ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт соҳасини бошқариш, спортчиларни тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2016 й. 18-сон "Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2016 й.

N 18



ОЛИЙ МАҲОРАТ СПОРТ МАКТАБЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2438-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Олий маҳорат спорт мактаблари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини яшаш учун жиҳозлар, овқат, спорт кийим-боши ва анжомлари, форма билан таъминлаш нормативлари 2-иловага мувофиқ;

Олий маҳорат спорт мактабларининг Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Олий маҳорат спорт мактабларига спортчиларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

спортчиларни олий маҳорат спорт мактабларига қабул қилиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий таркиби аъзолари ва захирасидан, шунингдек болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, олимпия захираси ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва коллежларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, спортнинг муайян тури билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичларига ва юқори маҳоратли спортчилар салоҳиятига эга бўлган истиқболли спортчилар орасидан танлов асосида амалга оширилади;

ҳар бир олий маҳорат спорт мактабининг умумий контингенти 100 нафаргача спортчини ташкил этади, улар ўқиш даврида бепул яшаб, тўрт маҳал овқат ҳамда спорт анжомлари ва формаси билан таъминланадилар;

Тошкент шаҳри олий маҳорат спорт мактабида спортчилар контингенти спорт федерациялари (уюшмалари)нинг тақдимномалари асосида кўпайтирилиши мумкин.

Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, мактаблар фаолияти ихтисослиги бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияларига олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва мукаммал реконструкция қилишни таъминлаш бўйича буюртмачи функциялари юклансин.


4. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари олий маҳорат спорт мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

спорт объектларини барпо этиш бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш асосида ҳар йили лойиҳа ташкилотлари ўртасида олий маҳорат спорт мактабларининг спорт турлари бўйича ихтисослашувини ва жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш муддатлари билан боғлиқ ҳолда уларнинг аниқ лойиҳаларини ишлаб чиқишга танловлар ўтказсин;

олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати юзасидан зарур даражадаги давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

олий маҳорат спорт мактабларининг маъқулланган лойиҳалари асосида спорт мактабларининг мавжуд бинолари ва ишноотларини ҳисобга олган ҳолда, олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилишини, фойдаланишга тайёр шартларида қурилиш-монтаж ишлари бажарилишига танлов (тендер) савдолари ўтказилишини ва объектларнинг белгиланган муддатларда топширилишини таъминласинлар;

ҳар йили тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга мувофиқ олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш параметрларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласинлар, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига параметрлар бажарилиши тўғрисидаги ахборотни киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда олий маҳорат спорт мактабларининг спорт турлари бўйича ихтисослашганлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни халқаро талабларга жавоб берадиган энг янги спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари, шунингдек мебель ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш нормативларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 28 январдаги

18-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини яшаш

учун жиҳозлар, овқатланиш, спорт кийим-боши

ва анжомлари, форма билан таъминлаш

НОРМАТИВЛАРИ


1. Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини яшаш

учун жиҳозлар билан таъминлаш нормативлари

Т/р

Жиҳознинг номи


Ўлчов

бирлиги


1 спортчи учун

эҳтиёж


Фойдаланиш

муддати*


1.

Тўшак


та

1

5 йил

2.

Пахтали адёл


та

1

3 йил

3.

Ёстиқ


та

1

3 йил

4.

Чойшаб


та

1

5 йил

5.

Жун адёл


та

1

3 йил

6.

Сочиқ


та

2

1 йил

7.

Ёстиқ жилди


та

2

1 йил

8.

Простиня


та

2

1 йил

9.

Кўрпажилд


та

2

1 йил

10.

Кийим учун жовон


та

1

5 йил

11.

Тумбочка


та

1

5 йил

12.

Стол


та

1

5 йил

13.

Стул


та

1

5 йил

14.

Графин ва стакан


компл.

1

3 йил

*) Яшаш учун жиҳозни алмаштириш тегишли жиҳознинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинган ҳолда алмаштирилади.



2. Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини

озиқ-овқат билан таъминлаш нормативлари


(бир кунда)

Т/р

Маҳсулотларнинг номи

Грамм

(брутто)


1.

Буғдой нон, 1-нав


600

2.

Буғдой ун, 1-нав


30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари


160

4.

Қанд-шакар


100

5.

Асал


30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари


120

7.

Сариёғ


80

8.

Ўсимлик мойи


30

9.

Сут, сут-қатиқ маҳсулотлари


600

10.

Қуюқ қаймоқ


50

11.

Творог


100

12.

Пишлоқ


50

13.

Гўшт, парранда гўшти


410

14.

Колбаса маҳсулотлари


70

15.

Балиқ


100

16.

Тухум (дона)


2

17.

Картошка


500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, томат пастаси


700

19.

Мевалар, резавор мева, шарбат, витаминлаштирилган ичимликлар


800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак 5 гр., туршак


50

21.

Чой


3

22.

Какао


5

23.

Йодланган туз


10

24.

Хамиртуруш


1

25.

Минерал сув


500


Оқсиллар


231,8


Ёғлар


228,8


Углеводлар


957,9


Калориялилик


6693,8 ккал

Изоҳ: ушбу норма максимал норма ҳисобланади. Олий маҳорат спорт мактаблари спортчилари учун аниқ нормалар спортнинг турига, спортчининг ёши ва жинсига, шунингдек ўқитиш бўғинига боғлиқ равишда санитария қоидалари, нормалар ва гигиеник нормативлар билан белгиланади.



3. Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини

спорт кийим-боши ва анжомлар, форма билан

таъминлаш нормативлари

Т/р

Номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


Фойдаланишнинг

чекланган муддатлари


1.

Спорт костюми


та

1

1 йил

2.

Шамолдан ҳимоя қилувчи костюм


та

1

2 йил

3.

Махсус спорт костюми


та

1

1 йил

4.

Футболка (оч рангли)


та

1

2 ой

5.

Футболка (тўқ рангли)


та

1

2 ой

6.

Калта шимлар


та

1

6 ой

7.

Машқлар учун сочиқ


та

1

6 ой

8.

Пайпоқлар


жуфт

1

3 ой

9.

Кроссовкалар


жуфт

1

1 йил

10.

Махсус спорт пойабзали


жуфт

1

1 йил

11.

Спорт сумкаси


та

1

2 йил

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 февраль, 4-сон, 37-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 1-сон, 7-модда























Время: 0.1547
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск