи субъектларни жавобгарликка тортиш уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш билан чекланади. Ушбу ҳолатда хўжалик юритувчига нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланмайди.

Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган иқтисодий санкцияларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

8. Меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини бузганлик учун молиявий санкцияларни ҳисоблаш:

Почта ва  телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектларини абонентлар (мижозлар)га почта ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки улар сифатининг пастлиги учун  амалдаги  қоидаларга мувофиқ уларга етказилган зарарни қоплаш ёки  қайта ҳисоб-китоб қилишдан;

мансабдор шахсларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги  қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.


9. Давлат алоқа инспекциясининг молиявий санкцияларни ҳисоблаш  тўғрисидаги қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 8, 51-модда.









































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск