ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Бозорларда савдо қилиш /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 18.08.2015 й. 752-сон "Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2015 й.

N 752


ТОШКЕНТ ШАҲРИ ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА

ЁЗ МАВСУМИДА ТЕЗ БУЗИЛАДИГАН ГЎШТ ВА

ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ САВДОСИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



"Ветеринария тўғрисида"ги ("Халқ сўзи", 1993 йил, 192-сон; Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 335-модда) ва "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 239-модда; "Халқ сўзи", 1997 йил, 214 (1731)-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 17-сон, 131-модда), 2010 йил 8 январдаги "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1257-сонли қарорлари ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 1-2-сон, 4-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 521-ф-сонли фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январда 2185-сон билан рўйхатга олинган "Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 4-5-сон, 38-модда), 2006 йил 10 августда 1610-сон билан рўйхатга олинган "Савдо шохобчалари ва бозорларда гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлигининг 2006 йил 13 июлдаги 6/2, 4, 255-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 31-32-сон, 328-модда) мувофиқ, деҳқон бозорларида ёзги мавсумда тез бузиладиган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш ва сотиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, аҳолини сифатли, кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ўтказилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат Бош санитария врачи томонидан 2000 йил 22 августда тасдиқланган "Деҳқон бозорларига оид санитария қоида-тартиблари ва гигиеник нормативлар тўғрисида"ги 0098-00-сонли санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, "Тошбозорсавдо" уюшмасининг мурожаатини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳар Давлат ветеринария бошқармаси, "Тошбозорсавдо" уюшмаларининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги деҳқон бозорларида ветеринария-санитария қоида ва меъёрлари талабларидан келиб чиқиб, суб маҳсулотларининг (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапоча ва ҳоказолар) ҳар йили ёз мавсумида (июнь ойидан октябрь ойига қадар) совутгич ускуналари билан таъминланмаган павильон ва савдо расталарида савдога чиқарилишини тақиқлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Давлат солиқ бошқармаси (М. Пардаев), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар бўлими (Р. Раимов), Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р. Абдумажитов), Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Р. Умаров), Давлат ветеринария бошқармаси (Р. Ҳасанов), "Тошбозорсавдо" уюшмаси (С. Нематуллаев), туман ҳокимлари:

тез бузиладиган суб маҳсулотлар билан белгиланмаган жойларда, шу жумладан, бозорлар ҳудудидан ташқари жойларда ноқонуний савдо қилиш ҳолатларининг олдини олиш чоралари кўрилсин.


3. Туман ҳокимлари:

туман ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида тегишли бошқарма, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг қуйи бўлимлари, Давлат ветеринария бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази масъул ходимларини жалб қилган ҳолда деҳқон бозорларида тез бузиладиган суб маҳсулотлари савдосини тартибга солиш бўйича махсус ишчи гуруҳлар тузилсин;

ташкил этилган махсус ишчи гуруҳлар зиммасига мунтазам равишда тадбирлар олиб бориш ҳамда ўтказилган тадбирлар давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш вазифаси юклатилсин.


4. "Тошбозорсавдо" уюшмаси (С. Нематуллаев), туман ҳокимлари ҳар ой якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этиб борсинлар.


5. "Тошбозорсавдо" уюшмаси (С. Нематуллаев):

деҳқон бозорлари, уларнинг шохобчалари ҳамда улар ҳудудида жойлашган барча объектларда тизимли равишда тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга ошириб борилсин;

савдо расталари оралиқларида чиқиндиларни йиғиш учун махсус чиқинди йиғиш қутилари ўрнатган ҳолда, чиқинди йиғиш майдончаларини тартибга келтириш ва йиғилган чиқиндиларнинг ҳар куни олиб чиқиб кетилиши ташкил этилсин;

деҳқон бозорлари ва шохобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарга совутгич ускуналари ўрнатиш бўйича зарурий чоралар кўрилсин.


6. Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Р. Умаров), Давлат ветеринария бошқармаси (Р. Ҳасанов), "Тошбозорсавдо" уюшмаси (С. Нематуллаев):

деҳқон бозорлари ва уларнинг ҳудудида фаолият юритаётган объектларнинг ишчи-хизматчилари ҳамда тадбиркорларнинг белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтганлиги, махсус иш кийимлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойлари санитария ҳолатининг талаб даражасида бўлиши устидан назорат ўрнатилсин;

аҳоли истеъмоли учун сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг сотилишининг олдини олиш бўйича кескин чора-тадбирлар белгилансин;

чорва молларининг каллапочаси ва ички аъзоларининг деҳқон бозорлари ҳудудига тозаланган ҳолда савдога чиқарилиши ташкил этилсин ва доимий назоратга олинсин.


7. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида эълон қилинсин ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


8. Мазкур қарор расман эълон қилингандан уч ой ўтгач кучга киради.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи Р. Абдумажитов ҳамда Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Р. Умаров зиммаларига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                      Р. Усманов



Тошкент оқшоми, 2015 йил 27 август





















Время: 0.0128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск