Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2009 й. 310-сон "2010-2012 йилларда Қўқон шаҳрининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2009 й.

N 310



2010-2012 ЙИЛЛАРДА ҚЎҚОН ШАҲРИНИНГ

САНОАТ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

ВА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, ишлаб турган саноат корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ҳисобига Қўқон шаҳрининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, шунингдек шу асосда аҳолининг бандлигини ва даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қўқон шаҳрини саноат жиҳатидан ривожлантириш ҳамда уни ободонлаштириш ва инфратузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 19 октябрдаги Ф-3283-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари иштирокида ишлаб чиқилган 2010-2012 йилларда Қўқон шаҳрининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2010-2012 йилларда Қўқон шаҳри корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришнинг аниқ дастурини 1-иловага* мувофиқ;

Қўқон шаҳри саноат корхоналарини молиявий соғломлаштириш дастурини 2-иловага* мувофиқ;

Қўқон шаҳрининг истиқболсиз саноат корхоналарини янги мулкдорларга жадал сотиш тадбирларини 3-иловага* мувофиқ.


2. Ишчи комиссия (Р.С. Азимов)га белгиланган муддатларга мувофиқ ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирлар самарали амалга оширилиши билан боғлиқ масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси юклансин.


3. Дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилиши учун масъул бўлган Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари:

ўн кун муддатда Чора-тадбирлар дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган параметрларга ва муддатларга мувофиқ корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва банкрот корхоналарни янги мулкдорларга жадал сотиш чора-тадбирлари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;

ҳар ойда Чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирлар бажарилиши мониторингини олиб борсинлар, тадбирларни сўзсиз ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;

ҳар чоракда Ишчи комиссияга Чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирлар бажарилиши тўғрисида ахборот берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус идоралараро комиссия ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган лойиҳаларни белгиланган тартибда тегишли йилнинг Инвестиция дастурига ва Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ҳафта муддатда 3-иловага киритилган иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан белгиланган тартибда банкротлик тартиботини қўллаш ташаббуси билан чиқсинлар.

Олий хўжалик судига қарздор корхоналарни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги даъво аризаларини кўриб чиқишни ҳамда 3-иловада кўрсатилган ишламаётган, иқтисодий ночор ва эскирган асбоб-ускуналардан фойдаланаётган саноат корхоналари бўйича тугатиш ишини бошлашни жадаллаштириш тавсия қилинсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, истисно тариқасида:

3-иловага киритилган саноат корхоналари банкрот деб эълон қилингандан кейин уларни мулкий комплекслар шаклида тижорат банклари ва инвесторларга сотиш, ишлаб чиқариш тиклангандан ҳамда корхоналар янги мулкдорларга сотилгандан кейин, кейинчалик қарзларни кредиторларга қайтарган ҳолда, савдо ўтказилмасдан инвестиция мажбурияти остида бепул бериш шартларида амалга оширилади;

инвентаризация, мол-мулк қийматини баҳолаш ҳамда банкрот корхоналарнинг мол-мулкини сотиб олувчи тижорат банклари ва инвесторлар билан шартномалар тузиш тугатиш иши бошланган пайтдан бошлаб уч ҳафта мобайнида амалга оширилади.


7. Ишчи комиссия (Р.С. Азимов)га ушбу қарор билан тасдиқланган 2010 - 2012 йилларда Қўқон шаҳрининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурига, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг хулосалари ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) 1-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 538-модда.











































Время: 0.0186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск