ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / ҳарбий хизматчиларга, ички ишлар органлари ходимларига /

Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 06.01.2016 й. 2749-сон билан рўйхатга олинган 16.12.2015 й. Мудофаа вазирлигининг 20-сон, Ички ишлар вазирлигининг 39-сон, Молия вазирлигининг 105-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 6 январда 2749-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2015 йил 16 декабрдаги

20, 39 ва 105-сон қарорига

ИЛОВА



Ядро полигонларида ва бошқа

радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини

шакллантириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 234-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқароларнинг рўйхатини шакллантириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар қуйидаги маълумот ҳамда ҳужжатлар асосида Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига (бундан буён матнда Фуқаролар рўйхати деб юритилади) киритилади:

биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари;

ҳарбий гувоҳнома (ҳарбий билети) нусхаси;

пенсия гувоҳномаси нусхаси;

фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи архив муассасалари томонидан берилган ҳужжат.

Бунда ҳарбий гувоҳнома (ҳарбий билет) ва пенсия гувоҳномаси нусхалари мудофаа ишлари бўлимларига фуқаро томонидан топширилади. Фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат эса (архив муассасалари томонидан берилган маълумотнома) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли архив муассасаларидан, зарур ҳолларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг тегишли органларидан расмий равишда олинади.

2. Фуқаро вафот этганда ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун чиқиб кетганда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда Фуқаролар рўйхатидан чиқарилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАР РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Фуқаролар рўйхатини шакллантиришни ташкил этишда:

а) мудофаа ишлари бўлимлари:

фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади ва ўрганиб чиқади;

фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотларини тегишли органлардан белгиланган тартибда сўраб олади;

мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотларни, зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тегишли мудофаа ишлари бошқармаларига юборади;

Фуқаролар рўйхатига киритилган шахсга имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома расмийлаштириб беради, Фуқаролар рўйхатидан чиқарилган шахснинг имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси қайтарилишини таъминлайди;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган фуқаролар ҳисобини тегишли ҳудуд бўйича юритади;

б) мудофаа ишлари бошқармалари:

ҳар йили 1 январга қадар мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотларни, зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан юборилган, Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қарорнинг тегишли мудофаа ишлари бўлимларига етказилишини таъминлайди;

в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар ўртасида мунтазам равишда бундай шахслар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, улардан фойдаланиш тартиби ва бошқа муҳим масалаларни тушунтириш бўйича ишлар олиб борилишини ташкил этади;

ҳар йили 1 февралга қадар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқади, умумлаштиради ҳамда улар асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қарори лойиҳасини тайёрлайди ва унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди.

Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қарор кучга киргандан сўнг, унинг 2 кун ичида мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилишини таъминлайди;

г) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари:

ҳар йили 15 декабрга қадар мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда бўлимда ҳисобда турган Фуқаролар рўйхатига киритилган вафот этган шахслар ҳақидаги маълумотни тегишли мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этади;

д) ички ишлар органлари:

ҳар йили 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун чиқиб кетган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган Фуқаролар рўйхатига киритилган шахслар бўйича маълумотни тегишли мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этади.


4. Фуқаролар рўйхатига киритиш ва/ёки ундан чиқариш учун асос бўлган ҳужжатлар Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қарор кучга киргандан сўнг, сақлаш учун белгиланган тартибда тегишли мудофаа ишлари бўлимларига юборилади.


5. Ҳужжатларни ўрганиш мобайнида фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлиги тасдиқланмаган тақдирда, уни Фуқаролар рўйхатига киритиш рад этилади.



3-БОБ. ИМТИЁЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ГУВОҲНОМАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИБ БЕРИШ


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишн и назарда тутувчи қарори кучга киргандан сўнг, у 2 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, шунингдек мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларига юборилади.

7. Мудофаа ишлари бўлимлари юборилган қарорга асосан 10 кун ичида Фуқаролар рўйхатига киритилган фуқароларга имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни расмийлаштириб беради, Фуқаролар рўйхатидан чиқарилган фуқароларга берилган гувоҳномаларнинг қайтарилишини таъминлайди.


8. Имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномадан фақат ўз номига гувоҳнома расмийлаштириб берилган фуқаро фойдаланади ва у шахс Фуқаролар рўйхатидан чиқарилгунга қадар амал қилади.


9. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ўрнига унинг эгасининг аризасига кўра 10 кун ичида тегишли мудофаа ишлари бўлими томонидан гувоҳноманинг дубликати расмийлаштириб берилади.

Гувоҳнома дубликати янги бланкада унинг юқори ўнг бурчагида "Дубликат" деб ёзилган ҳолда гувоҳноманинг аслида кўрсатилган маълумотлар асосида расмийлаштирилади.

Яроқсиз ҳолга келган гувоҳноманинг дубликати расмийлаштириб берилганда, яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома тегишли мудофаа ишлари бўлимига қайтарилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Шахс Фуқаролар рўйхатига киритилганда ёки уни Фуқаролар рўйхатига киритиш рад этилганда, у бу ҳақда тегишли мудофаа ишлари бўлими томонидан ёзма равишда хабардор қилинади.


11. Фуқаро ўзининг Фуқаролар рўйхатига киритиш бўйича мурожаатини қабул қилиш ва кўриб чиқиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.


12. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Н А М У Н А


________________ вилояти

мудофаа ишлари бошқармасига



Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро

объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

рўйхатига киритилиши ва/ёки ундан чиқарилиши лозим

бўлган шахслар ҳақида __________________ вилояти

_______________ тумани бўйича

МАЪЛУМОТ

Т/р

Фуқаронинг Ф.И.О.


Туғилган

йили


Фуқаролар рўйхатига

киритиш (ундан чиқариш)

сабабини тасдиқловчи ҳужжат

ва унинг реквизитлари


Фуқаролар рўйхатига

киритиш ва/ёки чиқариш

учун асос бўлган норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

Фуқаролар рўйхатига киритиладиган шахслар

1.






.......






Фуқаролар рўйхатидан чиқариладиган шахслар

1.






.......






_________________ тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи


      


     




(ҳарбий унвони ва фамилияси)


(имзо)


М.Ў.

         





Йўриқномага

2-ИЛОВА



Н А М У Н А



Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида

хизматни ўтаган фуқароларнинг ҳисобини юритиш

ЖУРНАЛИ


Т/р

Фуқаронинг

Ф.И.О.


Туғилган

йили


Яшаш

манзили


Фуқаролар

рўйхатига киритиш

учун асос бўлган

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат


Фуқарога

берилган

гувоҳноманинг

серияси ва

тартиб рақами


Фуқаролар

рўйхатидан чиқариш

учун асос бўлган

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат


Изоҳ


1









2









......









   





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Н А М У Н А


Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари Бош штаби

Ташкилий-сафарбарлик бош бошқармасига


Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида

хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига киритилиши

ва/ёки ундан чиқарилиши лозим бўлган шахслар ҳақида

__________________ вилояти бўйича

МАЪЛУМОТ


Т/р

Фуқаронинг Ф.И.О.


Туғилган

йили


Фуқаролар рўйхатига

киритиш (ундан чиқариш)

сабабини тасдиқловчи ҳужжат

ва унинг реквизитлари


Фуқаролар рўйхатига

киритиш ва/ёки чиқариш

учун асос бўлган норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


Фуқаролар рўйхатига киритиладиган шахслар

1.






.......






Фуқаролар рўйхатидан чиқариладиган шахслар

1.






.......






_________________ вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи


      


     




(ҳарбий унвони ва фамилияси)


(имзо)


М.Ў.

        





Йўриқномага

4-ИЛОВА



Н А М У Н А


________________ вилояти

мудофаа ишлари бошқармасига



20___ йил 1 январь - 15 декабрь мобайнида вафот этганлиги

сабабли ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида

хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатидан чиқарилиши

лозим бўлган шахслар ҳақида __________________ вилояти

_______________ тумани бўйича

МАЪЛУМОТ

Т/р

Фуқаронинг Ф.И.О.


Туғилган

йили


Фуқаронинг вафот

этганлигини тасдиқловчи

ҳужжат ва унинг

реквизитлари


Фуқаролар рўйхатига

киритиш учун асос

бўлган норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


1.






2.






.......






Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ___________ вилояти __________ туман бўлими бошлиғи






М.Ў.

(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 январь, 1-сон, 9-модда


































Время: 0.2386
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск