ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2003 й. 341-сон "Электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш интизомини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2003 й.

N 341



ЭЛЕКТР ВА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ УЧУН

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ИНТИЗОМИНИ

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, иқтисодиётнинг бир қатор тармоқларида электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича номақбул ҳолат сақланиб қолмоқда. Энергия учун тўлов бўйича қарзларнинг кўпайиши, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини нотўғри акс эттириш, электр ва иссиқлик энергияси бериш тармоқларига рухсатсиз уланиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раҳбарияти томонидан мазкур камчиликларни бартараф этиш, тўлов муддати ўтган қарзлари бўлган истеъмолчиларга энергия берилишига йўл қўймаслик бўйича муфассал чора-тадбирлар кўрилмаяпти.

Ўзаро ҳисоб-китоб қилишда тўлов интизомини кучайтириш, етказиб берилаётган электр энергияси учун истеъмолчиларнинг барча тоифалари томонидан ҳақнинг сўзсиз тўланишини таъминлаш, энергетика комплекси корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раҳбариятига электр энергиясини узатиш вақтида унинг исроф бўлиш даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларининг етарли эмаслиги, етказиб берилаётган электр ва иссиқлик энергияси учун истеъмолчилар томонидан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши, уларни ҳисобга олиш приборларидан тўғри фойдаланилишини таъминлаш юзасидан талабчанликнинг сусайтириб юборилганлиги ва зарур назоратнинг йўқлиги кўрсатиб ўтилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда:

электр ва иссиқлик энергияси ўғирланиши, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг нотўғри акс эттирилиши, электр ва иссиқлик энергияси узатиш тармоқларига рухсатсиз уланиш, шу жумладан "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари ходимлари томонидан улаб бериш;

истеъмолчиларда ўрнатилган электр ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳолатини текширишга ва кўрсаткичларини ёзиб олишга тўсқинлик қилиш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган даражадаги жавобгарликка тортсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

аҳолидан ташқари, барча тоифалардаги истеъмолчилар учун энергия (қувват) етказиб бериш "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан белгиланган муддатларда ва шартнома шартларида назарда тутилган ҳажмларда етказиб бериладиган электр ва иссиқлик энергияси учун мажбурий равишда олдиндан ҳақ (аванс тўлови) тўлаган ҳолда ҳамда ўз вақтида якуний ҳисоб-китоб қилган ҳолда амалга оширилади;

истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилинадиган даври бошлангунгача ҳақни олдиндан тўламаган ёки якуний ҳисоб-китобни ўз вақтида амалга оширмаган энергия истеъмолчиларига энергия бериш тўхтатилади;

қарзи бўлган электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларини узиб қўйиш ҳамда уларни қайтадан улаш бўйича харажатлар истеъмолчиларнинг ўз ҳисобидан қопланади.

4. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси бир ой муддатда:

истеъмолчиларнинг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, электр ва иссиқлик энергияси учун 2003 йил 1 сентябргача вужудга келган қарзларни;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарининг бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича, ёқилғи ва темир йўл ташувлари учун қарзларини тўлаш жадвалларини тасдиқласин ва уларнинг бажарилишини қаттиқ назоратга олсин.


5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг электр тармоқларида электр энергияси беришда энергия сарфи кўрсаткичларини бузиб кўрсатишдан ҳимоя қилиш ва технологик сарф ҳажмларини аниқлаш учун истеъмолчиларда (маиший истеъмолчилардан ташқари) ўрнатилган электр ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ҳар ойда ёзиб олиш, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузувчиларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини кўриш таъминлансин.

6. "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда электр энергиясини узатишда унинг магистрал ва тақсимлаш тармоқларида исроф бўлишининг йўл қўйиладиган чекланган нормативларини тасдиқласинлар;

қуввати 10 киловаттгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашда хўжалик юритувчи субъектларга соддалаштирилган талаблар тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 5 августдаги

341-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Сув тақчиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасига ва Хоразм вилоятига ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 20 июлдаги 279-сон қарорининг 8-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 74-модда) 1-илованинг 7-банди ва 8-бандининг учинчи хатбоши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2001 йилда республика қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 15 февралдаги 79-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 124-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 8, 69-модда.

























Время: 0.1466
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск