Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил апрель ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 722-сон Карорига каранг.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 й. 377-сон “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2014 й.

N 377



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2015 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа органлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан давлат бошқа органларида ва ўзга ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан, солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар нусхаларининг талаб қилиниши тақиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2015 йил 1 январдан бошлаб:

тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан мурожаатлари мавжуд бўлганда ушбу давлат хизматларини кўрсатишда давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлар давлат бошқа органларида ва ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда оладилар;

тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни (архив маълумотномалари бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлардан тегишли идоралараро сўров олинган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этишлари шарт;

давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг ушбу ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро сўров бўйича тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги тадбиркорлик субъектига давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди;

давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек уларнинг тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи ёки бошқа ташкилот томонидан олинмаганлиги учун айбдор бўлган тегишли мансабдор шахслар жавоб берадилар.


3. Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар бир ой муддатда улар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган, ахборот ҳамкорлиги йўли билан олинадиган ҳужжатлар ва ахборотлар рўйхатини, ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни тақдим этадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларни кўрсатган ҳолда белгиласинлар ҳамда кўрсатиб ўтилган рўйхатни Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари Ягона порталида ва ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирсинлар.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва ахборотлар рўйхати ўзларининг расмий веб-сайтларида ўз вақтида жойлаштирилиши ва мунтазам равишда янгилаб борилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Палата томонидан тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарорнинг бажарилиши ва сифати юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш, мониторинг натижаларини тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини, шу жумладан сансалорлик, бюрократизм ва давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини чўзиб юбориш ҳолатларига йўл қўймасликни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 31 декабрдаги

377-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2015 йил 1 январдан бошлаб

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда):


а) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси санациядан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда):


а) еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно".

22. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги "нотурар жой фондининг" сўзларидан кейин "жисмоний шахсларга тегишли бўлган" сўзлари қўшилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск