язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Тошкент шаҳар ҳокимининг 24.02.2015 й. 161-сон "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2015 й.

N 161



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БОЗОРЛАР

ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ МАЪМУРИЯТИ

ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК

ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН

ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли қарорига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 17-сон, 131-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2014 йил 24 декабрдаги 84-сонли ҳамда 2014-37-сонли қарори (рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабрь) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 636-модда) билан "Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари" тасдиқланганлигини инобатга олиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидагилар:

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

"Iste`molda bo`lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари ва "О`rikzor savdo kompleksi" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 1.1 ва 1.2-иловаларга мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларининг миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.А. Абдумажитов), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими (Р. Раимов), Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (У.Х. Баходиров), "Тошбозорсавдо" уюшмаси (А.С. Хамраев):

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, тўловлар, ижара ҳақи тўловлари ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 4 мартдаги "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 213-сонли қарори (3, 4-бандларидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Вечерний Ташкент" ва "Тошкент оқшоми" таҳририяти (А. Акромов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов), мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси ва Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи Р.А. Абдумажитов зиммаларига юклатилсин.



Тошкент шахар ҳокими                                                                       Р. Усманов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2015 йил 24 февралдаги

161-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан

ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг

МИҚДОРЛАРИ

        

Т/р

Маҳсулот тури

  

Ўлчов

бирлиги


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:




1.1.

Мевалар:

хўл мевалар:

олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ.к.

     

1 ўрин/

кунга

5 500


цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа хўл мевалар

            

1 ўрин/

кунга

12 500


Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:

туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к.

             

1 ўрин/

кунга

11 500


1.2.

Сабзавотлар:

картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг ва ҳ.к.

          

1 ўрин/

кунга

4 000



Иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг

        

1 ўрин/

кунга


7 500


1.3.

Полиз маҳсулотлари:

ҳандалак, қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)

      

1 ўрин/

кунга

11 000


1.4.

Дон маҳсулотлари:

гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сўли, арпа ва ҳ.к.

           

1 ўрин/

кунга

7 500


1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:

мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.

            

1 ўрин/

кунга

7 500


1.6.

Сут маҳсулотлари:

сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.

            

1 ўрин/

кунга

6 000


1.7.

Тузламалар:

карам, бодринг, помидор, пиширилган жўхори ва ҳ.к.

           

1 ўрин/

кунга

7 500


1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к.) ҳамда асал

             

1 ўрин/

кунга

9 000


1.9.

Кўкатлар (шу жумладан, иссиқхонада етиштирилганлар)

           

1 ўрин/

кунга


4 000


1.10.

Тухум

            

1 ўрин/

кунга


7 500


1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)

           

1 ўрин/

кунга


18 000


1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ.к.)

       

1 ўрин/

кунга


4 000


1.13.

Уй шароитида консерваланган маҳсулотлар, пазандачилик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

       

1 ўрин/

кунга


10 000


1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар

           

1 ўрин/

кунга


30 000


1.15.

Миллий таомлар

          

1 ўрин/

кунга


12 000


1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилари

          

1 ўрин/

кунга


5 500


1.17.

Супурги

           

1 ўрин/

кунга


4 000


1.18.

Тирик балиқ

         

1 ўрин/

кунга


10 000


1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача)

       

1 ўрин/

кунга

10 000


2.

Гўшт маҳсулотлари:

мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к.

    

1 ўрин/

кунга


13 000


тайёр пишган гўштли маҳсулотлар: (қази, тил, янгилик, рулетлар, колбасалар ва ҳ.к.)

  

1 ўрин/

кунга


18 000


3.

Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:

        



енгил автомашиналардан

    

1 машина


18 000


юк автомашиналаридан

           

1 машина


25 000


тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

          

1 машина


31 000


маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)

     

1 ўрин/

кунга


20 000


4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):

шрот, шелуха, комбикорм, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к.

      

1 машина


12 000


5.

Қурилиш материалларини сотиш:

         



5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

         



6 кв. метргача

          

1 ўрин/

кунга


20 000


6 дан 15 кв. метргача

         

1 ўрин/

кунга


30 000


15 дан 30 кв. метргача

       

1 ўрин/

кунга


40 000


5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача)

        

1 ўрин/

кунга


10 000


6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:

             



6.1.

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

           

1 ўрин/

кунга


7 000


6.2.

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

            

1 ўрин/

кунга


5 000


6.3.

Ноёб ҳамда қадимий (антиквар) чинни ва биллур (хрусталь) буюмларни сотиш

               

1 ўрин/

кунга


11 000


7.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун

          



7.1.

От, той, туя

           

1 бош

16 000


бўталоқ, эшак

        

1 бош

13 000


7.2.

Йирик шохли қорамол:

      



йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан)

         

1 бош

16 000


Бузоқ

          

1 бош

10 000


7.3.

Майда шохли қорамол:

           



қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)

          

1 бош

10 000


қўзи, улоқ

          

1 бош

6 000


7.4.

Чўчқалар, чўчқа болалари

          

1 бош

10 000


8.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз

          

1 бош

1 500


товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

          

10 бош

1 500


9.

Итлар ва мушуклар

           

1 ўрин/

кунга


11 000


10.

Манзарали қушлар ва балиқлар

          

1 ўрин/

кунга


15 000


11.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар

       

1 ўрин/

кунга


11 000


12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

     

1 ўрин/

кунга


11 000


13.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

       

1 ўрин/

кунга


5 000


            

Изоҳ:

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1 - 1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2015 йил 24 февралдаги

161-сон қарорига

1-1-ИЛОВА



"Iste`molda bo`lgan transport vositalari va ehtiyot

qismlar Sergeli bozori" масъулияти чекланган жамияти

томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб

олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

  

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар турлари

   

Ўлчов

бирлиги

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотув ҳудудларидан ҳафтанинг жума куни соат 17.00 дан якшанба куни соат 17.00 гача фойдаланганлиги учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (сутка):



1.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти ёпиқ сотиш жойларидан


1 дона


25 000


1.2.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти очиқ сотиш жойларидан


1 дона


23 000


1.3.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситаларидан


1 дона


30 000


1.4.

мотоцикл, мотороллер ва мопедлардан


1 дона


5 000


1.5.

велосипедлардан


1 дона


2 000


2.

Ҳафтанинг якшанба куни соат 17.00 дан жума куни соат 17.00 гача сотув ҳудудларидан  фойдаланганлиги учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (1 кунга):

  



2.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун


1 дона


4 000


2.2.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари учун


1 дона


7 000


2.3.

бозор ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўлимига ҳужжатларни расмийлаштиришга кириш учун

  

1 дона


4 000


2.4.

Турғун савдо шохобчалари олдига автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда автошиналарни чиқариб дўкон ташқарисидаги бозор ҳудудидан фойдаланганлик (1,2 х 2 ҳажмдаги жой) учун

  

1 ўрин/кунга


7 000

3.

Транспорт воситаларини бозор ҳудудининг белгиланган жойида кесиш ва эҳтиёт қисмларга бўлиш учун бир марталик тўлов:

        

1 дона


10 000


4.

Бозор балансидаги бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлик учун ижара тўлови (1 ойда):

          



4.1.

турғун савдо дўконлари учун

          

1 кв.м учун


32 000


4.2.

харидорлар учун қулай ерларда жойлашган турғун савдо шохобчалари учун

        

1 кв.м учун


48 000


4.3.

устахона (токарь станоклари, автомобиль ғилдиракларини таъмирлаш) сифатида фойдаланилаётган хоналар учун

   

1 кв.м учун


20 000


4.4.

банк касса шохобчалари учун

       

1 кв.м учун


32 000


4.6.

давлат нотариуси учун

       

1 кв.м учун


20 000


4.7.

офислар учун

        

1 кв.м учун


35 000


4.8.

маиший хизмат кўрсатиш хоналари учун

        

1 кв.м учун


13 000


4.9.

дорихоналар учун

        

1 кв.м учун


20 000


4.10.

автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари учун

       

1 кв.м учун


22 000


4.11.

умумий овқатланиш шохобчалари учун

          

1 кв.м учун


35 000


4.12.

"Пайнет" хоналари учун

          

1 кв.м учун


80 000


4.13.

омборхона сифатида ижарага бериладиган контейнерлар учун

         

1 кв.м учун


16 000


4.14.

музқаймоқлар савдоси учун (1 х 2 м. ҳажмдаги жой)


1 ўрин/кунга


10 000

4.15.

донали таомлар (хот-дог, гамбургер, перашка, сомса ва ҳ.к.) тайёрлаб сотиш учун (1 х 2 м. ҳажмдаги жой)

  

1 ўрин/кунга


15 000

                  





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2015 йил 24 февралдаги

161-сон қарорига

1-2-ИЛОВА



"O`rikzor savdo kompleksi " масъулияти

чекланган жамияти томонидан кўрсатилган

хизматлар учун ундириб олинадиган

тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

                               

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар турлари

  

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

МЧЖ ҳудудида жойлашган бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлик учун ижара тўлови (1 кв. метр учун бир ойлик)



1.1.

Озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун


75 000


1.2.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун


54 000


1.3.

Маиший техника ва хўжалик моллари дўконлари учун:


60 000


1.4.

Шохобчаларда жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконлари учун


40 000


1.6.

2-қавати ва бошқа шохобчаларда жойлашган ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконлари учун


36 000


2.

Омборхоналардан фойдаланганлик учун тўлов (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)



асосий бозор ҳудудида


40 000



ертўла ва 2-қаватда


36 000


шохобчаларда


20 000


2.1.

Омбор сифатида ижарага бериладиган контейнерлар учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)



асосий бозорда


45 000



бошқа шохобчаларда жойлашган

  

20 000


3.

Умумий овқатланиш шохобчалари учун тўлов (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)

45 000


Донали таомлар (хот-дог, гамбургер, перашка, сомса ва ҳ.к.) тайёрлаб сотиш учун 15 кв.м.гача (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)

  

100 000

4.

Банк-касса хизматлари учун биноларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


15 000


4.1.

Банк филиаллари ва мини банклар учун


54 000


4.2.

Жамғарма ва махсус кассалар учун


54 000

5.

Маиший ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)



5.1.

Сартарошхона


54 000


5.2.

Поликлиника


20 000

5.3.

Пайнет ва алоқа хизмати


54 000


6.

Юқорида қайд этилмаган бошқа турдаги объектларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


25 000


7.

Реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


20 000


8.

Кўргазма стендлар сифатида фойдаланганлик учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


18 000


Озиқ-овқат, маиший техника ва хўжалик маҳсулотлари дўконлари


150 000


Ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари


100 000

9.

Бошқа турдаги мавсумий жойлар учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


100 000

            





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2015 йил 24 февралдаги

161-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни

ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар

учун ундириладиган тўловларнинг

МИҚДОРЛАРИ

  

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

  

Ўлчов

бирлиги


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Инвентарларни ижарага бериш:




1.1.

Тош-тарозилар учун


1 кунга

2 000


1.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун




150 кг. гача


1 кунга

10 000


150 кг. дан 1500 кг. гача


1 кунга

15 000


1.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун) (тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)


1 кунга

2 000


1.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун) (тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)


1 кунга

1 000


1.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш


1 кунга

2 000


1.6.

Аравачалар учун


1 кунга

15 000


1.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1 кв.м.)


1 кунга

4 000


2.

Кўрсатиладиган хизматлар турлари:




2.1.

Қишлоқ хўжалиги ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:




совутгичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)


1 кунга

5 500


омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)


1 кунга

4 000


бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)


1 кунга

2 000


2.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50 х 50 х 100 ўлчамдаги жой учун)


1 кунга

3 000


2.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:




катта юк тарозида


1 марта тортиш

2 000


йирик ва майда шохли қорамолни тортиш


1 марта тортиш

2 000


2.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:




юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:




юк билан

1 марта ўлчаш

20 000


юксиз

  

1 марта ўлчаш

15 000


юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:




юк билан


1 марта ўлчаш

15 000


юксиз


1 марта ўлчаш

10 000


енгил автомашиналардан:




юк билан


1 марта ўлчаш

8 000


юксиз


1 марта ўлчаш

5 000


тиркамали енгил автомашиналардан:




юк билан


1 марта ўлчаш

10 000


юксиз


1 марта ўлчаш

8 000


2.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)


1 кунга

10 000


2.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун:




енгил автомашиналар учун

1 соатга

2 000


юк автомобиллари учун


1 соатга

2 500


2.7.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш


1 марта

600


2.8.

Телефондан фойдаланиш


1 марта

800


2.9.

Радиоузел орқали эълон бериш


3 марта такрор

2 000


3.

Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кирувчи автотранспорт воситаларидан ундириладиган тўловлар:




3.1.

Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно)




енгил автомобиллар учун


1 марта кириш

5 000


юк автомобиллари учун


1 марта кириш

15 000


3.2.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозорларига юк ортиш учун:




юк автомобиллари учун


1 марта кириш

12 000


енгил автомобиллар учун


1 марта кириш

6 000


  





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2015 йил 24 февралдаги

161-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги

бино ва иншоотлардан фойдаланганлик

учун ижара тўловлари

МИҚДОРЛАРИ

      

(1 кв.м./ой учун минг сўм ҳисобида)

Бозорлар ва савдо

комплекслари номи


Озиқ-овқат

маҳсу-

лотлари

сотиш

  

Ноозиқ-

овқат

маҳсу-

лотлари

сотиш


Умумий

овқат-

ланиш

тармоқ-

лари


Маиший

хизмат

кўрсатиш

тармоқлари


Бошқа

турлар

(омбор, офис,

дорихона,

пайнет ва ҳ.к.)

1. Авиасозлар деҳқон бозори


31,0


37,0


37,0


17,0


17,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


2. Аския деҳқон бозори


31,0


37,0


37,0


12,0


15,0


3. Беш-ёғоч деҳқон бозори


31,0


37,0


37,0


12,0


18,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


4. Миробод деҳқон бозори

40,0


48,0


48,0


24,0


32,0


Бинонинг 2-қаватида, ертўла қисмида ва асосий бозор ҳудудида жойлашган 100 та дўкон


36,0


33,0


33,0


17,0


22,0


5. Наврўз деҳқон бозори


29,0


33,0


37,0


15,0


25,0


6. Олой деҳқон бозори


31,0


61,0


37,0


25,0


20,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


7. Сирғали деҳқон бозори


29,0


33,0


37,0


12,0


18,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


8. Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори


37,0


37,0


33,0


15,0


22,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


9. Фарҳод деҳқон бозори


31,0


37,0


37,0


18,0


18,0


10. Эски-жўва деҳқон бозори


37,0


37,0


37,0


25,0


28,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


11. Юнусобод деҳқон бозори


43,0


43,0


37,0


25,0


27,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


12. Қора-қамиш деҳқон бозори


29,0


33,0


37,0


12,0


13,0


13. Қўйлиқ деҳқон бозори

49,0


49,0


49,0


31,0


31,0


Бинонинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


14. Чилонзор буюм савдо комплекси


40,0


40,0


40,0


31,0


27,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


15. Чор-Су буюм савдо комплекси


37,0


37,0


37,0


25,0


20,0


16. Паркент универсал савдо комплекси


37,0


37,0


37,0


18,0


18,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


17. Янгиобод ихтисослашган бозори

  

30,0


32,0


36,0


14,0


29,0


18. Бектўпи савдо комплекси

  

28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


19. Бешқўрғон савдо комплекси

  

28,0


32,0


32,0


12,0


13,0


        





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2015 йил 24 февралдаги

161-сон қарорига

4-ИЛОВА



Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича

кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва

брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва

чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари,

ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик

сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш

ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг

чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи

муҳандислик-коммуникация иншоотлари)* миқдори

        

Бозорлар ва савдо комплекслари номи

Ўлчов бирлиги

(ойлик тўлов)

  

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1. "Авиасозлар деҳқон бозори"

2. "Чилонзор буюм савдо комплекси"

3. "Чор-су буюм савдо комплекси"

4. "Паркент универсал савдо комплекси"

5. "Iste`molda bo`lgan transport vositalari va ehtiyot

qismlar Sergeli bozori"

1 кв. м


9 650


Қолган барча бозорлар ва савдо комплекслари

  

1 кв. м


4 800


          


Изоҳ: Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади.