язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2015 й. 370-сон "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2015 й.

N 370



ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва улар 2016 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Йўл ҳаракати қоидаларининг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш ташкил этилишини;

Йўл ҳаракати қоидаларининг манфаатдор шахслар эътиборига, шу жумладан Қоидаларни расмий веб-сайтда эълон қилиш йўли билан етказилишини;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Йўл ҳаракати қоидаларини нашр этсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган "Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламентга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари 2016 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Ахмедбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 24 декабрдаги

370-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Автотранспорт воситалари конструкциясининг

фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги

тўғрисида"ги умумий техник регламентга

киритилаётган ўзгартириш


74-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"74. Барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойналарнинг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак. Ушбу талаблар автотранспорт воситаси томида ўрнатилган туйнукларнинг ойналарига нисбатан қўлланмайди.

М1 тоифали автотранспорт воситаларининг орқа ойналарида ҳар икки томонда ушбу Техник регламент талабларини қониқтирадиган орқа томонни кўрадиган ташқи кўзгулар мавжуд бўлган тақдирда пардалар, шунингдек чий пардалар ва дарпардалар бўлишига йўл қўйилади.

Кўзгу сифатида акс эттирувчи ойналарни қўллашга йўл қўйилмайди.

Бўялган ва пардоз берилган шамолни тўсадиган ойналар оқ, сариқ, қизил, яшил, зангори рангларни тўғри қабул қилишни бузмаслиги керак".






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 24 декабрдаги

370-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 75-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 21 ноябрдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 мартдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 14-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 16 октябрдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 57-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори)" 2013 йил 8 октябрдаги 276-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 72-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 январь, 3-сон, 23-модда