ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2008 й. ПҚ-824-сон "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2008 й.

N ПҚ-824



"ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ" ГАЗ ҚУВУРИНИ

ҚУРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида эришилган аҳдлашувларга мувофиқ "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини қуриш лойиҳасини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 30 апрелда тузилган "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини қуриш ва фойдаланиш принциплари тўғрисида"ги Битим тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Ўзбекнефтгаз" МХК билан Хитой Миллий Нефтгаз Корпорацияси ўртасида "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини қуриш ва фойдаланиш принциплари тўғрисида Битим имзоланди;

"Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш учун "Ўзбекнефтгаз" МХК билан Хитой Миллий Нефтгаз Корпорацияси ўртасида томонларнинг 50 фоиздан тенг улушда иштирок этиши асосида "Asia Trans Gas" МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди;

мазкур лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш экологик ва қурилиш меъёрлари ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек, лойиҳани молиялаштиришни ташкил қилиш ва қарз маблағларини жалб этиш учун зарур бўлган халқаро стандартларга мувофиқ олиб борилади;

"Asia Trans Gas" МЧЖ қўшма корхонаси ушбу лойиҳани қарз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш бўйича буюртмачи ва молиялаштирувчи орган ҳисобланади;

"Ўзбекнефтгаз" МХК лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг вакил этиб тайинланган органи ҳисобланади.


3. "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини қуриш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш жадвали, уни 2010 йилда фойдаланишга топширишни назарда тутган ҳолда, иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатлари экспертиза қилиниши ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Asia Trans Gas" МЧЖ қўшма корхонаси талабномаларига кўра хорижий пудратчилар ва уларнинг субпудратчиларига тегишли асбоб-ускуналар, автотранспорт воситалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларини, жумладан, зарур ҳолларда, "М2", "МЗ" ва "N2" тоифаларидаги аввал ишлатилган автотранспорт воситаларини вақтинча олиб келиш режимида божхона расмийлаштирувини амалга оширсин.

Белгилансинки, мазкур асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситалари лойиҳани амалга ошириш даврида фақат газ қувурини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини ўтказиш мақсадидагина фойдаланиш шарти билан олиб келиниши мумкин.


5. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги "Asia Trans Gas" МЧЖ қўшма корхонаси, унинг пудратчилари ва субпудратчилари мурожаатномалари бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида радиоэлектрон алоқа воситалари ва юқори частотали мосламалардан фойдаланишга белгиланган тартибда рухсатнома берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасидаги ишларни бажариш учун зарур бўлган махсус товарларни импорт қилишга белгиланган тартибда лицензиялар ўз вақтида берилишини таъминласин.


7. "Саноатконтехназорат" ва "Ўздавнефтгазинспекция" давлат инспекциялари "Asia Trans Gas" МЧЖ қўшма корхонасига ишлаб чиқариш хавфсизлиги нуқтаи назаридан қўлланиладиган технология бўйича белгиланган тартибда хулосаларни тақдим этсин.

Вакил этиб тайинланган вазирликлар ва идоралар белгиланган тартибда газ қувури ер усти ҳамда ер ости коммуникациялари ва иншоотларини кесиб ўтиши, шунингдек, тоғ ҳудудларида махсус қурилиш ва бурғулаш-портлатиш ишларини ўтказиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ тегишли рухсатномалар, келишувлар ва маъқуллашлар тақдим этилишини таъминласин.


8. Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари "Ўзбекнефтгаз" МХК зарур материалларни тақдим этгандан сўнг бир ой муддатда газ қувурларини ётқизиш ва тегишли муҳандислик иншоотларини барпо этиш учун лойиҳани амалга ошириш доирасида объектлар қуришга ер участкаларини ажратиб берсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" МХК тасдиқлагач, "Asia Trans Gas" МЧЖ қўшма корхонаси талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга визалар, шу жумладан кўп марталик визалар расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминлаб турсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" МХК тасдиқлагач, "Asia Trans Gas" МЧЖ қўшма корхонаси талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиршпни таъминлаб турсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" МХК билан келишилган ҳолда, "Asia Trans Gas" МЧЖ қўшма корхонасига, хорижий пудратчилар ва уларнинг субпудратчиларига мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни, биринчи навбатда лойиҳалаштирувчи, қидирувчи, менежерлар, юқори малакали муҳандис-техник ходимларни жалб этиш учун рухсатномалар берилишини таъминлаб турсин.

12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.


















































Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск