язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2005 й. 256-сон "Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2005 й.

N 256



АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарорини бажариш юзасидан ва "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат органларининг ахборот тизимларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси белгиланган тартибда:

уч ой муддатда базавий давлат ахборот ресурсларини ҳам ўз ичига оладиган давлат ахборот ресурсларининг рўйхатини ҳамда давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

бир ой муддатда ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 47-48-сон, 355-модда