Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ижтимоий-сиёсий материаллар / Ўзбекистон Республикаси Президентининг маъруза ва нутқлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси (2016 йил 15 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БОШ МАҚСАДИМИЗ - МАВЖУД ҚИЙИНЧИЛИКЛАРГА

ҚАРАМАСДАН, ОЛИБ БОРАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИ,

ИҚТИСОДИЁТИМИЗДА ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИ

ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ, ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИК,

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИККА ЯНАДА

КЕНГ ЙЎЛ ОЧИБ БЕРИШ ҲИСОБИДАН

ОЛДИНГА ЮРИШДИР



Рус тилидаги матнига қаранг



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг

мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг

энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган

Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги

МАЪРУЗАСИ


(2016 йил 15 январь)



Ҳурматли мажлис иштирокчилари!

Вазирлар Маҳкамасининг бугунги кенгайтирилган мажлиси кун тартибига киритилган асосий масала - Ўзбекистоннинг ўтган 2015 йилдаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш якунларини муҳокама қилиш ва 2016 йил учун тара??иёт йўлимизнинг энг муҳим устувор йўналишларини аниқлаб олишдан иборат.

Ўтган 2015 йил бизнинг бош мақсадимиз бўлмиш асосий вазифа - одамларимизнинг муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш ва ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш бўйича аввало муҳим ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта қадам бўлди, деб айтишга тўлиқ асосларимиз бор.

Бу борада гап, аввало, ҳар томонлама пухта ўйланган, узоқни кўзлайдиган кенг кўламли Дастурни ҳаётга жорий этиш ҳақида бормоқда. Ушбу Дастур моҳият эътибори билан чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, энг муҳими, Конституциямизда кўзда тутилганидек, хусусий мулкнинг қонуний, меъёрий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан устувор ролини таъминлаш, Ўзбекистон иқтисодиётида давлат иштирокини босқичма-босқич камайтиришга қаратилгани сизларга яхши маълум, албатта.

Таъкидлаш жоизки, тара??иётимизнинг ҳозирги босқичида фақат углеводород хомашёси, қимматбаҳо ва рангли металлар, уран хомашёсини қазиб оладиган ва қайта ишлайдиган корхоналарни, шунингдек, табиий монополияларнинг стратегик инфратузилма тармоқларини - темир ва автомобиль йўллари, авиаташувлар, электр энергия ишлаб чиқариш, электр ва коммунал тармоқларини тўғридан-тўғри давлат бошқарувида сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Давлат активларини хусусийлаштириш, аввало, чет эллик инвесторларга сотиш вазифалари қўйилди ва бунинг учун тегишли шароитлар яратилди. Масалан, 506 та мулк комплекси танлов асосида, инвестиция киритиш шарти билан "ноль" қийматида янги мулкдорларга сотилди. Бу борада ана шу инвесторлар қарийб 1 триллион сўм ва 40 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, шунингдек, 22 мингга яқин янги иш ўрни яратиш мажбуриятини олганини қайд этиш лозим.

Шу билан бирга, 245 та кам рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган ташкилот тўлиқ тугатилди.

Хусусийлаштириш дастурида кўзда тутилган, фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган 353 та давлат мулки объекти бузилиб, бунинг натижасида 120 гектар ҳажмидаги ер майдони бўшади. Бу ерларнинг қарийб 80 гектари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш ва хизматлар кўрсатиш объектлари қуриш учун тадбиркорлар тасарруфига берилди.

Давлат мулки шаклидаги яна 319 та ана шундай объект инвентаризация қилиниб, хусусий мулк шаклига ўтказиш учун савдога қўйилди ва ўтган йили уларнинг 102 таси янги мулкдорларга сотилди. Бундан ташқари, 378 та акциядорлик жамиятининг давлат улуши баҳоланди ва чет эллик стратегик инвесторларга сотиш учун очиқ савдога қўйилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, изчил ривожланаётган ва муваффақиятли фаолият юритаётган "Навоийазот", "Фарғонаазот", "Урганч экскаватор", "Қизилқумцемент", "Жиззах аккумулятор заводи" акциядорлик жамиятлари каби корхоналар, "Алоқабанк", "Туронбанк" сингари банклар, "Ўзагросуғурта" компанияси ва бошқа муассасалардаги давлатга тегишли акциялар ҳам савдога қўйилди.

Шу тариқа 52 та акциядорлик жамиятидаги савдога қўйилган давлат улуши хусусий мулкдорларга сотилди. Жумладан, "Қўқон ёғ-мой заводи" акциядорлик жамиятининг давлатга тегишли акциялари 2 миллион 500 минг долларга сотилди.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда мулкчилик шаклини тубдан ўзгартириш бўйича олиб борилаётган кенг миқёсдаги ишларнинг фақат бошланишидир.

Мамлакатимизда қабул қилинган қатор қонунлар ва қонунчилик ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат органлари ва маъмурий тузилмаларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини бартараф этиш учун қатъий тартиб ўрнатиш ва ана шу идораларнинг раҳбарлари ҳамда мансабдор шахсларининг жавобгарлигини ошириш бўйича катта аҳамиятга эга бўлди.

Давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили жорий этилди.

Тадбиркорлик субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва уларнинг фаолият юритишини енгиллаштириш билан боғлиқ 40 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, янги тартиб бўйича, агар шахс солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган бўлса ва ҳуқуқбузарлик аниқланганидан сўнг 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қопласа, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликка тортилмайди.

Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолияти кафолатларини кучайтириш масаласини ҳал этишда суд органлари ролини оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Судлар тегишли даъво аризаси кўриб чиқилаётган пайтда тадбиркорлик субъекти назорат органининг қароридан норози бўлса, унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга бўлди.

Агар

...
Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск