язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ АВ 28.01.2003 й. 1211-сон билан рўйхатга олинган ААА Буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АВ 28.01.2003 й. 1211-сон билан рўйхатга олинган

ААА Буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 30.03.2015 й. 1211-3-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом фавқулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келишида аҳолига хабарлаш сигналларини узатиш тартибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) идоралари, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Телерадиокомпания, эшиттириш тизимларининг объектларига* хизмат кўрсатувчи телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг, мулкчилик шаклидан ва идоравий тегишлилигидан қатъи назар, ўзаро муносабатлари тартибини белгилайди. (АВ 30.07.2013 й. 1211-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Буйруғи таҳриридаги муқаддима)



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Республика, вилоятичи, туман ва шаҳар марказлаштирилган хабарлаш тизимлари махсус техник воситаларининг ускунаси, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан берилган лицензия асосида фаолиятни амалга оширувчи телекоммуникация корхоналарида ўрнатилади. Телекоммуникация корхоналари фавқулодда вазиятлар бўйича республика, вилоят ва шаҳар бошқармалари (ФВБ) билан тузилган шартнома асосида юқорида кўрсатилган воситаларга техник-фойдаланиш хизмат кўрсатилишини ташкил қиладилар ва таъминлайдилар. (АВ 30.07.2013 й. 1211-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Буйруғи таҳриридаги банд)



4-параграф номининг олдинги таҳрири


§ 4. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ, ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯ

ВА ЭШИТТИРИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ОБЪЕКТЛАРИГА ХИЗМАТ

КЎРСАТУВЧИ ОПЕРАТОРЛАР ВА ПРОВАЙДЕРЛАРНИНГ АҲОЛИ

УЧУН ХАБАРЛАШ СИГНАЛЛАРИ ВА АХБОРОТЛАРИНИ

УЗАТИШНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

(АВ 30.07.2013 й. 1211-2-сон билан рўйхатга олинган

Давалоқақўм Буйруғи таҳриридаги параграф номи)



21-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси корхоналари, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар билан биргаликда аҳолини хабарлашнинг ўқув сигналларини узатиш бўйича ва эшиттириш тизимлари объектларининг ахборот узатишга тайёргарлиги бўйича текширув машқларини режалаштиради ва амалга оширади; (АВ 30.07.2013 й. 1211-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Буйруғи таҳриридаги кичик банд)



21-банд е) кичик бандининг олдинги таҳрири


е) Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига хабарлаш сигналлари ва ФВ тўғрисидаги ахборотларнинг узатишни таъминлаш учун телекоммуникация каналларини ажратишга берилган талабномаларни белгиланган тартибда тақдим этади; (АВ 30.07.2013 й. 1211-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Буйруғи таҳриридаги кичик банд)



22-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


22. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси: (АВ 30.07.2013 й. 1211-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



5-параграф номининг олдинги таҳрири


§ 5. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИ, ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯ ВА ЭШИТТИРИШ

ТИЗИМЛАРИ ОБЪЕКТЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ

ОПЕРАТОРЛАР ВА ПРОВАЙДЕРЛАРНИНГ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАРДА АҲОЛИ УЧУН ХАБАРЛАШ СИГНАЛЛАРИ

ВА АХБОРОТЛАРНИ УЗАТИШДАГИ ЎЗАРО

МУНОСАБАТЛАРИ ТАРТИБИ

(АВ 30.07.2013 й. 1211-2-сон билан рўйхатга олинган

Давалоқақўм Буйруғи таҳриридаги параграф номи)



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Хабарлаш сигналларининг узатилиши ҳақидаги ахборот бир вақтнинг ўзида тизимлар ва телекоммуникацияларнинг барқарор ишлаб туришини таъминланиши ҳамда ФВ ҳақидаги сигнал ва хабарлар узатилишида устуворликга риоя этилишини назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси бўлинмаси раҳбарига йўлланади. (АВ 30.07.2013 й. 1211-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм Буйруғи таҳриридаги банд)




АВ 11.07.2011 й. 1211-1-сон билан рўйхатга олинган

ААА Буйруғидан олдинги таҳрири



1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Телекоммуникациялар оператори (бундан кейин оператор)- мулкчилик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида телекоммуникация тармоғига эгалик қилувчи, унинг ишлаб туришини, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс.



1-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Телекоммуникация хизматларининг провайдери (бундан кейин провайдер) - операторлар тармоқлари орқали фойдаланувчиларга тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс.



1-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш - олдиндан ўтказиладиган ва фавқулодда вазиятлар вужудга келиш хавфини иложи борича максимал камайтиришга, шунингдек улар юзага келган ҳолда инсон саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитга етадиган зарар ва моддий йўқотишлар кўламларини камайтиришга йўналтирилган тадбирлар мажмуи.



1-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Телекоммуникациялар тармоғи - бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимиль, маълумотлар ва бошқа ҳужжатли хабарлар узатишни, телекўрсатув ва радиоэшиттириш дастурларини олиб эшиттирилишини таъминлайдиган телекоммуникация воситаларининг мажмуи.



1-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Фавқулодда вазиятлар (ФВ) - авариялар, фалокатлар, хавфли табиий ҳодисалар, табиий ёки бошқа офатлар натижасида юзага келган, инсонларнинг қурбон бўлишига, инсонларни соғлиғига ёки атроф муҳитга зарар етишига, катта моддий зарарлар ва кишиларнинг ҳаёт фаолиятлари шароитларининг бузилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган муайян ҳудуддаги ҳолат.