ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 29.12.2015 й. 2015-23-сон "Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.01.2016 й. 1919-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.01.2016 й.

N 1919-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

29.12.2015 й.

N 2015-23


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари

битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                 Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари

битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш ҳамда уларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан рўйхатга олиниши тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг талаблари акциялар, корпоратив ва инфратузилма облигациялар, шунингдек қимматли қоғозларнинг ҳосилалари билан биржадан ташқари битимларга татбиқ этилади.".


2. 1-бандда:

бешинчи хатбошидаги "бошқа" деган сўз "валюта" деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "депозитарий" деган сўз "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда - МД) ёки инвестиция воситачиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3-банднинг еттинчи хатбошисидаги "депозитарийга" деган сўз "МДга" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 12-банддаги "Депозитарийларга" деган сўз "МД ва инвестиция воситачиларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 17-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "депозитарийсига" деган сўз "инвестиция воситачисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 18-банддаги "депозитарийси" деган сўз "инвестиция воситачиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 19-банддаги "депозитарийси" деган сўз "инвестиция воситачиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 22-банддаги "депозитарийсидан" деган сўз "инвестиция воситачисидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Қуйидаги мазмундаги 24-1-банд билан тўлдирилсин:

"24-1. Мазкур бўлим талаблари МДга у бегоналаштирувчига (гаровга қўювчига) депозитар хизматларини кўрсатган тақдирда ҳам татбиқ қилинади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 февраль, 4-сон, 38-модда

































Время: 0.1936
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск