ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2008 й. 42-сон "Нефть маҳсулотлари етказиб берилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2008 й.

N 42



НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ

БЕРИЛГАНЛИГИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни сотишда ҳисоб-китоб механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 мартдаги

42-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. 2008 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун (нефтни қайта ишлаш заводларидан "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базаларига ва давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизель ёнилғиси етказиб бериш бундан мустасно) олдиндан мажбурий ҳақ тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:

автомобиль бензини, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ учун - 100 фоиз миқдорида;

бошқа нефть маҳсулотлари учун - узил-кесил ҳисоб-китобларни 60 кун доирасида амалга оширган ҳолда, камида 50 фоиз миқдорида".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 63-модда.






































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск