Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2000 й. 439-сон "Шўртан газ-конденсат конида қўшимча сиқувчи компрессор станцияси қуриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2000 й.

N 439



ШЎРТАН ГАЗ-КОНДЕНСАТ КОНИДА

ҚЎШИМЧА СИҚУВЧИ КОМПРЕССОР

СТАНЦИЯСИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА


Шўртан конида табиий газ ва конденсат қазиб олишнинг эришилган даражасини сақлаб туриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг Шўртан конида қўшимча сиқувчи компрессор станцияси қуриш ва уни 2003 йилда фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин (1-илова*).


2. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига Шўртан конида умумий қиймати 158,5 млн АҚШ долларига тенг, шу жумладан 118,5 млн АҚШ доллари  компрессор станцияси қиймати ва 40 млн АҚШ доллари  жалб этилган асбоб-ускуналар қиймати, қўшимча сиқувчи компрессор станцияси қурилиши бўйича инжиниринг, асбоб-ускуналар етказиб бериш, оталиқ-монтаж ишлари ва муаллифлик назорати юзасидан "Бейтман Проджектс (1993) Лтд" (Исроил) компанияси билан контракт тузишга рухсат берилсин.


3. Белгилансинки, лойиҳанинг валюта қисми "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида бериладиган хорижий банкларнинг 195,41 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари, шу жумладан:

7 йил муддатга бериладиган, шу жумладан имтиёзли давр 2 йил, АҚШнинг Экспорт-импорт банкининг суғурта қопламаси остидаги 103,14 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит;

7 йил муддатга бериладиган, шу жумладан имтиёзли давр 2 йил, ИФТРИК агетлигининг (Исроил) суғурта қопламаси остидаги 42,78 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит;

аванс тўлови, контракт қийматининг қопланмаган қисмини маблағ билан таъминлаш ва қурилиш даврида хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича молиявий харажатлар учун 49,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги тижорат кредити ҳисобига маблағ билан таъминланади.

Хорижий кредитлар ва улар бўйича фоизлар кредит олувчи -"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига кредит битимларида белгиланган муддатларда қайтарилади (2-илова).

"Ўзбекнефтгаз" компанияси ва унинг таркибий бўлинмаларининг ўз маблағлари миллий валютадаги харажатларни қоплаш манбаи ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Қуйидагилар:

Шўртан конида қўшимча сиқувчи компрессор станцияси қурилиши бўйича бош буюртмачи этиб "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг "Ўзгеонефтгазқазиболиш" акциядорлик компанияси;

Шўртан конида қўшимча сиқувчи компрессор станцияси, шу жумладан технология қисмини қуриш бўйича бош пудратчи этиб  "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг "Ўзнефтгазқурилиш" акциядорлик компанияси;

ташқи электр таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи ва бош пудратчи этиб  Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги (бош буюртмачининг маблағлари ҳисобига);

Шўртан конида қўшимча сиқувчи компрессор станциясининг бош лойиҳаловчиси этиб, технология қисми бундан мустасно,  субпудрат шартларида Ўзбекистон Республикасининг лойиҳа институтлари жалб этилган ҳолда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг "Ўзбекистон нефть ва газ илмий-тадқиқот ишлаб чиқариш институти" очиқ акциядорлик жамияти белгилансин.


5. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 3 ой муддатда кредит берувчи банклар билан битимларни ишлаб чиқишни тугалласин ва тузсин.

Молия вазири мазкур лойиҳа учун жалб этилаётган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат кафолатини беришга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


7. Қуйидагилар:

мазкур лойиҳани амалга ошириш учун импорт қилинадиган материаллар, ишлар ва хизматлар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий кредитор банклар ва экспорт-кредит агентликлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлардан ундириладиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзавтотранс" корпорацияси билан биргаликда "Ўзгеонефтгазқазиболиш" акция-дорлик компанияси, "Бейтман Проджектс (1993) Лтд" компанияси ёки мазкур лойиҳа бўйича унинг субпудратчилари буюртмалари бўйича олиб келинаётган асбоб-ускуналар ва материалларга, шу жумладан қурилиш учун асбоб-ускуналар ва материалларга божхона ҳужжатлари расмийлаштирилишини ва уларнинг белгиланган жойга етказиб берилишини таъминласин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Шўртан конида қўшимча сиқувчи компрессор станцияси қурилиши лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги хорижий инвестициялар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган 2001 йилги инвестиция лойиҳалари аниқ дастурига киритишни назарда тутсинлар.


10. "Ўзбекинвест" миллий суғурта компанияси кўрсатиб ўтилган лойиҳа комплекс суғурта ҳимояси билан таъминланишига кўмаклашсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Ю. Атаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск