ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2011 й. 304-сон "Юқори сифатли техник мойлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2011 й.

N 304



ЮҚОРИ СИФАТЛИ ТЕХНИК МОЙЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ЗАМОНАВИЙ КОРХОНА

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Юқори сифатли, рақобатбардошли минерал, синтетик ва ярим синтетик мойлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, республика ички бозорини улар билан тўлдириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўз-Тексако" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси қатнашчилари ҳамда "Prista Oil Нolding" EAD (Болгария) компаниясининг:

"Texaсo Overseas Нolding Inc." (АҚШ) компанияси томонидан "Ўз-Тексако" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг устав фондидаги 50,1 фоиз миқдоридаги ўз улушини "Prista Oil Нolding" EAD (Болгария) компаниясига сотиш тўғрисидаги;

"Ўз-Тексако" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасини "Uz-Prista" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси деб қайта номлаш тўғрисидаги;

2011-2012 йилларда "Uz-Prista" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан "Юқори сифатли минерал, синтетик ва ярим синтетик мойлар, шунингдек антифризлар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси 2012-2015 йилларда "Uz Prista" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасини "Фарғона НҚЗ" унитар шўъба корхонасида ишлаб чиқарилган базавий мойлар билан ҳар ойда 3000 тонна, шу жумладан, экспортга етказиб бериш ҳисобидан, эркин алмаштириладиган валюта ҳисобига 2000 тонна миқдорида таъминласин.

"Uz-Prista" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига 2012-2015 йилларда "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" унитар шўъба корхонасидан эркин алмаштириладиган валютага базавий мойлар сотиб олишда қўшилган қиймат солиғини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўлаш ҳуқуқи берилсин.

3. "Ўзстандарт" агентлиги "Uz Prista" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотни сертификатлашнинг миллий тизими қоидаларига мувофиқлиги юзасидан сертификатлашни таъминласин.


4. "Uz Prista" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ўз ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун четдан келтирилаётган технология ва лаборатория ускуналари, бутловчи материаллар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича қурилиш материаллари учун 2015 йил 1 январгача божхона тўловларини тўлашдан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Uz-Prista" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Uz-Prista" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳада қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Uz Prista" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига биноан хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномаларнинг белгиланган тартибда берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўз-Тексако" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 23 декабрдаги 455-сон қарорининг 1 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 477-модда


































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск