ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2016 й. 3-сон "Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2016 й.

N 3



ШАҲАРЛАР ВА ШАҲАР ПОСЁЛКАЛАРИ

ҲУДУДЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ҚУРИШ

БЎЙИЧА ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек уларни ривожлантириш истиқболларини белгилаш, балансли ва комплекс қуришни таъминлаш йўли билан шаҳарсозлик ва архитектура-режалаштириш тузилмасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

2016-2019 йиллар даврида Нукус шаҳри ва вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш (тузатиш киритиш) жадвали (кейинги ўринларда жадвал деб аталади) 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ узоқ муддатли ва ўртача муддатли истиқболга прогноз ҳисоб-китобларни шакллантириш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга шартнома асосида:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти;

ижтимоий инфратузилмани, шу жумладан хизматлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти;

мавжуд табиий ва минерал-хом ашё ресурсларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудий саноатни ривожлантириш юзасидан - "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти;

ердан фойдаланувчилар, аҳоли пунктларининг лойиҳа чегараларига киритиладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва бошқа экин майдонлари таркибини аниқлаш юзасидан - "Ўздаверлойиҳа" ер тузиш илмий-тадқиқот институти жалб этилади.


3. "Давархитектқурилиш" қўмитаси "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонасининг лойиҳа-қидирув ташкилотлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар беш йилда - шаҳарларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бош режалари амалга оширилиши комплекс хатловдан ўтказилишини, шунингдек ҳар ўн йилда - замонавий шаҳарсозлик ва ижтимоий-иқтисодий талаблар ҳисобга олинган ҳолда уларга тузатиш киритилишини таъминласин.


4. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари - ушбу қарор билан тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2016 - 2018 йиллар даврида Нукус шаҳри ва маъмурий марказлар бўлган шаҳарларнинг бош режалари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши (тузатиш киритилиши) бўйича ишлар (хизматлар)нинг буюртмачилари этиб;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонасининг лойиҳа-қидирув ташкилотлари - шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ва муфассал режалаштириш лойиҳаларини, шунингдек шаҳар ва шаҳар чегараси лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар этиб;

"ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонасининг лойиҳа-қидирув ташкилоти - шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун комплекс муҳандислик-техник изланишлар ўтказиш (муҳандислик-геологик қидирувлар ўтказиш, топографик хариталар ва режаларни тузиш) бўйича ишларни ижро этувчи этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳар йили, 2016 йилдан бошлаб, Давлат бюджети параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда "Давархитектқурилиш" қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2016-2018 йиллар даврида Нукус шаҳри, маъмурий марказлар бўлган шаҳарларнинг бош режаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш (тузатиш киритиш)ни молиялаштиришга зарур маблағларни назарда тутсинлар.


6. Қуйидагиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари амалга оширилиши юзасидан муаллифлик назоратини олиб бориш ишларини бажариш ва молиялаштириш ўз вақтида ташкил этилиши учун;

лойиҳа-қидирув ташкилотлари раҳбарларига - шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларга шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари амалга оширилиши устидан муаллифлик назоратини тўлақонли олиб бориш таъминланиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси, ихтисослаштирилган лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан биргаликда:

шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат талаблари ва давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилишини;

ихтисосли таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мавжуд тизими самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёни такомиллаштирилишини таъминласин.


8. "Давархитектқурилиш" қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги, шу жумладан, объектлар қурилишига рухсатномалар беришда ва ер участкалари беришда бош режалар бузилганлиги, шунингдек ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингандаги ҳаракатсизлик учун жавобгарлик чораларини кучайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тақдим этсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 5 январдаги

3-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг аҳоли

пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик

ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб

чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 июлдаги 203-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳалари, шаҳар чегараси лойиҳалари, комплекс муҳандислик изланишларини ўтказиш, аҳоли пунктларининг микросейсморайонлаштириш хариталарини, фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини муҳофаза қилиш схемалари ва бўлимларини тузиш, экология экспертизаси хулосалари, аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кўп бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш - назарда тутилган бюджет маблағлари, шу жумладан, марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кам бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари, экология экспертизаси хулосалари, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш - маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экология экспертизасидан ўтказиш ишларининг қиймати индексация қилинмайди ва бўлажак йиллар лойиҳа-қидирув ишларининг тасдиқланган манзилли рўйхатлари билан белгиланган суммалар миқдорида молиялаштирилади".


2. 2015-2018 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастуридан (қарорга 1-илова) 18-қатор чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 5 январдаги

3-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 14 августдаги 320-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 52-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 35-модда) илованинг 17-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори)" 2012 йил 17 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 10-модда) илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 январь, 1-сон, 5-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 1-сон, 1-модда








































Время: 0.1874
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск