Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2003 й. 342-сон "Ўқув юртлари кутубхоналари ва оммавий кутубхоналарни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги нашри билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2003 й.

N 342



ЎҚУВ ЮРТЛАРИ КУТУБХОНАЛАРИ ВА ОММАВИЙ

КУТУБХОНАЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ ЯНГИ НАШРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республика ёшларининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва қоидаларини мамлакатимиз фуқаролари томонидан чуқур ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Шоғуломов) иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси XI сессиясида Асосий қонунга киритилган тузатишлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси матнини 250,0 минг нусхада (200,0 минг нусха - ўзбек тилида, 50,0 минг нусха - рус тилида) нашр этсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув юртлари кутубхоналари, Маданият ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг оммавий кутубхоналари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги нашри нусхалари билан иловага мувофиқ бепул таъминлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Нурмуродов) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг кўрсатиб ўтилган кутубхоналарга текин бериш учун мўлжалланган янги нашрини босиб чиқариш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг резерв фондидан 8 698 842 сўм миқдорида маблағ ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (Р.Жўраев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С.Ғуломов), Маданият ишлари вазирлиги (Б.Қурбонов) ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Д.Жаҳонгирова) мазкур қарорда кўрсатиб ўтилган кутубхоналарга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги нашри белгиланган нусхаларда ўз вақтида берилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 5 августдаги

342-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги нашри

бепул бериладиган муассасалар (кутубхоналар)

РЎЙХАТИ

Т/р

Муассасалар


Кутубхоналар

сони


Бепул

бериладиган

нусхалар

умумий

миқдори*


Бепул

нусхаларнинг

умумий қиймати

(бир нусханинг

нархи - 117 сўм)


1.

Халқ таълими вазирлиги (мактаблар) кутубхоналари


9 600

28 800

5 097 600

2.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари) кутубхоналари


860

2 580

456 660

3.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кутубхоналари


80

240

42 480

4.

Маданият ишлари вазирлиги кутубхоналари


5 735

17 205

3 045 285

5.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши кутубхоналари


107

321

56 817


Ҳаммаси:


16 382

49 146

8 698 842

*) Изоҳ: Юбориладиган нусхалар сони бир кутубхонага 3 нусха ҳисобидан белгиланади.





























































Время: 0.2091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск