ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.1999 й. 331-сон "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.1999 й.

N 331



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҒИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ   (II   БОСҚИЧ)   УЧУН

ЯПОНИЯ ХОРИЖИЙ ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК

ЖАМҒАРМАСИНИНГ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИГА

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш  (II босқич) лойиҳасини амалга ошириш учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси томонидан бериладиган 12692 млн иен миқдоридаги имтиёзли кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов имтиёзли кредитни олиш учун Келишув нотасини имзолашга вакил қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи этиб белгилансин.


3. Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредити бўйича Кредит битимини имзолашга вакил қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредити бўйича Кредит битимини имзолаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирсинлар.


5. Қуйидагилар:

Кредит битимини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан зарур бўлган ҳужжатларни тузиш, имзолаш ва бажариш бўйича функциялар Молия вазирлигига;

кредитга хизмат кўрсатиш бўйича молия агенти функцияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига;

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) лойиҳаси бўйича ижро этувчи агент функцияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли  кредитини олиш учун назарда тутилган барча тартиботларнинг Япония томони билан келишилган муддатларда бажарилишини;

имзоланган Келишув нотаси ва Кредит битимида назарда тутилган қоидалар ва  тартиботларнинг сўзсиз бажарилишини;

лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларнинг бориши тўғрисидаги зарур ахборотлар ва маълумотларни Япония Ҳукуматига ва Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасига белгиланган тартибда тақдим этишни  таъминласинлар.


7. Белгилансинки, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш ва уни узиш ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизлар билан боғлиқ 1-иловага* мувофиқ сарф-харажатлар, шунингдек Кредит битими бўйича бериладиган қарз ҳажмидан ошадиган ҳар қандай молиявий харажатлар:

"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг телекоммуникациялар корхоналари томонидан уларнинг ўз маблағлари ҳисобига;

Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази томонидан ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан "Ўзтелерадио" компаниясига ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари ҳисобига, кўрсатиб ўтилган харажатлар "Ўзтелерадио" компанияси учун алоқа хизматлари тарифларига киритилмасдан амалга оширилади.

8. Қуйидагилар:

Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси - Кредит битими бўйича барча тўловлар, шунингдек унга қўшиладиган фоизлар бўйича;

контракторлар ёки маслаҳатчилар сифатида иш кўраётган хорижий компаниялар - кредит маблағлар ҳисобига товарлар етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадга нисбатан;

контракторлар ёки маслаҳатчилар сифатида иш кўраётган хорижий компаниялар - Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун талаб қилинадиган уларнинг ўз материаллари ва асбоб-ускуналарини импорт ва қайта экспорт қилишга нисбатан;

лойиҳани амалга оширувчи хорижий хизматчилар - контракторлар сифатида иш кўрувчи компаниялардан ўзлари оладиган даромадларга нисбатан;

кредит маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасига келиб тушадиган асбоб-ускуналар, материаллар ва хизматларни импорт қилувчи "Ўзимпексалоқа" АЖ Ўзбекистон Республикасида ундириладиган барча солиқлар, божхона божлари ва йиғимларидан озод этилсин.


9. Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси доирасида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) лойиҳасини амалга ошириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига юклансин. Ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк вакилларидан тендер комиссияси тузилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси буюртманомалари бўйича лойиҳанинг хорижий қатнашчиларига, консуллик йиғимларини ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш  лойиҳасини амалга ошириш хорижий қатнашчиларининг, давлат божи ундирмаган ҳолда, вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини, кўп марталик визаларини ва вақтинча рўйхатдан ўтказилганлигини узайтиришни таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари А.М. Исаев зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган































Время: 0.0526
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск