Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 й. 378-сон “Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2014 й.

N 378



КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ БАРПО

ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни, уларни муҳандислик коммуникациялари ўтказилган ва зарур инфратузилмага эга бўлган алоҳида ҳудудларда жамлаш йўли билан ташкил этиш учун инвестициялар ва технологияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилаётган давлат мулки объектларининг фойдаланилмаётган ҳудудлари ва бўш ишлаб чиқариш майдонлари негизида кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда саноат зоналари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинади;

саноат зоналари ҳудудида кичик ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади;

тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш масалаларини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари саноат зоналари ҳудудларида жойлашган ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди;

саноат зоналарида жойлаштириладиган хўжалик субъектларига ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорлар тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан танлов комиссияларининг ижобий қарорлари асосида қабул қилинади;

саноат зоналари ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлламасдан узоқ муддатли ижарага берилади.


3. Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг намунавий таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиясининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган танлов комиссияларининг намунавий таркиби асосида кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг (кейинги ўринларда танлов комиссиялари деб аталади) шахсий таркибини бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар.


4. Белгилансинки, саноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш учун:

10 гектар ва ундан кўп бўлинмас ҳудудга эга саноат зоналари учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари;

10 гектардан кам ҳудудга эга бўлган, битта туман (шаҳар) доирасида жойлашган саноат зоналари учун - тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекциялари ташкил этилади.


5. Белгилаб қўйилсинки, кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари ва ягона дирекциялари (кейинги ўринларда дирекциялар деб аталади):

давлат унитар корхоналари шаклида ташкил этилади;

саноат зоналари қатнашчилари билан, танлов комиссиялари қарорларига мувофиқ, ишлаб чиқариш майдонларининг лойиҳаларини ва узоқ муддатли ижара шартномаларини (балансида сақловчи номидан), шунингдек саноат зоналари ҳудудида хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномаларни амалга ошириш тўғрисида битимлар тузадилар;

саноат зоналари қатнашчилари томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг лойиҳани ҳамда узоқ муддатли ижара шартномасини амалга ошириш тўғрисидаги битимга мувофиқ бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширадилар;

саноат зоналари фаолиятини тезкорлик билан бошқаришга доир бошқа функцияларни амалга оширадилар.


6. Қуйидагилар дирекциялар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

саноат зоналари қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар, шу жумладан, ҳудудларни сақлаш ва қўриқлашдан тушган даромадлар.

Дирекциялар фаолияти қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

ҳар қайси дирекциянинг ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда аниқланади;

дирекциялар таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига, кейинги йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказган ҳолда, улар ташкил этилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида амалга оширилади;

дирекцияларга улар эгаллаб турган майдондан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг уч баравари миқдорида белгиланган энг кам миқдордаги ягона солиқ тўлови бўйича қонунчиликда назарда тутилган талаб татбиқ этилмайди.


8. Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорига мувофиқ:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида сотиладиган бюджет ташкилотлари давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

саноат зоналарининг зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмасини қуриш "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига, саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини жойлаштиришнинг ишлаб чиқилган лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилади;

б) Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ кўчмас мулкка ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан, тўлов ундирмасдан амалга оширилади.

Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига - саноат зоналарида жойлаштириладиган тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратишда ҳамда ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага беришда кўрсатиб ўтилган нормаларнинг сўзсиз қўлланиши юзасидан;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига - саноат зоналарида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ, электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларини шакллантиришда, ер участкаларини танлаш ва ажратиш, шунингдек йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича материалларни тайёрлаган ҳолда, зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 7-2-банд қўшилсин:

"7-2. Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, танлов комиссияси қарорларига мувофиқ, ижарага берувчи, Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади".


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 10-модда




















































Время: 0.0294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск