язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Радиоалоқа ва электрон алоқа/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 11.11.2005 й. 279-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.12.2005 й. 1531-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.12.2005 й.

N 1531




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

11.11.2005 й.

N 279


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота

спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни

тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 17 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3358-сон Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалдаги ЎзПТАнинг 1999 йил 20 апрель 157-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (1999 йил 13 апрель, рўйхат рақами 700) рўйхатдан ўтган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари М.М. Сангилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори                                                      А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 49-50-сон, 372-модда.