язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ 19.09.2009 й. 2008-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 25.08.2009 й. 266-сон Буйруғига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 19 сентябрда 2008-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директорининг

2009 йил 25 августдаги

266-сон буйруғига

ИЛОВА



Почта алоқасида франкирлаш машинасидан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ почта алоқасида франкирлаш машиналаридан фойдаланишнинг ягона тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Франкирлаш машинаси оддий ва буюртма хатлар, оддий ва буюртма бандероллар, оддий ва буюртма варақчаларга (бундан кейин - ёзма хат-хабарлар) почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўланганлигини, шунингдек ёзма хат-хабарлар қабул қилинган сана ва жойи, почта манзилини тасдиқлайдиган расман қабул қилинган изларни тушириш учун мўлжалланган.


2. Франкирлаш машиналаридан "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари, почта алоқаси объектлари ёзма-хат-хабарларни қабул қилишда, шунингдек почта алоқаси фойдаланувчилари (бундан кейин - фойдаланувчилар) (фақат юридик шахслар) шартнома асосида почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари, почта алоқаси объектлари (почта алоқаси боғламалари, почтамтлар)нинг бевосита назорати остида фойдаланиши мумкин.


3. Франкирлаш машинаси қуйидагиларга эга бўлиши керак:

а) почта алоқаси хизматлари учун тўлов суммасини қайд этиш учун махсус қурилма (ҳисоблагич);

б) фойдаланувчи почта манзилининг тамғаси;

в) ёзма хат-хабарларни қабул қилишни амалга оширадиган почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объектининг номи ва қабул қилиш санаси бўлган тақвим штемпели тамғаси;

г) почта алоқаси хизматлари тўланганлигини тасдиқлайдиган тамға (бундан кейин - тўлов изи), франкирлаш машинасининг рўйхатга олиш рақами.


4. Фойдаланувчилар томонидан сотиб олинган франкирлаш машиналари ва почта манзилининг тамғаси уларнинг мулки, тақвим штемпели ва тўлов изининг тамғаси "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг номли буюмлари ҳисобланади.

Франкирлаш машиналари, шунингдек "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ мулки бўлиши ва фойдаланувчиларга ижарага берилиши мумкин.


5. Почта алоқаси хизматларини тўлаш учун "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ номли буюмларисиз франкирлаш машиналаридан фойдаланиш тақиқланади. Франкирлаш машиналарининг тамғаси стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келиши керак.

6. Ёзма хат-хабарларни қабул қилиш учун почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари, почта алоқаси объектлари томонидан фойдаланиладиган франкирлаш машиналари манзил тамғаси ўрнига "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ логотипига эга бўлиши мумкин.


7. Почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) томонидан фойдаланувчилар, франкирлаш машинасида расмийлаштирилган ёзма хат-хабарларни қабул қилишни амалга оширадиган, почта алоқаси объектига бириктирилади.

Франкирлаш машинаси тамғасининг изига эга ёзма хат-хабарларни жўнатиш фақат фойдаланувчилар бириктирилган почта алоқаси объекти орқали амалга оширилади.


8. Почта қутисига туширилган франкирлаш машинаси тамғасининг изи бўлган ёзма хат-хабарлар белгиланган жойи бўйича жўнатилмайди, уни жўнатувчига белгиланган тартибда топшириш учун қайтарилади.



II. ФРАНКИРЛАШ МАШИНАЛАРИНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


9. Франкирлаш машиналаридан фойдаланишга, улар рўйхатга олинганидан ҳамда почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) билан шартнома тузилганидан кейин йўл қўйилади. Франкирлаш машиналарининг мулкдори ҳисобланган почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари (почта алоқаси боғламалари, почтамтлар) учун шартнома тузиш талаб этилмайди.


10. Франкирлаш машиналари ва уларга номли буюмлар тамғасини рўйхатга олиш почта алоқасининг ҳудудий ташкилотлари ва почта алоқаси объектларида (почта алоқаси боғламалари, почтамтларда) олиб борилади.


11. Франкирлаш машиналарини рўйхатга олиш рўйхатга олиш варақчалари (1-илова) билан амалга оширилади, унда франкирлаш машинасининг рўйхатга олиш рақами, типи, тайёрловчи-завод, завод (серия, ҳисобга олиш) рақами, чиқарилган сана, мувофиқлик сертификати рақами, франкирлаш машинаси фойдаланувчисининг реквизитлари ёзилади. Почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)да франкирлаш машинасидан фойдаланилганда рўйхатга олиш варақчасида уларнинг номи, почта манзили ёзилади ва машинадан фойдаланиш учун масъул почта алоқаси объекти ходими кўрсатилади.

Рўйхатга олиш варақчасининг орқа томонига франкирлаш машинасининг барча тамғаларининг изи туширилади.


12. Франкирлаш машинаси фойдаланувчисининг почта манзили ёки номи ёхуд рўйхатга олиш варақчасига киритилган реквизитлар ўзгарган тақдирда фойдаланувчи франкирлаш машинасини қайта рўйхатдан ўтказишга мажбурдир.


13. Фойдаланишда бўлган франкирлаш машинаси сотилган тақдирда янги фойдаланувчи машинани рўйхатдан ўтказиши ва ундан фойдаланиш учун ҳудудий тегишлилиги бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) билан белгиланган тартибда шартнома тузиши керак.


14. "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ томонидан франкирлаш машиналари ижарага берилган тақдирда, машинадан фойдаланиш учун шартнома почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) ва ижарачи (фойдаланувчи) ўртасида тузилади. Бунда фойдаланувчи, унинг почта манзили тамғасини тайёрлаш учун буюртма бериши керак.


15. Почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) вакили томонидан фойдаланувчининг вакили иштирокида "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ тақвим штемпели ва тўлов изининг тамғаси франкирлаш машинасига қўйилади. Бунда, франкирлаш машинаси ҳисоблагичининг кўрсаткичлари қайд этилади.

Зарур бўлганда, почта алоқаси хизматларини тақдим этиш учун аванс суммаси киритилиши мумкин.


16. Франкирлаш машинаси почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) вакили томонидан муҳрланади.


17. Франкирлаш машинасидан фойдаланишни жорий этишда почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) вакили томонидан, киритиш вақтидаги ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари белгиланадиган далолатнома уч нусхада тузилади. Биринчи нусхаси фойдаланувчида қолади, иккинчиси франкирлаш машинаси рўйхатга олинган жой бўйича почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)га, учинчиси хизмат кўрсатувчи почта алоқаси объектига юборилади.


18. Франкирлаш машинасининг мулкдори бўлиб почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) ҳисобланса, машинадан фойдаланишга киритиш далолатномаси икки нусхада тузилади.


19. Франкирлаш машинасидан фойдаланганлиги учун шартнома тўхтатилган ёки франкирлаш машинасининг фойдаланувчиси ўзгарган тақдирда номли буюмлар тамғаси машина рўйхатга олинган почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)га берилади.


20. Тақвим штемпели тамғаси йўқ қилинади, бунинг учун почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) раҳбари томонидан комиссия тузилади. Йўқ қилиш механик шикастлаш йўли билан амалга оширилади, бу ҳақда далолатнома тузилади. Далолатномага тақвим штемпели тамғасининг изи туширилади.

Почта алоқаси хизматлари тўлови изининг тамғаси франкирлаш машинасидан фойдаланиш учун янги шартнома тузилгунга қадар, фойдаланиш имкониятини истисно қилувчи тартибни таъминлаган ҳолда, почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)да сақланади.


21. Ёзма хат-хабарларни қабул қилиш амалга ошириладиган почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объектининг ходими франкирлаш машинаси ҳисоблагичининг кўрсаткичини ойда бир марта, ҳисобот даврининг охирида олади, бу ҳақда фойдаланувчи билан бирга бажарилган ишлар далолатномаси тузилади (2-илова), у асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Далолатнома почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти ва фойдаланувчининг раҳбарлари томонидан имзоланади.

Фойдаланувчилар томонидан хизматлар тўлови ҳисобот ойининг 30 (31) санасидан кечиктирмасдан ҳар ойда тузиладиган бажарилган ишлар далолатномаси асосида амалга оширилади.

Бажарилган ишлар далолатномалари ҳар бир фойдаланувчи бўйича, почта алоқаси объекти ходими ва фойдаланувчининг вакили томонидан имзоланадиган, жўнатилган ёзма хат-хабарлар учун рўйхат илова қилиниб, икки нусхада тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси тилхат билан тўлаш учун фойдаланувчига берилади, иккинчиси почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) бухгалтериясига берилади.


III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


22. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Рўйхатга олиш варақчасининг

НАМУНАСИ


________________________________________________________________

____-сон Рўйхатга олиш варақчаси

________________________________________________________________

(машина типи, тайёрловчи-завод)


Завод (серия, ҳисобга олиш) номери _______ Чиқарилган сана ______

Мувофиқлик сертификати ______________________________________

                          (сертификат рақами)


1. Франкирлаш машинаси фойдаланувчисининг реквизитлари


Фойдаланувчининг номи _______________________________________

Почта манзили ________________________________________________

_________________________________ Телефон _____________________

Банк реквизитлари _____________________________________________

Франкирлаш машинасидан фойдаланиш учун масъул ходим

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________



Раҳбар имзоси

______________________________



2. Почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси

объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) реквизитлари


Почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) номи ____________________________________

_______________________________________________________________

Почта манзили _________________________________________________

_______________________________________________________________

Франкирлаш машинасидан фойдаланиш учун почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) масъул ходими _________

____________________________________________________________________

Фойдаланиш учун шартнома 20__ йил "___" __________ даги ____-сон

Фойдаланишга киритиш санаси __________________________________


Почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) раҳбарининг имзоси ________________






Низомга

2-ИЛОВА


ТАСДИҚЛАЙМАН

___________________________

___________________________


Бажарилган ишлар

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________________                                    20__ йил "___" ______________


20__ йил "___" _________даги ____-сон Шартномага асосан ___________

(почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси

объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)

номи (фамилияси, исми, шарифи)

вакили иштирокида

(фойдаланувчи номи ва фамилияси, исми, шарифи)


франкирлаш машинаси ҳисоблагичининг кўрсаткичи:

20__ йил "___" _________________ да _____________________ сўмни олдинги кўрсаткич _____________________ сўмни ташкил қилиши, ёзма хат-хабарлар ________________________ сўм суммага маркаланганлиги тўғрисида далолатнома тузилган, тақдим этилган почта алоқаси хизматлари тўлови учун машина фойдаланувчиси томонидан олдин киритилган авансдан

_______________________________________________ чиқариб ташланиши керак.

               (сумма сўзлар билан ёзилади)



Имзолар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 39-сон, 426-модда.