ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.05.2015 й. 120-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 13 майдаги

120-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари

ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот

ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида" ва "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига мувофиқ идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини қўллаган ҳолда давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланади:


сўров - давлат органига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиладиган давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги талаб;


электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;


идоралараро электрон ҳамкорлик - ариза берувчиларга давлат хизматлари кўрсатишда зарур бўлган, давлат органлари ихтиёридаги ҳужжатлар ва ахборотни алмашиш мақсадида амалга ошириладиган ушбу давлат органлари ўртасида электрон шаклдаги ўзаро ҳамкорлик;


идоралараро электрон ҳамкорлик тизими - ариза берувчиларга давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни, давлат органларига зарур бўлган электрон ҳужжатларни алмашишни таъминловчи аппарат-дастурий воситалар мажмуи;


идоралараро электрон сўров - давлат органининг ариза берувчи сўрови асосида сўралаётган ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган ташкилотларга электрон ҳужжат шаклида юборилган, давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги талаби;


давлат хизмати кўрсатиш регламенти - давлат органлари ва (ёки) уларга идоравий мансуб ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;


давлат хизмати кўрсатиш натижаси - давлат хизмати кўрсатиш регламентига мувофиқ давлат органлари томонидан тегишли ҳаракатларни амалга оширишда ифодаланган, ариза берувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилиши, шу жумладан, ариза берувчиларга тегишли ахборот ва ҳужжатлар тақдим этилиши;


Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри - давлат органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг тўлиқ рўйхати, шу жумладан, электрон шаклдаги рўйхати, шакллар ва бланкалар ҳамда бошқа ахборот бор бўлган очиқ ва ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурси.


3. Қуйидагилар давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш вазифалари ҳисобланади:

давлат органлари томонидан ўз функцияларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда самарали бажарилишини таъминлаш;

ариза берувчиларнинг сўровларини самарали кўриб чиқиш учун ўз вақтида ва келишилган идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлаш;

ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва жорий этиш ҳисобига давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш.


4. Идоралараро электрон сўровларни юборувчи ва берилган сўровлар асосида тегишли ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этувчи давлат органларининг масъул мансабдор шахслари идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар ҳисобланади.


5. Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органларининг идоралараро ахборот ҳамкорлиги:

ушбу Низомга мувофиқ идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланиб;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ахборот ҳамкорлигининг бошқа усуллари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини қўллаган ҳолда ахборот ҳамкорлигини технологик таъминлашга ягона технологик ечимлар ва стандартлар, ягона классификаторлар ва маълумотлар тузилишининг тавсифларидан фойдаланиш йўли билан, шунингдек электрон ҳужжатлардан фойдаланишда лицензия чекловларидан ҳоли бўлган уларнинг ягона очиқ формати асосида эришилади.


6. Ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги идоралараро электрон сўровлар ва уларга жавобларни узатиш, уларнинг ишлашини таъминлаш идоралараро электрон ҳамкорлик тизимининг асосий функцияси ҳисобланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги идоралараро электрон ҳамкорлик тизимининг оператори ҳисобланади.


8. Идоралараро электрон сўровни йўллаш ва давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этиш идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали бепул амалга оширилади.



II. ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН ҲАМКОРЛИК

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


9. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш қуйидагича амалга оширилади:

идоралараро электрон сўровни ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган давлат органларига юбориш;

"Электрон ҳукумат" тизими ахборот тизимлари ва марказлаштирилган маълумотлар базалари, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари комплексларининг идоралараро электрон сўровларни узатиш, уларни ишлаш ва олиш жараёнини автоматлаштириш учун идоралараро электрон ҳамкорлик тизими билан интеграциялашувини таъминлаш.


10. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар бошқа давлат органларидан улар ихтиёрида бўлган ҳужжатлар ва ахборотни ушбу Низомга мувофиқ ариза берувчининг сўрови асосида сўраш ҳуқуқига эга.


11. Давлат органлари томонидан сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот рўйхати давлат хизматлари кўрсатиш регламентлари билан белгиланади.


12. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар давлат хизмати кўрсатиш учун ариза берувчининг сўрови олингандан кейин ариза берувчининг сўрови олинган кундан кейинги бир иш куни мобайнида идоралараро электрон сўровни ўз ихтиёрида давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган давлат органларига юборадилар.


13. Идоралараро электрон сўров юборилган идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимидан фойдаланувчилар идоралараро электрон сўров юборилган кундан кейинги бир иш куни давомида ўз ихтиёридаги ҳужжатлар ва ахборотни электрон ҳужжат шаклида тайёрлайдилар ва идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали юборадилар.

Электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш тартиб-қоидаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.


14. Идоралараро электрон сўровда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

идоралараро электрон сўровни юборадиган давлат органининг номи;

идоралараро электрон сўров юбориладиган давлат органининг номи;

давлат хизматининг ноёб реестр рақамини кўрсатган ҳолда, тақдим этиш учун тегишли ҳужжатлар ва ахборот зарур бўлган давлат хизматининг номи;

ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, унинг сўровини илова қилган ҳолда ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этиш учун унинг идентификацияловчи маълумотлари;

идоралараро электрон сўров юбориладиган давлат органи ихтиёрида бўлган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот рўйхати;

идоралараро электрон сўров юборилган сана;

идоралараро электрон сўровни тайёрлаган ва юборган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, электрон рақамли имзо реквизитлари.

Идоралараро электрон сўров давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.


15. Идоралараро электрон сўровни оладиган идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчи:

идоралараро электрон сўровни юборишнинг ҳуқуқий асосларини аниқлайди;

маълумотлар таркибини, шу жумладан, ҳужжатлар ва ахборотни тайёрлаш ва юбориш учун зарур бўлган, идоралараро электрон сўровда баён қилинган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборот рўйхатини аниқлайди;

идоралараро электрон сўровни олган ташкилотда шундай ҳужжатлар ва ахборотнинг мавжудлиги фактини аниқлайди;

сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотни идоралараро электрон сўров билан мурожаат қилган давлат органига ўз вақтида юбориш мақсадида уларни олиш учун зарур чораларни кўради;

сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотни илова қилган ҳолда идоралараро электрон сўровга жавобни шакллантиради ҳамда уни тегишли ҳужжатлар ва ахборотни сўраган давлат органига юборади.


16. Идоралараро электрон сўров идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига юборилган сана ушбу сўров давлат органидан олинган сана ҳисобланади.


17. Идоралараро электрон сўровни олган давлат органлари томонидан ушбу органларда мавжуд бўлган сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг асосли рад жавоби бўлмаганда тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги ариза берувчига давлат хизмати кўрсатилишини рад этиш учун асос ҳисобланмайди.


18. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчининг давлат органига сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этишдаги асосли рад жавоби асосланган бўлиши ва идоралараро электрон сўров юборилган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирилмай юборилиши керак.


19. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган идоралараро электрон сўровларни юборишга ҳамда тегишли ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этишга йўл қўйилмайди.



III. ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН ҲАМКОРЛИК

ҚИЛИШДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТУВЧИ

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда давлат органлари:

тегишли давлат органларидан давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотни сўраш ва олиш;

тегишли ҳуқуқий асослар бўлмаганда ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этишни рад этиш ҳуқуқига эга.

Давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Давлат органлари тегишли муносабатларни тартибга солиш ваколатига кирмайдиган ташкилотларга идоралараро электрон сўровларни юбориш ҳуқуқига эга эмас.


22. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилувчи давлат органлари тегишли идоралараро электрон сўров олинган кундан кейинги бир иш куни мобайнида сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотни (архив ҳужжатлари асосида тақдим этиладиган архив маълумотномалари ва ахборотдан ташқари) тўлиқ ҳажмда тақдим этишга, шунингдек узатиладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг ишончлилигини таъминлашга мажбур.

Давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар идентификацион ва аутентификацион маълумотларнинг, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш доирасида олинадиган ва жўнатиладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг муҳофаза қилиниши ва зарур тарзда сақланишини таъминлашга мажбур.


23-1. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик тизимларида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза берувчиларни идентификация қилиш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторлари - жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақамидан фойдаланилади.

Идоралараро электрон ахборот алмашинувида бошқа идентификаторлардан фойдаланиш, ариза берувчилардан бошқа идентификаторли қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш тақиқланади.

24. Давлат органлари ходимлари томонидан ўзларига идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда маълум бўлган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг ёзма розилигисиз, шунингдек, агар бу ариза берувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ва бошқа ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланувчилар давлат органларининг идоралараро электрон сўровлари бўйича сўраладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб берадилар.


26. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилувчи давлат органлари идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали юбориладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.


27. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими оператори унинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлиги учун жавоб беради.


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари

ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон

ҳамкорлигини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Хатти-ҳаракатлар


Субъектлар


Муддатлар


1-босқич

Давлат хизмати олиш учун давлат органига сўров юбориш.

Жисмоний ёки юридик шахс

Ариза берувчининг хоҳишига кўра


2-босқич

Давлат хизмати олиш учун сўровни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва бажариш учун қабул қилиш.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи

Бир иш куни мобайнида


3-босқич

Идоралараро электрон сўровни шакллантириш ва давлат хизмати кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва ахборот бор бўлган давлат органига ёки бошқа ташкилотга юбориш.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи


Бир иш куни мобайнида

4-босқич

Идоралараро электрон сўровни юборишнинг ҳуқуқий асосини аниқлаш.

Сўралаётган ҳужжатлар ва ахборотнинг мавжудлиги фактини аниқлаш.

Сўралаётган ҳужжатлар ва ахборотни илова қилган ҳолда идоралараро электрон сўровга жавобни шакллантириш ва юбориш.

Ўз ихтиёрида зарур ҳужжатлар ва ахборотга эга бўлган давлат органи ёки бошқа ташкилот


Идоралараро электрон сўров юборилган кундан кейинги бир иш куни мобайнида

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 235-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 37-модда



























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск