Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Дастури (ЎзР ВМ 06.06.2002 й. 200-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 6 июндаги

200-сон қарорига

1-ИЛОВА



2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва

ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш

ДАСТУРИ


Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)нинг кенг ривожланиши кейинги ўн йилликларда жаҳон тараққиётининг глобал тенденцияси ҳисобланади. Жадал ривожланаётган ҳозирги дунёда АКТ иқтисодий тараққиётни олға ҳаракатлантирувчи асосий омил бўлиб, мамлакатга инвестицияларнинг жалб этилишига, янги иш ўринларининг яратилишига, ишлаб чиқаришда ва бошқарувда илғор технологияларни жорий этишга кўмаклашади, бозор иштирокчилари ўртасида ахборотлар алмаштиришда, битишувларни амалга оширишда харажатларни қисқартириш воситасига айланмоқда.

Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Ҳукумати мазкур йўналишга иқтисодий ривожланиш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишнинг стратегик устувор йўналиши сифатида қарамоқда.



1. КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АҲВОЛИ


Кейинги йилларда Ўзбекистонда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун муайян чора-тадбирлар амалга оширилди. Ахборотлаштириш ва телекоммукациялар соҳасида ахборот-коммуникация технологиялари фаолият кўрсатишининг муҳим иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилаб берувчи қонунчилик базаси яратилди.

Республика телекоммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури биринчи босқичининг амалга оширилиши натижасида рақамли магистрал тармоқ барпо этилди. Минтақалардаги рақамли каналлар сони 51 та туман марказигача етказилган ва маҳаллий телефон тармоқларида 32,6 фоиз рақамли линиялар ишламоқда.

Маълумотларни узатиш тармоқлари ривожланмоқда. Уларнинг хизматидан 170 минг фойдаланувчи баҳраманд бўлмоқда. 100 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъект Интернет хизмати кўрсатиш билан шуғулланмоқда.

Шу билан бирга, 62 та олий ўқув юртидан фақат 40 таси ҳамда 531 та коллеж ва лицейлардан фақат 22 таси Интернетга уланган. Жамиятни компьютерлаштириш даражаси паст, бу эса ахборот тармоқларига кириб боришни кенгайтиришга тўсиқ бўлмоқда.

Дастурий воситалар ва ахборот ресурслари бозори суст ривожланмоқда.

Мазкур Дастур замонавий техник инфратузилмани ривожлантиришни жадаллаштиришга, компьютерлаштиришни, мамлакатимизда дастурий маҳсулотлар индустриясини ва экспортини ривожлантиришни рағбатлантириш, юқори малакали кадрлар потенциалини тайёрлаш, қонунчиликни такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Жамиятнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш, мамлакатимиз иқтисодиётининг жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини ошириш Дастурнинг мақсадли вазифаси ҳисобланади.



2. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


2.1. Телекоммуникациялар

инфратузилмасини ривожлантириш


Дастурда телекоммуникациялар соҳасида оптик-толали ва радиорелели алоқа линияларини қуриш, радиобоғланиш воситаларидан ҳамда бошқа замонавий технологиялардан фойдаланишни бундан буён ҳам давом эттириш назарда тутилган. Шу жумладан 2005 йилгача:

Халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари соҳасида:

1019 км узунликдаги магистрал оптик-толали алоқа линиялари (ОТАЛ) ва 375 км узунликдаги рақамли радиореле линияларини қуриш;

Тошкент шаҳридаги ШАТСлар қувватини 18,0 мингга етказиш, Фарғона ва Қарши шаҳарларидаги ШАТСларни қуввати 5,7 минг коммутация тармоқлисига алмаштириш;

Фарғона водийси вилоятлари алоқа линияларини, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари телекоммуникация тармоқларини ягона ҳалқага бирлаштириш, Бухоро-Нукус ОТАЛларни заҳирага ҳозирлаш;

халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини қуришни тугаллаш назарда тутилади.

Натижада:

рақамли халқаро телефон каналларини 2,48 млн км.каналга;

минтақавий алоқа каналлари сонини 50 мингга, уларни рақамлаштириш даражасини 72 фоизгача;

алмашувни автоматлаштириш даражасини 98 фоизгача етказиш мўлжалланмоқда.

2005 йил охиригача ОТАЛ асосан туман марказларигача етказилади, бу хизматлар, шу жумладан Интернет хизматлари сифатини ошириш учун шароит яратади.

Маҳаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш соҳасида:

умумий қуввати 128,3 минг номердан иборат рақамли АТСларни ишга тушириш ва барча шаҳарлар, туман марказларини рақамли телекоммуникация тармоқлари билан тўлиқ қамраб олиш ва қишлоқ аҳоли пунктларини қамраб олиш даражасини 50,8 фоизгача етказиш (1, 2, 3-иловалар);

йиғилган қувватлардан фойдаланиш даражасини 92,2 фоизгача етказиш;

4250 номерли симсиз уланиш тизимларини фойдаланишга топшириш;

кўчма концентраторлар қуриш, шунингдек замонавийлаштирилаётган АТСларнинг қувватларини кенгайтириш асосида Тошкент шаҳар телефон тармоқларини рақамли ускуналар негизида янада ривожлантириш ва замонавийлаштириш;

Тошкент шаҳридаги барча муҳим туманларда ва вилоят марказларидаги маҳаллий телекоммуникация тармоқларида SDH ускуналари негизидаги икки томонлама йўналтирилган “ўз-ўзидан тикланадиган” оптик-толали ҳалқалар (148 км) ташкил этиш.

Фойдаланувчиларнинг маълумот узатиш тармоқларига киришини таъминлаш соҳасида:

телекоммуникация тармоқларига симсиз уланиш тизимларини жорий этиш;

қўшимча абонент линиялари қуриш;

маълумотлар узатиш тармоғига 64 ёки 128 Кбит/с тезлик билан кириш имкониятини берувчи базавий рақамли тармоқ уланишини жорий этиш;

абонент участкаларида маълумотларнинг юқори тезликда узатилишини таъминловчи технологиялардан фойдаланиш;

кабелли телевидение тармоқларида Интернет тармоғига уланишни таъминловчи технологияларни жорий этиш.

Барпо этилаётган маълумот узатиш ва Интернет тармоқларида кўчма (уяли, транкинг) алоқа тармоқларидан, шу жумладан мавжуд технологиялар (WAP, GPRS ва бошқа) бўйича уланиш имкониятларидан фойдаланилади.



2.2. Интернет тармоғининг миллий

сегментини ривожлантириш


Маълумотлар узатиш тармоқларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек республика минтақаларида Интернет тармоғига уланишни кенгайтириш маълумотлар узатиш ва Интернет тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.

1999-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси маълумотлар узатиш миллий тармоғини замонавийлаштириш ва ривожлантиришнинг амалдаги дастурига мувофиқ 2003 йилга бориб 235 та марказий, минтақавий ва туман, шу жумладан Тошкент шаҳрида 17 та, вилоят марказларида  12 та, туман марказларида  209 та тармоқ шохобчалари ўрнатилади. Тармоқнинг ўтказиш қуввати 3 Гбит/с ни ташкил этади ва халқаро каналларга 32 Мбит/с тезлик билан уланишни таъминлайди.

Маълумотлар узатиш миллий тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда янада ривожлантириш ва замонавийлаштириш чора-тадбирлари "2003-2010 йилларда телекоммуникация тармоқларини ва маълумотлар узатиш миллий тармоғини ривожлантириш Дастури"да ишлаб чиқилади.

Ушбу соҳада 2010 йилга бориб:

камида 45 минг Интернетга жамоа тартибида уланиш шохобчаларини барпо этиш;

халқаро ахборот тармоқларига уланиш тезлигининг камида 512 Мбит/с бўлишини таъминлаш (4-илова);

2010 йилгача аҳоли ўртасида Интернет тармоғидан фойдаланувчилар зичлиги кўрсаткичини ҳар 100 фуқаро ҳисобига 11,9 ва ҳар 100 оила ҳисобига 59,9 гача етказиш (5-илова);

2010 йилга бориб жами давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг камида 74 фоизини, хўжалик юритувчи субъектларнинг 60 фоизини Интернет тармоғига улаш (6-илова);

100 фоиз аҳоли пунктларини ахборот-коммуникация технологиялари хизматлари билан қамраб олиш (7-илова) мақсадли йўналиш ҳисобланади.

Аҳолининг Интернет тармоғидан кенг фойдаланишини таъминлаш учун алоқа бўлимлари, алоқа корхоналари, Интернет-қаҳвахоналар, Интернет-дўконлар, Интернет-клубларда жамоа тартибида фойдаланиш шохобчаларини ташкил этиш назарда тутилади.



2.3. Компьютер техникаси билан таъминлаш

ва компьютер тармоқларини ривожлантириш


Экспертлар баҳосига кўра аҳолининг компьютерлар билан таъминланганлик даражаси ҳар 100 киши ҳисобига 0,3 тани, шу жумладан Тошкент шаҳри бўйича 2,5 тани ташкил этади, бу ниҳоятда паст кўрсаткич ҳисобланади. Компьютер техникаси билан таъминланганликнинг мавжуд аҳволи жамият эҳтиёжларини қондирмайди. Мактаблар, коллежлар, лицейлар ва олий ўқув юртларида компьютер техникаси мутлақо етишмайди.

Шу муносабат билан Дастурда:

республикага компьютер асбоб-ускуналари ва унинг учун бутловчи буюмлар келтириш, шу жумладан компьютер техникасини мамлакатимизда йиғишни ташкил этиш учун қулай божхона режимини яратиш;

олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларини, шунингдек мактабларни компьютер асбоб-ускуналари билан жиҳозлашга бюджет маблағлари ажратиш, хорижий грантлар ва имтиёзли кредитларни жалб этиш;

академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва мактабларда, шунингдек барча олий ўқув юртларида босқичма-босқич Интернет-синфлар ташкил этиш;

компьютер техникасини йиғиш, улар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича корхоналар ташкил этиш назарда тутилган. Ушбу мақсадда республика корхоналарида компьютерлар ишлаб чиқариш мўжалланмоқда;

компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, уларни созлаш ва турли тармоқлардан фойдаланиш бўйича ихтисослашган корхоналар ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Дастурда 2010 йилгача:

компьютер техникаси билан таъминланганлик даражасини 100 ўқувчи (талаба) ҳисобига мактабларда  5,0 тага, академик лицейларда  13,4 тага, касб-ҳунар коллежларида  7,1 тага ва олий ўқув юртларида 25,6 тага етказиш;

жами мактабларнинг 63 фоизини, акдемик лицейларнинг 92 фоизини, касб-ҳунар коллежларининг 85 фоизини ва олий ўқув юртларини 100 фоиз Интернетга уланишига эришиш назарда тутилган (8-илова).



2.4. Дастурий маҳсулотлар

индустриясини барпо этиш


Дастур дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш индустриясини ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини назарда тутади:

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича ихтисослашган тадқиқот, илмий-техника марказларини шакллантириш;

мамлакатимизнинг дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари учун қулай солиқ ва божхона режимини яратиш, шунингдек уларнинг электрон ҳукумат, электрон тижоратни шакллантириш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ахборотлаштириш бўйича умумдавлат дастурларидаги иштирокини кенгайтириш йўли билан қўллаб-қувватлаш;

мамлакатимиз компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган дастурий маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш.



2.5. Ахборот ресурсларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш


Ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш  мамлакатнинг ягона ахборот маконини барпо этиш борасидаги муҳим муаммолардан биридир. Ахборот ресурслари таркибига мазмуни, тузилиши, шакллантириш ва ташкил этиш технологиясига кўра турлича бўлган ахборот массивлари ва ҳужжатлар: кутубхона, архив ва бошқа ҳужжатлар фондлари, маълумотлар базалари, регистрлар, кадастрлар, электрон нашрлар ва кутубхоналар, бошқа ахборот маҳсулотлари киради.

Дастур:

кутубхона ва архив фондлари, давлат статистика ва илмий-техник маълумотлар ахборот тизимлари, таълим, ҳуқуқий ахборот соҳасига доир маълумотлар, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва бошқаларнинг ахборотларини шакллантириш ва муҳофаза қилишни;

нодавлат ахборот ресурсларини, шу жумладан бизнес соҳасида ҳам, шакллантиришни назарда тутади.

Ахборот ресурслари халқаро бозорининг асосий ҳажми олти тилда (инглиз, рус, француз, испан, хитой, араб, бундан дастлабки учтаси энг кенг тарқалган) шакллантирилишини эътиборга олиб, ўқув юртларида аҳолининг оммавий компьютер саводхонлигига эришиш талаблари билан узвий боғлиқ ҳолда мазкур тилларни чуқур ўрганиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш ва уни рўёбга чиқариш зарурати юзага келмоқда.

Интернетда ўзбек тилидаги миллий ахборот ресурсларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Дастурни амалга ошириш жараёнида:

давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжи қондирилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

ҳуқуқий, статистика, банк ахборотига оид, ўз акцияларини очиқ бозорда ва бошқа йўл билан савдога қўювчи очиқ акциядорлик жамиятларининг молиявий-иқтисодий аҳволига оид миллий маълумот базаларини барпо этиш ҳамда уларга ҳар қандай тоифадаги фойдаланувчиларнинг турли босқичларда киришини таъминлаш;

идоравий ва идоралараро маълумот базаларини, шунингдек идоравий ва идоралараро электрон ҳужжатнинг айланиш тизимини яратиш мўлжалланмоқда.



2.6. Ахборот-коммуникация технологиялари

соҳасида кадрлар тайёрлаш


Кундалик ҳаётимизга компьютер ва ахборот технологияларининг жадал кириб келаётганлигини ҳисобга олиб, юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш муаммосини ҳал этишга эҳтиёж ортади.

Кадрлар захирасини яратиш учун дастур:

ихтисослашган ўқув юртлари  Тошкент ахборот технологиялари университети;

ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар;

университетларда ва техника олий ўқув юртларида ихтисослашган факультетлар;

кадрларни қайта тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш тармоқлари ташкил этилишини назарда тутади (9-илова).

2002-2010 йилларда камида:

8500 информатика ўқитувчиси;

АКТ соҳаси бўйича 8950 юқори малакали мутахассислар (дастурчилар, маълумот базалари, мультимедиа бўйича мутахассислар ва ҳ.к.);

АКТ соҳаси бўйича 10725 кичик мутахассислар тайёрлаш кадрлар тайёрлаш соҳасидаги мақсадли йўналишлар ҳисобланади (10-илова).

Бундан ташқари 8600 юқори малакали мутахассисларни, 6500 кичик малакали мутахассисларни ва 4800 ўқитувчиларни қайта тайёрловдан ўтказиш мўлжалланмоқда.

Марказий Осиёдаги ягона Тошкент ахборот технологиялари университетида барпо этилган ноёб ўқув базасини эътиборга олиб, бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашга мўлжалланган таълим дастурларини амалга ошириш ва қуйидаги янги ихтисослар: дастурий таъминот, мультимедиа, тармоқларга хизмат кўрсатиш, маълумот базалари, электрон тижорат, кўчма радиотелефон алоқаси тизимлари, ахборот хавфсизлиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш назарда тутилмоқда.



2.7. Ахборот-коммуникация технологиялари

соҳасида рақобат муҳитини ривожлантириш


Дастур ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасида рақобат муҳитининг шакллантирилишини назарда тутади. Шу мақсадларда:

АКТ соҳасида фаолият кўрсатувчи барча хўжалик юритувчи субъектларга хўжалик юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиб берилади;

дастурий воситалар, маълумот базаларини ишлаб чиқиш, мультимедиа, сервис хизматлари кўрсатишни, компьютер, телекоммуникация техникасини ва тармоқли ускуналар етказиб беришни ташкил этишга оид давлат буюртмалари ва хусусий буюртмаларни мамлакатимиз компаниялари ўртасида жойлаштиришнинг тендер (танловли) усуллари ривожлантирилади;

хавфсизлик замонавий тизимларининг яратилишига кўра халқаро ахборот тармоқларига кириб бориш тизими такомиллашиб боради. Шу асосда операторлар ва провайдерлар хизматларининг рақобат бозори ривожланади, кўрсатиладиган хизматлар тарифлари пасаяди;

маълумот узатиш ахборот тармоқларидан фойдаланиш, Интернетга жамоат тартибида уланиш шохобчаларини ташкил этиш соҳасида лицензиялаш тизими соддалаштирилади.

Маълумот узатиш соҳасидаги тариф сиёсати қуйидаги тамойилларга асоланади:

маълумот узатувчи операторлар, провайдерлар ва телекоммуникациялар бозоридаги етакчи оператор ўртасидаги тармоқлараро боғланишга оид тарифларни тартибга солиш;

фойдаланувчиларга шартномавий асосда кўрсатиладиган маълумот узатиш ва Интернетга уланиш хизматларига операторлар ва провайдерлар томонидан тарифлар белгилаш;

маълумот узатувчи операторлар ва провайдерларни қишлоқдаги Интернетдан фойдаланувчиларга, бюджет таъминотидаги давлат бошқарув органлари ва ўқув юртларига кўрсатиладиган хизматларга имтиёзли тарифлар белгилашга рағбатлантирувчи шарт-шароитларни вужудга келтириш.



2.8. Норматив-ҳуқуқий базани, стандартлаш

ва сертификатлашни такомиллаштириш


Интернет тармоғидаги фаолият субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш учун электрон ҳужжат айланиши, рақамли электрон имзо ва электрон тижорат тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқиш зарур. Янгича шароитларда ахборот ресурслари, технологиялар ва тизимларни яратиш ва улардан фойдаланиш масалалари борасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш зарурати "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ахборотлаштириш концепциясига тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб этади.

Ахборот ресурсларини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилиши зарур:

фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш;

ахборот ресурслари ишлаб чиқарувчиларини ривожлантиришни рағбатлантириш;

хусусий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш вақтида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

АКТ соҳасида лицензиялаш ва сертификатлаш тартиботларининг очиқ бўлишини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга асоссиз тўсқинлик қилиш ҳолларига барҳам бериш;

ахборот ва телекоммуникация хизматлари, маҳсулотлар ва технологиялар бозорида тенг рақобат шароитини яратиш ва монополияни бартараф этиш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

АКТ соҳасида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;

компьютер жиноятларига қарши курашиш.

Дастурий- техника воситаларини стандартлаш ва сертификатлаш ахборот тизимлари ва тармоқларининг ўзаро мос келишини, уларнинг жаҳон ва республика маконларида ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилади ва:

халқаро ва давлатлараро стандартлар талабларига уйғунлашган тармоқ ва давлат стандартларининг ишлаб чиқилишини;

функционал параметрларни, шунингдек ахборот технологиялари воситаларининг техник ва ахборот жиҳатидан ўзаро мос келишини текшириш характеристикалари ва методларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базанинг яратилишини;

ахборот технологиялари техник воситаларини сертификатлашнинг метрология жиҳатидан таъминланишини ривожлантиришни;

ресурсларнинг такрорланиши ва тарқалиб кетишини бартараф этиш учун маълумот узатиш тармоқлари ва воситаларидан умумий манфаатларни кўзлаб биргаликда фойдаланилишини;

ахборот хавфсизлиги таъминланишини назарда тутади.



3. АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


Қуйидагилар ахборот хавфсизлигининг асосий мақсадлари ҳисобланади:

ахборотни сақлаш, ишлаш ва узатиш вақтида унинг яхлитлигини сақлаш, фойдаланувчилар уни ўз ваколатлари доирасида олишларини таъминлаш;

ахборотни рухсатсиз йўқотиш, ўзгартириш, бузиш, кўчириб олиш, тўсиб қўйиш ва ахборот ресурсларига ноқонуний аралашувга доир бошқа хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш;

қонунчиликка мувофиқ равишда ҳужжатлаштирилган ва электрон тусдаги давлат сирини, ахборотнинг махфийлигини сақлаш;

фуқароларнинг ахборот тизимларига киритилган шахсий сир ва хусусий маълумотларнинг махфий сақланиши борасидаги конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

ахборот ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш.

Муайян маълумот узатиш тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифасини ҳар бир оператор амалдаги норматив ҳужжатларга таяниб, тавсия этилган чоралар ва воситалардан фойдаланиб ўзи ҳал қилиши зарур.

Маълумот узатиш ва Интернет соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифасини ҳал этиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган:

маълумот узатиш тармоқлари учун ҳимоя шохобчасини барпо этиш;

Ўзбекистон Республикасининг ахборот ва компьютер технологиялари соҳасидаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини ташкил қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи хизматларни шакллантириш;

маълумот узатиш тармоқларига ҳимоя воситаларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш, лойиҳаларни ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб бериши нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказиш учун доимий ишлайдиган (идоралараро) эксперт гуруҳини тузиш ва ахборотни ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

мамлакатимизда ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини ишлаб чиқиш;

ахборотни ҳимоя қилиш тизимлари ва воситаларини маълумот узатиш ва Интернетга уланиш тармоқларида жорий этиш;

тармоқларнинг барқарорлигини ва хавфсизлигини таъминлаш;

калитларнинг сақланиши, генерацияси, тақсимоти ва мустаҳкамлиги белгиланишини, шунингдек сертификатлар ва рақамли электрон имзоларнинг берилиши ва тасдиқланишини таъминловчи ишонч ва сертификатлар бериш марказини барпо этиш;

хорижий органлар билан компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилувчи тузилма ташкил этиш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситаларини сертификатлаш тизимини барпо этиш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани яратиш.



4. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


Дастурнинг асосий бўлимларини молиялаштириш учун маблағларни хорижий банклар, операторлар, провайдерларнинг кредитлари, шунингдек ички ва ташқи инвесторларнинг ўз маблағлари ҳисобига жалб этиш мўлжалланмоқда. Бунда коллежлар, лицейлар ва умумтаълим мактабларини компьютерлар билан жиҳозлаш харажатларини (камида бир мингта компьютер синфлари ташкил этиш бўйича ҳар йилги эҳтиёжни қондиришни ҳисобга олган ҳолда): харажатларнинг 30 фоизини - беғараз грантларни босқичма-босқич жалб этиш ҳисобига ва 70 фоизгачасини ушбу мақсадлар учун назарда тутилган давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга ошириш мўлжалланмоқда, олий ўқув юртлари бўйича эса асосан беғараз грантлар ва олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари ушбу харажатларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Ахборот-телекоммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига маълумотларни узатиш тармоқларини ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасидаги устувор лойиҳаларни ва илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш вазифаларини юклаш назарда тутилмоқда.






Дастурга

1-ИЛОВА



2002-2005 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси

шаҳарларини рақамли телекоммуникациялар тармоғи

билан қамраб олишнинг мақсадли йўналишлари*

Минтақалар


Телекоммуникациялар тармоқлари

билан қамраб олиш даражаси, %


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


Қорақалпоғистон Республикаси


66,6

75,0

100

100

Андижон вилояти


63,6

72,7

100

100

Бухоро вилояти


100

100

100

100

Жиззах вилояти


14,1

28,5

42,8

100

Қашқадарё вилояти


8,3

25,0

58,3

100

Навоий вилояти


66,6

83,3

100

100

Наманган вилояти


12,5

25,0

100

100

Самарқанд вилояти


9,1

27,3

66,6

100

Сурхондарё вилояти


37,5

62,5

75,0

100

Сирдарё вилояти


100

100

100

100

Тошкент вилояти


18,7

31,3

43,7

100

Фарғона вилояти


55,5

66,6

100

100

Хоразм вилояти


66,6

66,6

100

100

Тошкент шаҳри


31

54

83

100

Ҳаммаси


43,7

55,4

79,0

100

Изоҳ: *) Мақсадли йўналишлар 2005 йилда мамлакат ҳудудини 100 фоиз қамраб оладиган ҳаракатланадиган радиотелефон алоқаси тармоқларини ривожлантириш ҳисобга олинмасдан тузилган. Ҳозирги вақтда барча шаҳарлар бундай телефон тармоғи билан қамраб олинган.






Дастурга

2-ИЛОВА



2002-2005 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси

туман марказларини рақамли телекоммуникациялар

тармоғи билан қамраб олишнинг мақсадли

йўналишлари*

Минтақалар


Телекоммуникациялар тармоқлари

билан қамраб олиш даражаси, %


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


Қорақалпоғистон Республикаси


46,6

53,3

100

100

Андижон вилояти


42,9

50,0

100

100

Бухоро вилояти


100

100

100

100

Жиззах вилояти


16,6

25,0

58,0

100

Қашқадарё вилояти


7,1

21,4

57,1

100

Навоий вилояти


50,0

62,5

100

100

Наманган вилояти


0

9,1

100

100

Самарқанд вилояти


28,5

12,5

56,2

100

Сурхондарё вилояти


33,3

42,8

71,4

100

Сирдарё вилояти


0,0

33,3

55,5

100

Тошкент вилояти


0,0

13,3

60,0

100

Фарғона вилояти


25,0

26,6

100

100

Хоразм вилояти


80,0

80,0

100

100

Ҳаммаси


30,5

38,4

78,6

100

Изоҳ: *) Мақсадли йўналишлар 2005 йилда мамлакат ҳудудини 100 фоиз қамраб оладиган ҳаракатланадиган радиотелефон алоқаси тармоқларини ривожлантириш ҳисобга олинмасдан тузилган. Ҳозирги вақтда барча туман марказлари бундай телефон тармоғи билан қамраб олинган.






Дастурга

3-ИЛОВА

2002-2005 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ аҳоли пунктларини рақамли телекоммуникациялар

тармоғи билан қамраб олишнинг мақсадли йўналишлари*

Минтақалар


Телекоммуникациялар тармоқлари

билан қамраб олиш даражаси, %


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


ҳам-

маси


шу

жумладан

рақамли

алоқа


ҳам-

маси


шу

жумладан

рақамли

алоқа


ҳам-

маси


шу

жумладан

рақамли

алоқа


ҳам-

маси


шу

жумладан

рақамли

алоқа


Қорақалпоғистон Республикаси


59,7

2,3

64,1

3,3

85,0

45,0

90,0

65,0

Андижон вилояти


92,0

3,1

93,2

3,3

95,0

10,0

97,0

25,0

Бухоро вилояти


91,3

7,1

93,3

10,4

100,0

50,0

100,0

72,0

Жиззах вилояти


12,3

1,5

21,5

1,7

35,0

8,0

52,0

18,0

Қашқадарё вилояти


46,0

4,8

73,0

5,0

80,0

12,0

87,0

27,0

Навоий вилояти


41,4

8,9

46,0

12,2

85,0

48,0

90,0

70,0

Наманган вилояти


94,5

1,1

96,7

1,7

100,0

7,0

100,0

22,0

Самарқанд вилояти


52,9

2,2

58,7

3,0

75,0

12,0

82,0

33,0

Сурхондарё вилояти


26,0

3,0

61,3

5,8

70,0

15,0

81,0

45,0

Сирдарё вилояти


82,7

3,0

86,6

4,5

90,0

9,0

94,0

42,0

Тошкент вилояти


47,7

3,6

60,7

4,3

72,0

8,0

85,0

40,0

Фарғона вилояти


90,0

5,2

93,5

7,5

95,0

13,0

97,0

45,0

Хоразм вилояти


99,4

14,1

100,0

20,9

100,0

60,0

100,0

95,0

Ҳаммаси


66,7

5,2

72,1

7,2

84,9

28,7

89,7

50,8

Изоҳ: *) Мақсадли йўналишлар 2005 йилда мамлакат ҳудудини 100 фоиз қамраб оладиган ҳаракатланадиган радиотелефон алоқаси тармоқларини ривожлантириш ҳисобга олинмасдан тузилган.






Дастурга

4-ИЛОВА

Халқаро ахборот тармоқларидан юқори

тезликда фойдаланишни таъминлашга

доир мақсадли йўналишлар

Кўрсаткичларнинг

номи


Ўлчов

бирлиги


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


2010 йил


Портлар сони


та

3500

7000

11000

15000

45000

Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги (ўтказиш қобилияти)


М бит/с

16

32

64

128

512





Дастурга

5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг

Интернет тармоғидан фойдаланиш билан

қамраб олинишининг мақсадли йўналишлари

Фойдаланувчиларнинг

турлари


Ўлчов бирлиги


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


2010 йил


Аҳоли орасида Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони


минг

фойдаланувчи


55,6

120,4

182,8

246,0

3321,0





Дастурга

6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви

ва ҳокимият органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари,

ўқув юртлари ва хўжалик юритувчи субъектларининг

Интернет тармоғига уланиши бўйича мақсадли

дастурлар (Объектларнинг Интернет тармоғига

уланиши салмоғи, фоизларда)

Фойдаланувчилар

турлари


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


2010 йил


Давлат бошқаруви ва ҳокимият органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари


8,2

17,0

25,2

33,4

73,75

Хўжалик юритувчи субъектлар


8,56

15,2

21,9

28,5

60,0

Ҳаммаси


8,47

15,1

21,8

28,5

60,12





Дастурга

7-ИЛОВА

Аҳоли пунктларининг, шу жумладан қишлоқ

аҳоли пунктларининг Интернет тармоғидан

фойдаланишини таъминлашнинг мақсадли

йўналишлари (фоизларда)

Минтақалар


Аҳоли пунктларининг Интернет тармоғидан жамоавий

фойдаланиш пунктлари билан қамраб олиниши


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


2010 йил


Қорақалпоғистон Республикаси


0,1

15

30

45

100

Андижон вилояти


0,1

34

44

64

100

Бухоро вилояти


0,1

9,4

20

50

100

Жиззах вилояти


0,2

21

40

63

100

Қашқадарё вилояти


0,2

22

41

66

100

Навоий вилояти


0,2

14,9

30

49

100

Наманган вилояти


0,2

29,6

50

70

100

Самарқанд вилояти


0,2

18

36

68

100

Сурхондарё вилояти


0,1

22

44

60

100

Сирдарё вилояти


0,1

25,6

50

70

100

Тошкент вилояти


0,4

27,3

54

65

100

Фарғона вилояти


0,1

20

40

71

100

Хоразм вилояти


0,1

19,6

44

74

100

Тошкент шаҳри


1,5

73,8

85

100

100

Ҳаммаси


0,16

16,4

31,4

51,3

100

       





Дастурга

8-ИЛОВА



2002-2010 йилларда республика таълим

муассасаларини компьютерлар билан жиҳозлаш

ва уларнинг Интернетдан фойдаланишларини

таъминлаш бўйича мақсадли йўналишлар

Ўқув юртлари турлари


Ўлчов бирлиги


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


2010 йил


1. Умумтаълим мактаблари








"Информатика" фани бўйича ўқиётган ўқувчилар сони


минг киши

969

984

1000

2065

2200

Компьютерлар сони


минг та

10,7

12,7

15,4

17,8

110

Таъминланиш коэффициенти (ЭҲМ/100 ўқувчи)


та

1,2

1,2

1,5

0,9

5

Интернетдан фойдаланувчи ўқув юртлари салмоғи


%

0,3

1,5

5

9,7

63

2. Академик лицейлар








ўқувчилар сони


минг киши

17

38

51

55

160

Компьютерлар сони


минг та

2

3

4,1

5,3

21,5

Таъминланиш коэффициенти (ЭҲМ/100 ўқувчи)


та

11,7

7,8

7,9

9,5

13,4

Интернетдан фойдаланувчи ўқув юртлари салмоғи


%

1,5

3

8

15

92

3. Касб-ҳунар коллежлари








ўқувчилар сони


минг киши

217

355

450

530

1400

компьютерлар сони


минг та

14,4

23,6

31,8

40,2

99,2

Таъминланиш коэффициенти (ЭҲМ/100 ўқувчи)


та

6,6

6,6

7,1

7,6

7,1

Интернетдан фойдаланувчи ўқув юртлари салмоғи


%

0,5

2

5

9

85

4. Олий таълим муассасалари








студентлар сони


минг киши

220

250

260

270

490

компьютерлар сони


минг та

10,3

10,6

10,9

11,3

125,4

Таъминланиш коэффициенти (ЭҲМ/100 ўқувчи)


та

4,7

4,2

4,2

4,2

25,6

Интернетдан фойдаланувчи ўқув юртлари салмоғи


%

51

73

91

97

100

Изоҳ: *) Интернет тармоғига уланишнинг техник имкониятига эга бўлган компьютерлар мавжудлиги.

**) Харажатлар умумий ҳажмининг 70 фоизигачаси ушбу мақсадлар учун назарда тутилган давлат бюджетининг йиллик ажратмалари ҳисобига маблағ билан таъминланади (асосан беғараз грантлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ушбу харажатларни молиялаштириш манбалари ҳисобланадиган олий ўқув юртларидан ташқари).





Дастурга

9-ИЛОВА



Ахборот-коммуникация технологиялари

кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини

ривожлантиришнинг мақсадли йўналишлари

Таълим муассаслари


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


2006-2010

йиллар


Олий ўқув юртлари (шу жумладан ўқитувчилар тайёрловчи олий ўқув юртлари)


21

22

22

24

31

Академик лицейлар, ҳаммаси

6

11

12

14

22

Улардан янгидан фойдаланишга топшириладиганлари


6

5

1

2

8

Касб-ҳунар коллежлари, ҳаммаси

17

23

27

34

51

Улардан янгидан фойдаланишга топшириладиганлари


4

6

4

7

17

Ахборот-коммуникация технологиялари кадрлари малакасини

оширувчи ва қайта тайёрловчи бўлинмалар*

Бўлинмалар


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


2006-2010

йиллар


Умумий ўрта маълумот


15

15

15

15

17

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


37

37

40

44

45

Олий таълим


22

22

29

35

36

Изоҳ: *) Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича институтлар, марказлар ёки факультетлар.






Дастурга

10-ИЛОВА



2002-2010 йилларда ахборот-коммуникация

технологиялари йўналишлари бўйича кадрлар

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш бўйича мақсадли йўналишлар

Кўрсаткичлар


2002 йил


2003 йил


2004 йил


2005 йил


2002-2005

йилларда,

ҳаммаси


2006-2010

йиллар


ОЛИЙ ТАЪЛИМ

Кадрлар тайёрлаш, ҳаммаси

Улардан:


1100

1200

1250

1450

5000

12450

Информатика ўқитувчилари


550

600

650

750

2550

5950

Ахборот-коммуникация технологиялари мутахассислари


550

600

600

700

2450

6500

Кадрларни қайта тайёрлаш, ҳаммаси шу жумладан


1000

1300

1600

1500

5400

8000

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш


500

600

700

500

2300

2500

Ахборот-коммуникация технологиялари мутахассисликлари бўйича қайта тайёрлаш


500

700

900

1000

3100

5500

Малака ошириш, ҳаммаси шу жумладан:


3820

3900

4000

4050

15770

27000

Педагог кадрлар малакасини ошириш


3500

3500

3500

3500

14000

23000

Тармоқлар мутахассислари малакасини ошириш


320

400

500

550

1770

4000

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

Ўқув юртларида кичик мутахассислар тайёрлаш


500

730

795

2200

4225

6500

Кичик бўғин мутахассисларини қайта тайёрлаш


500

1000

1500

1500

4500

2000

             












































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск