язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Радиоалоқа ва электрон алоқа/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 14.09.2004 й. 305-сон "Радиочастота спектри мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.09.2004 й. 1413-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.2004 й.

N 1413




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

14.09.2004 й.

N 305


БУЙРУҒИ



Радиочастота спектри мониторингини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 3 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3358-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. "Радиочастота спектри мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом" иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалда бўлган ЎзАПТнинг 1999 йил 28 июль 278-сон буйруғи билан таслиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида (1999 йил 19 июль 774-сон билан) рўйхатдан ўтган "Ўзбекистон Республикасида радиочастоталар спектри мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари А.Д. Хаджаев зиммасига юклансин.



Бош директор                                                        А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 430-модда.