Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури (ЎзР ВМ 01.08.1995 й. 307-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 1 августдаги

307-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини

2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш

ва ривожлантириш миллий

ДАСТУРИ


Миллий (маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро) телефон тармоғини, телеграф алоқаси тизимини, маълумотларни узатишни, факсимиль алоқани, телевидение дастурлари ва овозли эшиттириш дастурларини тақсимлашни ўз ичига олувчи телекоммуникация тармоқлари инфраструктуранинг энг муҳим элементи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи ахборотни тарқатишнинг энг мақбул муҳити ҳисобланадилар.



1. ДАСТУРНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Дастурнинг мақсади жаҳон телекоммуникация тизимига чуқурроқ интеграциялашни назарда тутувчи ҳамда мамлакат иқтисодиёти ва аҳолисининг алоқа хизматларига бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама қондиришни таъминловчи рақамли узатиш тизими ва рақамли коммуникация асбоб-ускуналари базасида миллий телекоммуникация тармоғини яратиш ҳисобланади.

Дастурнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш принципларини шакллантириш;

телекоммуникация тармоғини ривожлантиришга нодавлат манбалар маблағларини, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

коммуникацияларнинг халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техника базасини яратиш, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда телекоммуникация асбоб-ускуналарини, толали-оптик кабель ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;

телекоммуникациялар техник асосларини шакллантиришда республиканинг суверен ҳуқуқларига ва минтақавий тузилмалар манфаатларига риоя қилиш ҳамда телекоммуникация тизимларини яратиш ва ишлатиш жараёнида уларнинг ўзаро алоқаларини ташкил этиш.



2. РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Телекоммуникация жаҳон иқтисодиётининг энг динамик ва даромадли тармоқлари қаторига киради.

Телефон билан таъминланганлик даражаси - ҳар қандай мамлакат алоқаси ривожланганлик даражасининг интеграл кўрсаткичи ҳисобланиб, у асосий абонент терминаллари ва линиялари сонини, монтаж қилинган АТС сиғимини ва шаҳарлараро алоқа линияларини акс эттиради. Айнан мана шунинг учун ҳам телефон билан таъминланганлик даражаси Халқаро валюта фонди томонидан давлатнинг иқтисодий даражасига таъриф беришда фойдаланиладиган иқтисодий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Йил бошига телефон билан таъминланганлик даражаси (сони) республиканинг ҳар 100 аҳолисига 6,7 телефони ташкил қилади, у Халқаро электр алоқа уюшмаси қабул қилган ўртача нормативдан бир неча баравар кам бўлиб, Ҳиндистон, Покистон, Эрон каби мамлакатлар билан қиёсланиши мумкин. Таққослаш учун Германияда ҳар 100 аҳолига - 44,8 телефон, Францияда - 52,3, Англияда - 45,1, Туркияда - 16,2 телефон тўғри келади. Республикада ҳозирги кунда шаҳарда ҳар бир иккинчи оила, қишлоқ жойларда ҳар бир ўнинчи оила телефон билан таъминланган.

Тармоқнинг аҳволи моддий-техник базанинг ривожланган мамлакатлардагидан 20-30 йил орқада қолганлиги, алоқа воситалари билан жиҳозланмаганлик даражаси, кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифатининг пастлиги, рақамли тармоқ ва сервис хизматларнинг ривожланмаганлиги, ахборот пакетини коммутация қилиб, маълумотларни замонавий юқори тезликда узатиш тармоғининг йўқлиги, алоқа воситалари эскириш даражасининг юқорилиги (50 фоиздан ортиқ) билан ифодаланади. Республика телекоммуникация тармоғининг жиддий нуқсони аналог тизимлардан фойдаланиш ҳисобланади, айни бир вақтда жаҳондаги барча ривожланган мамлакатлар 180 тагача хизмат турларини (аналог тизимники 15 тадан ортмайди) кўрсатадиган рақамли телефон станцияларидан фойдаланмоқдалар.

Жаҳон амалиёти алоқа хизмати рентабеллиги учта даражада бўлишини кўрсатади:

юқори рентабелли хизмат-халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқаси;

шаҳар телефон алоқаси - рентабеллиги ўртача хизмат;

қишлоқ телефон алоқаси хизмати - асосан зарар келтирадиган хизмат тури ҳисобланади, айниқса қишлоқ жойларда реконструкция қилиш ва ривожлантиришнинг бошланғич ёки телефонларни кўпайтириш босқичида.

Алоқа хизматида юзага келган рентабелликнинг бу учта даражасидан келиб чиқиб, биринчи навбатда шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқасини ривожлантириш ҳамда реконструкция қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади, бунинг натижасида олинадиган фойдадан эса маҳаллий телефон алоқасини ривожлантиришда фойдаланилади.

Ўзбекистон алоқа воситаларини ривожлантириш уч босқичда амалга оширилади (1, 2, 6-жадваллар).

Биринчи босқичда (1994-2000 йиллар) 1997 йилгача Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида халқаро ва 400 минг номерга эга бўлган янги авлод шаҳар телефон станцияларини ишга тушириш биринчи навбатдаги вазифалар сифатида белгиланган. Маънавий ва жисмоний эскирган, ишлаш муддатларини ўтаб бўлган асбоб-ускуналарни алмаштириш амалга оширилади.

I босқич охирига келиб телефон билан таъминланганлик даражаси (телефонлар сони) республиканинг 100 аҳолисига 10,1 ни ташкил қилади, бу 1994 йилдаги даражадан 1,5 баравар ортиқ бўлади, демакдир.

Давр охирига келиб алоқа тизимини рақамлаштириш даражаси 40 фоизни ташкил қилади.

Худди мана шу даврда, толали-оптик алоқа кабели асосида Хитойни Европа билан боғлайдиган Транс-Осиё-Европа кабель магистрали (ТАЕ)нинг республика ҳудудидан ўтадиган қисмининг қурилиши таъминланади. Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказлари ўртасида рақамли толали-оптик ва радио релели алоқа линияларини қуриш амалга оширилади, бу шаҳарлараро ҳамда халқаро телефон каналлари сонини кескин кўпайтириш, маълумотларни пакетли коммутация билан узатиш республика тармоғини ва жаҳоннинг барча мамлакатларига чиқишни таъминлайдиган халқаро телекс станцияни яратиш имконини беради.

Иккинчи босқич (2001-2005 йиллар) республика шаҳарлари ва туманлар марказларида маҳаллий телефон тармоқларини рақамлаштириш ишининг жадал олиб борилиши билан ифодаланади, қишлоқ жойларда замонавий АТСларни жорий қилиш, шунингдек, қишлоқда радиотелефон алоқасини қўллаш кўлами кенгайтирилади. II босқич охирига келиб телефон билан таъминланганлик даражаси республиканинг 100 аҳолисига 10,9 телефонга етади, рақамлаштириш даражаси 70 фоизни ташкил қилади.

Учинчи босқич (2006-2010 йиллар) республика телекоммуникация тармоғини янги база-рақамли телефон станциялари ва узатиш тизимлари асосида яратиш бўйича техник ва ташкилий ишларни якунлашни назарда тутади. Қишлоқ жойларда эскирган асбоб-ускукаларни алмаштириш тугалланади. Республика 100 аҳолисига телефон билан таъминланганлик даражаси 13,4 ни ташкил қилади (6-жадвал).

Республика иқтисодиёти имкониятларининг чекланганлиги туфайли учинчи босқич охирига келиб режалаштирилаётган телефон билан таъминланганлик даражаси Халқаро электр алоқаси уюшмаси тавсия этаётган, мамлакат иқтисодиётини бозор шароитларида муваффақиятли ривожлантириш учун шарт-шароит яратадиган телефон билан таъминланганлик даражаси - 100 кишига 25 телефон таъминлай олмайди. Шу билан бирга, мазкур масала алоқа корхоналарини хусусийлаштиришда кўриб чиқилади, чунки бу хусусийлаштиришнинг шартларидан бири инвестицияларни телефон билан таъминланганлик даражаси 100 кишига 20 ва ундан ортиқ телефон бўлишига эришишни таъминлашга йўналтиришдир.

Дастурнинг энг муҳим йўналишларидан бири рақамли телекоммуникация алоқа тармоғини босқичма-босқич яратиб, уни кейинчалик хизматларни интеграциялаб рақамли тармоққа (ISDN) ўтказишдир.

Барча босқичларда муассаса телефон алоқаси секторини, радиотелефон ва мобиль (уяли) алоқани ривожлантириш ишлари жадаллаштирилган тарзда бажарилади, алоқанинг космик тизими янада ривожлантирилади ва такомиллаштирилади. "Уяли алоқа" радиотелефонлар сони 150 мингга (ҳозирги кунда - 1 мингта), қишлоқ радиотелефон тизимлари сиғими ҳозирги 181 минг ўрнига 360 мингтага, муассаса (идора) телефон алоқалари сиғими 530 минг телефон номерига етади, буларни, шунингдек, уларни уловчи линияларни қуриш алоқа корхоналарининг техник шартлари бўйича буюртмачи ҳисобига амалга оширилади.

Миллий алоқа тармоғини мўлжалланилаётган техник қайта жиҳозлаш вазирликлар, идоралар ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарнинг алоқа хизматларига бўлган барча асосий эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Идоралар линиялари қурилиши асосан технологик жараёнларни қондириш мақсадидагина амалга оширилади. Умумфойдаланишдаги бошланғич тармоқлар ва идоралар тармоқларини ўзаро боғлаш учун каналлар ва тармоқ трактларига бўладиган эҳтиёж коммуникациялашмайдиган каналлар ва трактларга бўлган умумий эҳтиёжда ҳисобга олинган.

Муассаса ва ташкилотда телефонга эҳтиёж 8 тадан ортиқ бўлганда, қоидага кўра, офисларни телефонлаштириш муассаса АТС ва коммутаторларни ўрнатиш орқали амалга оширилади.

Тармоқ учун мутахассисларни тайёрлашни Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент алоқа коллежи, Тошкент телекоммуникация кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни Марказий Осиё минтақавий марказида, шунингдек, хорижий фирмалар билан тузилган контрактлар доирасида амалга ошириш мўлжалланган.


3. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ ВА

ТОЛАЛИ-ОПТИК АЛОҚА КАБЕЛИНИ САНОАТДА

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ


Ўзбекистон саноатининг ҳозирги кундаги имкониятлари телекоммуникация асбоб-ускуналарини, узатиш тизимлари ва толали-оптик кабелни зарур миқдорда ҳамда сифатли ишлаб чиқариш имконини бермайди. Мис сим қўлланиладиган кабель маҳсулоти кенг ассортиментда ва етарли миқдорда ҳозирги кунда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи учта бирлашмада ишлаб чиқарилмоқда. Толали-оптик кабелларни кичик серияда "Электросигнал" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ишлаб чиқармоқда. У бу маҳсулотни Россиядан олинадиган хом ашёни ўз ишлаб чиқаришига мослаб қайта ишлаб Россия технологияси бўйича чиқаришни ўзлаштирган. Оптик кабелларни ишлаб чиқаришда жаҳон даражасини таъминлаб кейинчалик Жаҳон бозорига чиқиш учун хорижий фирмалар технологиялари ва инвестицияларини қўшма корхоналар ташкил этиш шаклида жалб қилиш зарур бўлади.

Миллий дастурда 1995-1997 йилларда хорижий инвестицияларни жалб қилиб республикада толали-оптик алоқа кабелларини, узатиш ва коммутациянинг рақамли тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш назарда тутилган.

Алоқа вазирлиги ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан SIЕМЕNS акционерлик жамияти (Германия) имзолаган Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ва модернизациялаш соҳасидаги ҳамкорлик дастурини ривожлантира бориб, шунингдек, хорижий компаниялар маблағларини жалб қилиш мақсадида республикада замонавий телекоммуникация асбоб-ускуналари ва толали-оптик алоқа кабелини саноатда ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширмоқда.

Ҳозирги кунда ижарадаги "Электросигнал" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва SIЕМЕNS ҳамда Тurk SIЕМЕNS (Туркия) фирмалари ўртасида толали-оптик алоқа кабелини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу жараёнда NОКIА (Финляндия), PIRELLI (Италия) фирмалари ва бошқа етакчи фирмаларнинг иштирок этишига оид таклифлар ўрганилмоқда, бу Ўзбекистонга мазкур маҳсулот билан фақат Марказий Осиё бозорларига эмас, балки бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиш имконини беради.

SIEMENS фирмаси, унинг SIMKO (Туркия) шўъба фирмаси бир томондан ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси корхоналари - "Интегратор" заводи ва "Ўзбеккосмос" давлат агентлиги "Гранит" Марказий Осиё монтаж-технология бошқармаси иккинчи томондан, қишлоқ рақамли телефон станциялари, туманлар марказлари учун EWSD станциялари, EWSDни кенгайтириш учун асбоб-ускуналар, муассаса АТСлари, рақамли узатиш тизимлари, аналог-рақамли ўзгартиргичларни ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари ва техник иқтисодий асослашларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Алоқа вазирлиги Жанубий Кореянинг ДЭУ фирмаси билан Урганч шаҳрида қурилаётган алоқа воситалари заводи базасида қишлоқ рақамли телефон станцияларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. ДЭУ фирмаси технологик ускуналарни етказиб беришни таъминлайди ва кейинчалик ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур кредитларни беради.

Грециянинг "Вардинояннис" ва "Цомбос" фирмалари билан ахборот-коммутация материалларини узатишнинг рақамли тизимларини ва шаҳар ҳамда қишлоқ телефон тармоқлари линия хўжалиги учун зарур компонентлар (кўплаб талаб этиладиган кросс асбоб-ускуналар, боксли тақсимлаш шкафлари, тақсимлаш коробкалари ва кабель муфталари)ни ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Давлат фаолият учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида қўшма корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотни сотишда қандайдир имтиёзлар ёки устуворликлар беришдан ўзини тияди.



4. МИЛЛИЙ ДАСТУРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЬМИНЛАШ


Бозор иқтисодиётига ўтиш босқичи шарт-шароитларида иқтисодиётни ривожлантириш кўп жиҳатдан асосий вазифаси содир бўлаётган жараёнларни бозор муносабатлари ва тартибларини ҳақиқий иқтисодий вазият ҳамда иқтисодиётнинг айрим соҳаларини бозор механизмларининг ишлаш принципларни қабул қилишга тайёрлиги билан мувофиқлашиб изчил ва мақсадга мувофиқ шакллантиришдан иборат бўлган давлат томонидан тартибга солиниши билан белгиланади.

Телекоммуникацияни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир:

алоқа тизимини ташкил этишнинг умумий ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини аниқлаш;

телекоммуникация воситаларига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва бошқариш соҳасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилаш;

телекоммуникация соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва телекоммуникация идора воситалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

телекоммуникация воситалари устидан давлат техник назоратини амалга ошириш;

телекоммуникация воситалари орқали берилаётган ахборотда давлат хавфсизлиги манфаатларини ва ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;

нодавлат телекоммуникация тизимлари ташкил этилишини рағбатлантириш, бу тизимларга хорижий инвестициялар жалб этилиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, хорижий капиталнинг давлат телекоммуникация тармоғига кириб келишини тартибга солиш;

маҳаллий телефон тармоқларини реконструкция қилиш ва ривожлантиришга солиқ, бож, амортизация борасида ва бошқаларда имтиёзлар бериш, шунингдек, қисман давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминлаш.

Телекоммуникация тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастурини маблағ билан таъминлашни асосан алоқа корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига, шунингдек қуйидаги манбалар ҳисобига амалга ошириш назарда тутилади:

хорижий инвестициялар;

хорижий кредитлар;

бюджет маблағлари;

алоқа истеъмолчилари (аҳоли, ташкилотлар, муассасалар) маблағлари.

Алоқа корхоналарининг маблағлари шаҳарларда шаҳарлараро телефон тармоқларини, станциялараро ва магистрал алоқа линияли телефон станцияларини, туманлар марказларида радиотелефон алоқанинг комплекс асбоб-ускунали телефон станцияларини қуришга, шунингдек хорижий кредитларни қайтаришга йўналтирилади.

Алоқа корхоналари томонидан маблағ билан таъминловчи хорижий органларнинг асбоб-ускуналарни етказиб беришга берадиган кредитларини жалб қилиш янада ривожланади. Бунда Алоқа вазирлиги томонидан контрактда келишилган хорижий валютадаги тўловларни ўтказиш масаласини ҳал қилиш таъминланади.

Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Алоқа вазирлиги томонидан телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришга хорижий давлатлар ҳукумат кредитларини KFW (Германия) ва ОДА (Япония) дастурларига ўхшаш имтиёзли асосда жалб қилиш иши давом эттирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари, ташкилотлар, муассасалар ва аҳоли маблағи ҳисобига АТС биноларини, тақсимлаш тармоқларини, телефонлаштириш ички тармоқлари ва радиотелефон тизимлари абонент станцияларини қуриш назарда тутилади.

Телефон алоқаси воситаларини ривожлантириш масалаларини ҳал қилишга аҳоли маблағларини жалб қилиш ҳам назарда тутилган. Бу биринчи навбатда, шаҳарлар ва қишлоқ туманларида уйлар якка тартибда қурилаётган жойларда тақсимлаш тармоқларини қуриш харажатларини қоплаш учун қилинади.

Эркин тарифларга босқичма-босқич ўтилиши билан Алоқа вазирлиги хизматлар қиймати асосий кўрсаткичларини фойдаланиш харажатларини ҳақиқий қоплашни таъминлаш ва корхоналарнинг барқарор ривожланишлари учун зарур бўладиган жамғарма фондларини шакллантиришга яқинлаштириш ишини амалга ошириб боради. Аммо хизматлар истеъмолининг шаклланган даражаси ҳамда кенг аҳоли қатламининг моддий таъминланганлик даражаси тарифларни жаҳон кўрсаткичларигача кўтариш имконини бермайди, бу айниқса маҳаллий телефон алоқасига тегишлидир. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири - аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоялаш зарурлигини назарда тутиб, мазкур босқичда маҳаллий телефон алоқаси хизматлари тарифлари даражасини аҳолининг ҳақиқий даромадларига мувофиқ келадиган даражада сақлаш мақсадга мувофиқдир. Бу шароитларда телекоммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастурининг амалга оширилиши бюджет ҳисобидан тўғридан-тўғри маблағ билан таъминлаш, солиқ ва бошқа имтиёзларни бериш, алоқа корхоналарини хусусийлаштиришдан тушган маблағларни йўналтириш йўли билан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳисобига таъминланади,

Бунда бошланғич босқичда ҳар йили республика бюджетидан 150 млн сўм миқдорида бюджет маблағларини ажратиш, шунингдек алоқа корхоналарини қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилиш назарда тутилади. Алоқа корхоналарини хусусийлаштириш бошланишига кўра давлат томонидан қўллаб-қувватлаш хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг 80 фоизини йўналтириш ҳисобига амалга оширилади.

Умуман давлат томонидан қўллаб-қувватлаш миқдори Миллий дастурни амалга ошириш учун зарур бўладиган инвестициялар умумий ҳажмининг 15-18 фоизи атрофида бўлади (3, 4-жадваллар).

Бюджет маблағларини аҳоли, давлат бошқарув органлари, мудофаа ҳамда хавфсизлик манфаатларига хизмат қилувчи шаҳарлараро ва халқаро электр алоқани реконструкция қилиш ва ривожлантириш харажатларини маблағ билан таъминлашга йўналтириш назарда тутилади.


* * *


Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастурининг амалга оширилиши:

телекоммуникацияларни жаҳон андозалари талабларига жавоб берувчи рақамли асбоб-ускуналарга тўлиқ ўтказишни;

телефон билан таъминланганлик даражасини Халқаро электр алоқа уюшмаси тавсия этаётган, бозор шарт-шароитларида иқтисодиётни муваффақиятли ривожлантириш учун шароитлар яратадиган 20-25 телефон даражасига етказишни;

кўрсатиладиган хизматлар турларини 180 тагача етказиб, хизматлар сифатининг юқори даражасини;

республика эҳтиёжини тўлиқ таъминлайдиган телекоммуникация асбоб-ускуналари ва толали-оптик кабелни ишлаб чиқарувчи республика саноатини яратишни;

миллий тармоқнинг жаҳон телекоммуникация ва ахборот тармоғига интеграциялашувини таъминлайди.





























Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск