Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиши ва улардан фойдаланиши қоидалари (ЎзР ВМ 26.03.1999 й. 137-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Махкамасининг

1999 йил 26 мартдаги

137-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг

Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан

ахборот олиши ва улардан фойдаланиши

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиши ва улардан фойдаланиши Қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан, шу жумладан Интернет тармоғидан ахборот олиш, провайдерлар ва абонентларга маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари кўрсатишнинг тартибини, асосий шартларини белгилаб беради.


2. Мазкур Қоидалар "Алоқа тўғрисида", "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Радиочастота спектри тўғрисида", "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида", "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлари тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда Маълумотларни узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон, "Маълумотларни узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 5 апрелдаги 52-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


3. Қоидалар мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар Маълумотларни узатиш тармоғи хизматлари абонентлари ва провайдерлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4. "UzРАК" Маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси Маълумотларни узатиш давлат тармоғининг миллий оператори ҳамда Интернет тармоғининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги миллий провайдери ҳисобланади.


"UzPAK" корхонаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимидаги давлат корхонаси ҳисобланади ҳамда Маълумотларни узатиш миллий тармоғи техник воситалари орқали республика ва халқаро, шу жумладан Интернет компьютер тармоқларидан марказлаштирилган тартибда маълумотлар олишни таъминлайди.

5. Маълумотларни узатиш миллий тармоғи "UzPAK" Маълумотларни узатиш давлат тармоғи базасига асосланади.


6. Маълумотларни узатиш тармоқлари барча операторлари, шу жумладан Интернет тармоғи провайдерларининг фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган лицензия асосида амалга оширилади.

Маълумотларни узатиш тармоқлари барча операторлари ва Интернет тармоғи провайдерлари халқаро тармоқларга фақат Маълумотларни узатиш миллий тармоғи орқали уланиш ҳуқуқига эга.

Операторлар ва провайдерлар томонидан хизматлар кўрсатиш, маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган ва мазкур Қоидалар бажарилмаган ҳолларда маълумотлар узатиш тармоқлари операторлари ва Интернет хизматлари провайдерлари маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиядан маҳрум қилинадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


7. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш Почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат алоқа инспекцияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан амалга оширилади.

8. Маълумотларни узатишнинг миллий, идоравий ва бошқа тармоқлари Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади. Маълумотларни узатиш тармоқлари лойиҳалари давлат экспертизасидан ўтказилиши, Маълумотларни узатиш тармоқларида қўлланиладиган ва уларга уланадиган техник воситалар эса Ўзбекистон Республикасида белгиланган техник меъёрлар ва талабларга мувофиқ келиши, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатланиши керак.

9. Маълумотларни узатиш тармоқларини Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига улаш ва уларнинг телекоммуникациялар операторлари билан ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан тасдиқланган амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет тармоқлари хизматлари кўрсатиш жараёнларини тартибга солувчи низомлар, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар Маълумотларни узатиш тармоқлари барча операторлари, Интернет провайдерлари, маълумотларни узатиш тармоқлари абонентлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


11. Маълумотларни узатиш - тармоқ терминал асбоб-ускуналарининг бир-биридан йироқда жойлашган қурилмалари ўртасидаги ишлов бериш, шу жумладан ҳисоблаш воситалари билан ишлов бериш мақсадидаги сигналлар кўринишидаги хабарлар айирбошланишини таъминлайдиган телекоммуникациялар туридир.


12. Маълумотларни узатиш тармоғи - маълумотларни узатиш тармоғи тарқоқ фойдаланувчилари ўртасида маълумотларни узатишни таъминлаш учун мўлжалланган телекоммуникация узеллари ва каналлари жамидир.


13. Маълумотларни узатиш тармоқларининг хизматлари маълумотларни узатиш хизматлари томонидан кўрсатилади.

Абонентларга умумий фойдаланишдаги маълумотларни узатиш тармоқларида хизмат кўрсатиш халқаро класслари, асосий ва факультатив хизмат кўрсатувчи хизматлар рўйхати МСЭ-Т Х.1, Х.2 (10/96) тавсияларда келтирилган.


14. Маълумотларни узатиш хизматлари кўрсатадиган базавий хизматлар.

14.1. Диалог режимида "маълумотларни айирбошлаш" хизмати - бу вақтнинг реал кўламида маълумотларни узатиш хизматларидан фойдаланувчилар ўртасида хабарларни навбати билан айирбошлашдир.

14.2. "Файлларни узатиш" хизмати уларнинг фойдаланувчилар компьютерларида қатъий белгиланган изчилликда амалий жараёнлар ўртасида ўтказилишидан иборатдир.

14.3. "Терминалнинг эмуляцияси" хизмати фойдаланувчининг ЭґМи бошқа турдаги терминал (охирги асбоб-ускуна)ни айнан ўхшатишдан иборатдир. Хизматдан фойдаланувчининг терминалнинг муайян тури -одатда энг оддий, яъни фақат ахборотни киритиш - чиқаришни амалга оширувчи, ишлов бериш катта ЭҲМда юз берадиган тури билан ўзаро ҳамкорлик қилишга мўлжалланган маълумотларни катта ЭҲМда узатишга мурожаат қилишида фойдаланилади.

14.4. "Электрон ҳужжатларни узатиш" хизмати. Электрон ҳужжатлар рақамли сигналлар кўринишида тақдим этилади, улар МСЭ Т.410 тавсияларга мувофиқ жўнатилади.



III. МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИДАН АХБОРОТ

ОЛИШ ВА УНИНГ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


15. Миллий операторнинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғадан ахборот олиши ва унинг хизматидан фойдаланиши, миллий оператор билан провайдер (абонент) ҳамда провайдер билан абонент ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.


16. Миллий оператор провайдер (абонент) билан ҳамда провайдер абонент билан шартнома тузишларидан олдин қуйидаги масалалар бўйича ишончли ахборот тақдим этишлари шарт:

миллий оператор ёки провайдер томонидан кўрсатиладиган маълумотларни узатиш тармоғи асосий ва қўшимча хизматлари;

ушбу хизматларга тарифлар;

уланиш ва хизмат кўрсатиш тартиби;

маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш тартиби;

тармоқнинг техник имкониятлари: хизматлардан фойдалана олиш (уланишни тезкорлик билан амалга ошириш имконияти ва унинг ишончлилиги, хизмат кўрсатишнинг кафолатли даражаси, техник жиҳатдан сифатли ва тезкорлик билан қўллаб-қувватлаш, ахборотнинг ҳимоя қилиниши таъминланишининг кафолатли даражаси).


17. Миллий оператор ва провайдер, миллий оператор (провайдер) ва абонент ўртасидаги шартномалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилиши ва:

кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларнинг қийматини;

миллий оператор (провайдер)нинг мажбуриятларини;

провайдер, абонентнинг мажбуриятларини;

миллий оператор ва провайдер ёки миллий оператор (провайдер) ва абонент ўртасидаги ҳисоб-китоблар тизимини;

томонларнинг мажбуриятини;

шартноманинг амал қилиш муддатини ва уни бекор қилиш шартларини;

низоларнинг ҳал қилинишини;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган, шунингдек миллий операторнинг ўзи томонидан провайдер ёки абонентга нисбатан белгиланадиган бошқа шартларни белгилаши шарт.


18. Провайдер (абонент) билан шартнома тузилгандан сўнг миллий оператор провайдерга унинг манзилига доир реквизитларни (манзил макони, унга қарашли номларни) хабар қилади, провайдернинг тармоққа уланишини таъминлайди, унга маълумотлар узатиш миллий тармоғининг ишлаш тартиби ва ундан ахборот олиш тартиби бўйича йўл-йўриқ кўрсатади, Қоидалар бузилган тақдирда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради, зарур қўшимча асбоб-ускуналарни тавсия қилади.



IV. МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИ

ХИЗМАТЛАРИ ВА БУ ХИЗМАТЛАР ТАРИФЛАРИ


19. Маълумотларни узатиш миллий тармоғи қуйидаги хизматлар кўрсатилишини таъминлаши мумкин:

Интернет глобал тармоғидан ва бошқа ихтисослаштирилган тармоқлардан ахборот олиш;

провайдерлар ва абонентлар локал ва корпоратив тармоқларини магистрал алоқа каналлари воситасида бирлаштириш;

WWW - саҳифаларни ишлаб чиқиш ва жойлаштириш;

абонентлик пунктларини жиҳозлаш ва фойдаланувчиларни ўқитиш;

телеконференция (аудиоконференция ва видеоконференция);

провайдерлар ва абонентларга каналлар ва асбоб-ускуналарни ижарага бериш;

бошқа хизматлар, шу жумладан қўшимча ва сервис хизматлари кўрсатиш;

Маълумотларни узатиш миллий тармоғидаги бошқа хизматлар, шу жумладан қўшимча ва сервис хизматлари рўйхати унинг ишлаб чиқариш имкониятларига қараб белгиланади.


20. Маълумотларни узатиш миллий тармоғидаги хизматларга тарифлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ белгиланади.



V. МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ МИЛЛИЙ

ОПЕРАТОРЛАРИ (ПРОВАЙДЕР)НИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


21. Миллий оператор (провайдер):

а) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширишга;

б) абонент билан тузилган шартномага мувофиқ муддат ва ҳажмда ишлар бажариш ва Маълумотларни узатиш хизматлари кўрсатишга;

хизматлар кўрсатишдаги камчиликларни шартномада белгиланган муддатда бартараф этишга;

в) Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан бедгиланадиган техник талабларга мувофиқ Маълумотларни узатиш миллий тармоғи хизматларига уланишни таъминлашга;

г) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотга, ЭґМ ва бошқа дастурий-ахборот маҳсулотига, дастурий таъминотга мулкчилик ҳуқуқи ҳимоя қилинишига риоя қилишга;

д) Маълумотларни узатиш миллий тармоғи ёки провайдернинг серверларида жойлаштирилган ахборотнинг сақланиши, яхлитлиги, ҳимоя қилиниши ва хавфсизлигини таъминлашга;

е) "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ахборотни тарқатишда суиистеъмолларга ва Маълумотларни узатиш тармоғидан фойдаланишга йўл қўймасликка;

ж) ҳимоя қилинган ва хизмат ахборотидан фойдаланиш чекланишига доир чора-тадбирлар кўришга;

з) ўз тармоғида абонентнинг ахбороти ҳимоя қилинишини, шунингдек тармоқли дастурий таъминотдан ва абонентларнинг ахборот ресурсларидан рухсат берилмаган ахборот олиниши ҳимоя қилинишини таъминлашга;

и) Почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширувчи Давлат алоқа инспекцияси ходимларининг Ўзбекистон Республикасидаги ўз объектларига тўсиқсиз киришларини таъминлашга, уларнинг талабига кўра ўз ваколатига кирувчи ахборотни беришга, уларнинг кўрсатмаларини ўз вақтида бажаришга;

к) кўрсатилган хизматлар учун абонентлар билан шартномага мувофиқ ҳисоб-китоблар қилишга, фойдаланувчининг талабига кўра ўзаро ҳисоб-китобларнинг жорий ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этишга;

л) абонентларнинг эътирозларини белгиланган тартибда кўриб чиқишга;

м) абонентни қуйидагилар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишга:

агар абонент шартнома шартларини ёки мазкур қоидаларни бузса ёки фавқулодда ҳолатлар билан боғлиқ сабабларга кўра у Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан узиб қўйилиши;

кўрсатиладиган хизматлар рўйхати, хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгариши;

хизматларга тарифлар ўзгариши;

иш режими ўзгариши;

абонентнинг манзили, реквизитлари ўзгариши;

н) абонент томонидан мазкур Қоидаларда кўрсатилган мажбуриятларга риоя қилинишини талаб қилишга мажбурдир.


22. Миллий оператор (провайдер);

абонент ахборотни узатиш миллий тармоғи хизматларини рад этган;

абонент томонидан шартнома шартлари, шу жумладан хизматларга ҳақ тўлаш шартлари бузилган;

абонент томонидан амалдаги қоидалар бузилган;

абонент томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид хатти-ҳаракатлар содир этилган тақдирда абонентни 10 кун олдин хабардор қилган ҳолда у билан тузилган шартномани бекор қилишга ёки тўхтатишга ҳақлидир.



VI. АБОНЕНТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


23. Абонент:

а) давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни амалдаги қоидаларни бузган ҳолда узатиш учун Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан фойдаланилишига йўл қўймасликка;

б) конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилувчи, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилувчи, диний ва миллий низоларни қўзғовчи, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилувчи ва амалдаги қонун ҳужжатлари билан тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотни Маълумотларни узатиш миллий тармоғи орқали тарқатмасликка;

в) агар бу Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлса Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан олинган маълумотлардан тижорат ёки нотижорат мақсадида тарқатиш учун фойдаланмасликка;

г) Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш атрибутларини бошқа ташкилотлар ёки жисмоний шахсларга бермасликка ва уларнинг нусхасини кўпайтирмасликка, уларнинг махфийлигини таъминлашга;

д) Маълумотларни узатиш миллий тармоғи фаолияти ва ахборот айирбошлаш бузилишига олиб келиши мумкин бўлган тармоқ дастурий ва аппарат таъминоти билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни содир этмасликка;

е) Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан олинган, муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилиниши объекти ҳисобланган материалларни бермаслик, эълон қилмаслик, жўнатмаслик, аслидай қайтармаслик ёки тарқатмасликка;

ж) ўзида компьютер вируслари ёки тармоқ учун зарарли бошқа компонентлар бўлган ҳар қандай ахборот ёки дастурий таъминотни Маълумотларни узатиш миллий тармоғида бермаслик, эълон қилмаслик, жўнатмаслик, аслидай қайтармаслик ёки тарқатмасликка;

з) маълумотларни узатиш миллий тармоғи хизматлари кўрсатишга тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқларни учинчи шахсларга бермасликка;

и) кўрсатилган хизматлар учун ҳақни ўз вақтида тўлашга;

к) провайдерни:

тизимнинг ва дастурий таъминотнинг барча носозликлари тўғрисида;

ўз реквизитлари ўзгариши ёки ўз корхонаси фаолияти тўхтатилиши тўғрисида;

шартноманинг бир томонлама тўхтатилиши тўғрисида хабардор қилишга;

л) миллий оператор (провайдер) билан тузилган шартноманинг барча шартларини бажаришга мажбурдир.


24. Абонент:

а) миллий оператор (провайдер) нинг шартномада назарда тутилган хизматларидан сифатли ва узлуксиз фойдаланиш;

б) миллий оператор (провайдер)дан мазкур Қоидалар билан белгиланган мажбуриятлар, шунингдек Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва унинг хизматларидан фойдаланишга тузилган шартнома бўйича унинг мажбуриятлари бажарилишини талаб қилиш;

в) амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва унинг хизматларидан фойдаланишда миллий оператор (провайдер) ўз мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда унга эътирозлар билдириш;

г) миллий оператор (провайдер) билан тузилган шартномани қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган тартибда бекор қилишга ҳақлидир. Бунда шартнома абонентнинг ёзма аризаси асосида бекор қилинади;

д) миллий оператор (провайдер) томонидан шартноманинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олишни ёмонлаштирган шартларидан ва (ёки) кўрсатилаётган хизматлар сифатидан жиддий равишда орқага чекинилган тақдирда абонент ўз танлашига кўра қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли бўлади:

аниқланган камчиликлар текин бартараф этилиши;

бажарилган ишлар ҳақи ва (ёки) кўрсатилган хизматлар қиймати миқдори тегишлича камайтирилиши;

ишлар такроран бажарилиши ва (ёки) қўшимча ҳақсиз хизматлар кўрсатилиши;

ўрнига худди шундай иш бажарилиши ва (ёки) айни шундай истеъмол хоссаларига эга бўлган хизматлар кўрсатилиши;

етказилган зарарлар тўлиқ қопланган ҳолда шартноманинг бекор қилиниши.

Абонент Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.



VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЎЗАРО ЖАВОБГАРЛИГИ


25. Миллий оператор (провайдер) ва абонент ўзаро мажбуриятлар бажарилиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ жавоб беради.


26. Миллий оператор (провайдер), агар мажбуриятларни бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибати ҳисобланса ёки абонентнинг айбига кўра юз берган бўлса, абонент олдида жавоб бермайди.


27. Алоқа ҳаракатларида танаффуслар юз берган тақдирда (хизматлар кўрсатилмаслиги) миллий оператор фойдаланувчига абонент томонидан буюртманома берилган кундан бошлаб алоқадаги танаффуснинг ҳар бир куни учун кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 0,5 фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди, бунда пенянинг умумий миқдори кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.



































Время: 0.0137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск