Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.1999 й. 193-сон "1999-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва уни ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.1999 й.

N 193



1999-2003 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЪЛУМОТЛАР

УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш, жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасида маълумотларни узатиш тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида ишлаб чиқилган 1999-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва уни ривожлантириш дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналар Маълумотлар узатиш миллий тармоғи билан биргаликда ишлаш учун зарур бўлган маҳаллий ахборот-компьютер тармоқларининг Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда Фан ва техника давлат қўмитасининг техник шартлари бўйича модернизация қилинишини ва уларнинг кенгайтирилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 2000-2002 йиллар учун бюджетни шакллантиришда техник-иқтисодий асослар ва техник лойиҳага мувофиқ Маълумотлар узатиш миллий тармоғининг ахборотларни муҳофаза қилиш узелини ташкил этишга  марказлаштирилган маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасига маълумотларни узатиш хизматларидан фойдаланиш жамоа пунктларини жойлаштириш учун хоналар ажратишда кўмаклашсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск