ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Радиоалоқа ва электрон алоқа /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2001 й. 429-сон "Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.10.2001 й.
N 429
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК
УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Радиочастота спектри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ва республика радиочастота ресурсидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2002 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Белгилансинки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан, алоқа хизматлари кўрсатиш ҳуқуқисиз ўз эҳтиёжлари учун, шунингдек давлат телерадио дастурлари тарқатилишини таъминловчи операторлар томонидан радиочастота спектридан фойдаланиш текин амалга оширилади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 10, 60-модда.