ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.1997 й. 105-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Интелсат" йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.1997 й.

N 105



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ИНТЕЛСАТ" ЙЎЛДОШ АЛОҚАСИ ХАЛҚАРО

ТАШКИЛОТИГА КИРИШИ ТЎҒРИСИДА


(Кўчирма)


Ўзбекистон Республикасининг йўлдош алоқаси тизимлари ва тармоқларини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш ва уларни халқаро алоқа тармоқларга интеграциялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алоқа вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг "Интелсат" йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикасидан "Интелсат" йўлдош алоқаси халқаро ташкилотидаги ваколатли вакил этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Алоқа вазирлиги "Интелсат" халқаро телекоммуникация йўлдош ташкилоти тўғрисидаги битимга мувофиқ бир ой муддатда зарур бўлган ҳужжатларни тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикасининг "Интелсат" йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тартиботини белгиланган тартибда бажарсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Интелсат" йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириш бадали сифатида 1997 йилнинг I-чорагида бюджетдан (1,1 млн. АҚШ долларига тенг миқдорда) маблағ ажратишни назарда тутсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириш бадалидан тушган дивидендлар улар тўлиқ тўлаб бўлгунга қадар Ўзбекистон Республикаси бюджетига, тўлаб бўлингандан сўнг эса Ўзбекистон Республикасида йўлдош телекоммуникация тизимларини ривожлантиришга йўналтирилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                               И. Каримов


























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск