ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2003 й. 296-сон "Нефть маҳсулотларини сотиш ва уларга тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2003 й.

N 296



НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ВА

УЛАРГА ТАРИФЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Нефть базаларининг юридик шахс сифатида қайта ташкил этилганлигини, хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қўйиш хусусий шохобчалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда нефть маҳсулотлари сотиш механизмини такомиллаштириш, уларнинг рақобат қилиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.

Нефть маҳсулотлари сотувчи нефть базаларининг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Махфий.


3. Белгилаб қўйилсинки, улгуржи истеъмолчилар ва АЁҚШларга нефть маҳсулотлари харид қилиш юзасидан бир вақтнинг ўзида турли нефть базалари билан шартномалар тузишга рухсат берилади. Бунда:

ҳар бир улгуржи истеъмолчи ёки чакана истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари сотувчи АЁҚШ нефть маҳсулотларининг асосий ҳажмини оладиган нефть базасини мустақил равишда танлайди. Бошқа нефть базасига асосий сифатида бириктириб қўйишга фақат олдинги асосий нефть базасидан қарз мавжуд бўлмаганда йўл қўйилади;

барча нефть маҳсулотларини бошқа нефть базаларидан олишга фақат ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаш шартида йўл қўйилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (ЎП ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги Низомнинг 8-бандидаги "Тошшаҳарнефтмаҳсулот" корхонаси" сўзлари "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва тақдим этсин, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 54-модда.










































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск