ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқаришнинг Умумий қоидалари (АВ томонидан 27.11.2007 й. 1742-сон билан рўйхатга олинган ЎзААА 31.10.2007 й. 02-8/3189-сон, МВ 15-сон, МХХ 132-сон, ВМХАХ 8-сон, ФВВ 206-сон ва ИИВ 17-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 27 ноябрда 1742-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий хавфсизлик хизмати,

Вазирлар Маҳкамасининг

Ҳукумат алоқа хизмати,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлигининг

2007 йил 31 октябрдаги

02-8/3189, 15, 132, 8, 206,

17-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон

телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини

марказлашган ҳолда бошқаришнинг

УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-589-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқариш тизими ишлашининг тамойиллари ҳамда асосий қоидаларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


махсус истеъмолчилар - телекоммуникациялар ресурслари устувор тартибда тақдим этиладиган алоҳида тоифадаги телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчилари ҳисобланган Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати;

телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқариш - телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини махсус ваколатли орган томонидан фавқулодда ҳолатларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, махсус истеъмолчилар манфаатлари учун телекоммуникациялар тармоқларининг ишлашини таъминлаш ҳамда алоқаларни тиклаш мақсадида телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини бошқариш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси;


телекоммуникациялар тармоғини бошқариш тизими - телекоммуникациялар тармоқларини режалаштириш, техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш, тезкор ва маъмурий бошқариш бўйича ахборот технологиялари мажмуаси асосида тармоқни бошқариш ҳамда кўрсатиладиган хизматлар бўйича функцияларни бажарадиган тизим.


2. Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқариш қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик деб юритилади) махсус истеъмолчилар, шунингдек телекоммуникациялар операторларининг телекоммуникация тармоқлари (алоқаси)ни бошқариш марказлари, тасарруфида идоравий телекоммуникациялар тармоқлари бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

3. Радиочастота спектридан фойдаланиш ва уни бошқариш тартиби қонунчилик билан белгиланади.


4. Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда бошқариш режимига ўтказиш тўғрисидаги қарор Вазирлик томонидан корхоналарнинг фуқаро муҳофазасини тайёр ҳолатга келтириш тўғрисида тегишли давлат ҳокимияти органларидан, белгиланган тартибда, олинган фармойиши асосида қабул қилинади.

5. Марказлашган ҳолда бошқаришнинг асосий вазифаси фавқулодда ҳолатларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, махсус истеъмолчиларни алоқа билан таъминлаш ҳисобланади.


6. Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ресурсларини марказлашган ҳолда бошқариш Вазирликнинг бевосита бўйсунувида бўлган Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини Республика бошқариш маркази (кейинги ўринларда - РБМ деб юритилади) томонидан махсус истеъмолчилар, телекоммуникациялар ва идоравий тармоқлар операторларининг бошқариш марказлари билан биргаликда амалга оширилади.

7. Марказлашган ҳолда бошқариш Ўзбекистон Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими (кейинги ўринларда - ЎзТТБТ деб юритилади) орқали амалга оширилади. Марказлашган ҳолда бошқаришда ЎзТТБТ қуйидагиларни таъминлайди:

телекоммуникациялар тармоқлари операторлари томонидан фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ёки бартараф этиш билан боғлиқ давлат бошқаруви, мудофаа, давлат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказишда кўрсатиладиган телекоммуникациялар хизматлари бўйича уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, ёхуд улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарорлар бажарилишини ташкил қилиш;

зарур авария-тиклаш ишлари бажарилишини ташкил қилиш;

фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситалари шикастланган ҳолатларда уларнинг ишлаш қобилиятини тиклаш мобайнида мониторинг;

махсус истеъмолчилар учун телекоммуникациялар операторлари томонидан алоқанинг режалаштирилган қўшимча каналлари ва воситалари ажратилишини назорат қилиш ва улар бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш.


8. РБМ ва Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик (кейинги ўринларда - АМҲ деб юритилади) аъзолари билан уларнинг тармоқларидан фойдаланиш зарурати юзага келганда, ўзаро ҳамкорлик қилади. Ўзаро ҳамкорлик АМҲ Алоқа маъмуриятлари ўртасида амалда бўлган битимлар асосида амалга оширилади.

Бошқа Алоқа маъмуриятлари ва операторлар билан ўзаро ҳамкорлик қонунчиликда белгиланган тартибда Вазирлик билан икки томонлама тузилган битимлар асосида амалга оширилган бўлиши мумкин.


II. ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТАРМОҚЛАРИ

ВА РЕСУРСЛАРИНИ МАРКАЗЛАШГАН

ҲОЛДА БОШҚАРИШ ТАРТИБИ


9. Вазирликнинг ЎзТТБТни марказлашган бошқариш режимига ўтказиш тўғрисидаги фармойиши РБМ, телекоммуникациялар операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига, шу жумладан фавқулодда ҳолатлар минтақасида жойлашганларга тезкорлик билан етказилади ҳамда бажарилиши учун мажбурий ҳисобланади.

10. Марказлашган ҳолда бошқариш режими фавқулодда ҳолатлар ҳаракатларининг ҳудудига боғлиқ равишда ЎзТТБТнинг айрим қисмларида жорий этилиши мумкин.


11. РБМга фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш, тармоқ қайта қурилиши ва алоқалар тикланишини тезкор бошқариш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш бўйича алоҳида ваколатлар берилади.


12. РБМ қуйидагиларни амалга оширади:

фавқулодда ҳолатларда операторлар томонидан махсус истеъмолчиларни алоқа билан таъминлаш учун зарур ресурсларни тақдим этиш имкониятларини баҳолаш мақсадида, операторлар телекоммуникациялар тармоқларининг жорий ҳолати тўғрисидаги ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш;

махсус истеъмолчиларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш марказларидан, уларга юклатилган вазифаларни бажариш учун телекоммуникациялар линиялари, алоқа каналлари, телекоммуникациялар воситаларини, жумладан охирги (терминал) ускунани фойдаланишга тақдим этиш учун тегишли сўровларни олиш;

махсус истеъмолчилар учун қўшимча алоқаларни ташкил қилиш учун фармойишларни бериш, ушбу фармойишлар бажарилишининг назорати ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

операторлар томонидан фавқулодда ҳолатлар минтақасида сақланган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, ёхуд улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги фармойишларнинг бажарилишини назорат қилиш;

фавқулодда ҳолатлар минтақаларидаги телекоммуникациялар тармоқларининг ҳолати, авария-тиклаш ишлари ўтказилишининг бориши ва уларни ўтказиш учун қўшимча ресурсларни жалб қилиш зарурлиги тўғрисидаги ахборотни Вазирликка етказиш.

13. Телекоммуникациялар ва идоравий тармоқлари операторларининг бошқариш марказлари қуйидагиларни амалга оширадилар:

фавқулодда ҳолатлар минтақасида сақланган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш ёхуд улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги Вазирлик фармойишларини бажариш;

барча бўлинмаларни сафарбарлик режалари ва фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш режаларига асосан иш режимига ўтказиш;

назорат қилинадиган мезонлар бўйича тармоқнинг жорий ҳолати тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;

РБМнинг фармойиши бўйича телекоммуникациялар линиялари, алоқа каналлари, телекоммуникациялар воситалари ва охирги (терминал) ускунани фойдаланишга тақдим этиш;

фавқулодда ҳолатлар минтақаларидаги телекоммуникациялар тармоқларида авария вазиятларини ўз кучи билан ёки Вазирликнинг Махсус авария-тиклаш бошқармасини жалб қилган ҳолда тугатиш.

14. Операторларнинг телекоммуникациялар тармоқларида алоқаларни ташкил этиш ва авария-тиклаш ишларини бошқариш масалалари бўйича ахборотнинг тезкор алмашинуви учун РБМ бошқариш марказлари, махсус истеъмолчилар, телекоммуникациялар ва идоравий тармоқлар операторлари ўртасидаги хизмат-технологик алоқа тармоғидан фойдаланиш керак.


15. Хизмат-технологик алоқа тармоғи ахборот хавфсизлиги бўйича белгиланган чора-тадбирларни таъминлаши керак.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Фавқулодда ҳолатларда Вазирлик, махсус истеъмолчилар, РБМ ва операторлар телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш марказлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик телекоммуникациялар тармоқларини тезкор-техник бошқаришнинг олдиндан ишлаб чиқилган ва келишилган алгоритмлари билан амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 491-модда.














































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск