Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.01.2016 й. 2755-сон билан рўйхатга олинган 11.01.2016 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 110-сон, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/03-26/29-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 28 январда 2755-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Ўзбекистон Республикасининг

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2016 йил 11 январдаги

110, 01/03-26/29-сонли қарорига

ИЛОВА



Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сонли "Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сонли "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Корпоратив бошқарувчи малака аттестати (бундан буён матнда малака аттестати деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби (бундан буён матнда Бизнес мактаби деб юритилади) томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.

2. Хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва кузатув кенгаши аъзолари сифатида тайинланадиган шахслар малака аттестатини олиши шарт, қуйидагилар бундан мустасно:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ходимлари;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси томонидан кузатув кенгаши аъзоси сифатида илгари сурилган шахслар;

кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича мустақил аъзоси сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган, шу жумладан хорижий шахслар;

кузатув кенгаши таркибига киритиш учун малака аттестатига эга номзодлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) ҳисобланган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари  белгиланган талабларга мувофиқ бўлган номзодлар тасдиқлангунга қадар муддатда. Бунда ушбу раҳбарлар мазкур муддат мобайнида ўзининг ўрнига ёки қўшимча равишда ўзининг ходимларини кузатув кенгаши таркибига номзод сифатида тайинлаш ҳуқуқига эга.

3. Малака аттестатини олиш учун фақат Бизнес мактабининг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификатига эга бўлган шахслар даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга. Бунда ариза ушбу ўқув курслари якунланган кундан бошлаб бир йил мобайнида берилиши мумкин.


2-БОБ. МАЛАКА АТТЕСТАТИНИ ОЛИШГА ДАЪВОГАРЛИК

ҚИЛАЁТГАН ШАХСЛАР БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИШ


4. Малака аттестатини бериш суҳбат натижалари асосида амалга оширилади.


5. Малака аттестатини олишга даъвогарлик қилаётган шахс (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Бизнес мактабига Ф.И.О., паспорт ва боғланиш маълумотлари, иш жойи кўрсатилган аризани тақдим этади.

6. Аризачи бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда ариза бериши мумкин.


7. Аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун аризачи жавобгар ҳисобланади.


8. Бизнес мактаби ариза олган кундан бир иш куни мобайнида аризачини суҳбатга киритиш ҳақида қарор қабул қилади ёки мазкур Низомнинг 3 ва 18-бандлари талабларига риоя этилмаган тақдирда, асослантирилган рад жавобини юборади.

9. Суҳбат Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Агентлик ва Бизнес мактабининг масъул ходимларидан иборат таркибдаги комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия таркибига қўшимча равишда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин. Комиссиянинг шахсий таркиби Бизнес мактаби директори қарори билан тасдиқланади.

Комиссия аъзоларининг сони 9 кишидан кам бўлмаслиги керак. Комиссиянинг раиси Бизнес мактаби директори, унинг йўқлигида эса ўрнини босувчи шахс ҳисобланади.

10. Комиссия мажлислари аризалар мавжудлигида ҳар жума куни ўтказилади.


11. Бизнес мактаби комиссия мажлиси ўтказилишидан камида 2 кун олдин ўтказилиш санаси ва жойи ҳақида ўз веб-сайтида маълумотни эълон қилади ва комиссия аъзоларини хабардор қилади.

12. Комиссия йиғилишлари аъзоларининг камида 75 фоизи иштирок этганида ваколатли ҳисобланади.


13. Ҳар бир аризачи билан суҳбат ўтказишнинг давомийлиги 15 дақиқадан ошмаслиги керак.


14. Суҳбат давлат тилида ўтказилади. Суҳбат аризачининг сўровига асосан Бизнес мактабининг имкониятларидан келиб чиқиб бошқа тилларда ҳам ўтказилиши мумкин.

15. Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


16. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича комиссия томонидан малака аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида баённома шаклида расмийлаштириладиган қарор қабул қилинади. Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.


17. Суҳбатдан ўтмаганда ёки суҳбатга келмаганда комиссия томонидан кейинчалик аризачини хабардор қилган ҳолда малака аттестатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


18. Суҳбатдан ўтмаган ёки суҳбатга келмаган шахс корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курслари тугаган кундан бир йил мобайнида умумий тартибда 3 мартадан кўп бўлмаган такрорий аризалар бериши мумкин.


19. Суҳбатдан ўтган шахс комиссиянинг малака аттестатини бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг 3 ой муддатда Бизнес мактабига базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида қиймат тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Шундан сўнг Бизнес мактаби томонидан 3 кун муддатда малака аттестати расмийлаштирилади ва берилади.

Аризачи томонидан 3 ой муддатда Бизнес мактабига базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида қиймат тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим этилмаганда комиссия қарорининг ушбу аризачига малака аттестатини бериш бўйича қисми ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

20. Малака аттестатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади ва узайтирилишига йўл қўйилмайди.


21. Малака аттестати бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Малака аттестати бланкаси мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклда тайёрланади.



3-БОБ. МАЛАКА АТТЕСТАТИНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА УНИНГ

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


22. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш унда кўрсатилган паспорт маълумотларининг ўзгариши муносабати билан амалга оширилади. Бунинг учун малака аттестатининг эгаси Бизнес мактабига қуйидагиларни тақдим этади:

малака аттестатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза;

қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака аттестатининг асл нусхаси;

паспорт маълумотларига киритилган ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

малака аттестатини олишда тўланадиган қийматнинг ярми миқдори тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.


23. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида аввал берилган малака аттестатининг қолган амал қилиш муддатига малака аттестатининг янги бланкасини бериш орқали амалга оширилади.

Аввал берилган малака аттестатининг бланкаси йўқ қилинади.


24. Малака аттестатининг дубликати йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган малака аттестатининг ўрнига берилади. Бунинг учун малака аттестатининг эгаси Бизнес мактабига қуйидагиларни тақдим этади:

малака аттестатининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза;

яроқсиз ҳолга келган малака аттестатининг асл нусхаси (малака аттестати яроқсиз ҳолга келганда);

малака аттестатини олишда тўланадиган қийматнинг ярми миқдори тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.


25. Малака аттестатининг дубликатини бериш мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида аввал берилган малака аттестатининг қолган амал қилиш муддатига юқори ўнг бурчагида "Дубликат" сўзи кўрсатилган малака аттестатининг янги бланкасини бериш орқали амалга оширилади.

Яроқсиз ҳолга келган аввал берилган малака аттестатининг бланкаси йўқ қилинади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


26. Бизнес мактаби малака аттестатига эга бўлган шахслар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

малака аттестати берилган сана ва рақами;

малака аттестатига эга бўлган шахсларнинг паспорт, боғланиш маълумотлари ва иш жойи;

қайта расмийлаштирилган малака аттестатлари ва уларнинг дубликатлари тўғрисидаги маълумотлар.


27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

PREZIDENTI НUZURIDAGI LOYIНA BOSНQARUVI MILLIY AGENTLIGI QOSНIDAGI ABU RAYНON BERUNIY NOMIDAGI RESPUBLIKA BIZNES VA BOSНQARUV OLIY MAKTABI

REPUBLICAN GRADUATE SCНOOL

OF BUSINESS AND MANAGEMENT NAMED AFTER ABU RAYНAN BERUNI UNDER TНE NATIONAL AGENCY OF PROJECT MANAGEMENT UNDER TНE PRESIDENT OF TНE REPUBLICOF UZBEKISTAN

Tartib raqami ________

________-son

KORPORATIV BOSНQARUVCНINING

MALAKA ATTESTATI


           


(malaka attestati berilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi)

pasport ma`lumotlari:


20__ yil "__" __________dan 20__ yil "___" __________gacha amal qiladi.


       

   

      



(F.I.O.)

  

M.O`.

(imzo)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 февраль, 4-сон, 39-модда
































Время: 0.2104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск