ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт соҳасини бошқариш, спортчиларни тайёрлаш /

Олий маҳорат спорт мактабларининг Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.01.2016 й. 18-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 28 январдаги

18-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олий маҳорат спорт мактабларининг Миллий олимпия

қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан

ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом олий маҳорат спорт мактабларининг Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўқув-машқ жараёнини такомиллаштиришда, моддий-техник базани мустаҳкамлашда, юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда, спорт тадбирларини ўтказишда, ташкилий-кадрлар бўйича ва методик ёрдам кўрсатиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.



II. ЎҚУВ-МАШҚ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА

ТАШКИЛИЙ- КАДРЛАР БЎЙИЧА ВА МЕТОДИК

ЁРДАМ КЎРСАТИШ


2. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) спорт мактаблари фаолиятида қуйидаги воситалар орқали умумий ташкилий-кадрлар бўйича ўқув-методик ва илмий ёрдам кўрсатишлари мумкин:

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ жараёнига энг янги илмий-методик технологияларни жорий этиш йўли билан спорт мактаблари ходимларининг назарий ва техник-тактик тайёргарлиги сифатини мунтазам равишда ошириш;

спорт мактабларининг ўқув-машқ жараёнига федерация (уюшма)ларнинг кадрлар ва илмий-методик салоҳиятини жалб этиш;

спорт мактабларининг ўқув-методик ва илмий-методик комплексини ишлаб чиқиш бўйича етакчи спорт мутахассислари, шу жумладан олимлар, ўқитувчилар, психологлар, врачлар, физиологлар, диетологлар ва бошқалар орасидан комплекс илмий гуруҳлар ташкил этиш;

хорижий мамлакатларда спорт турлари бўйича спорт мактаблари мураббийлари ва мутахассисларининг тажриба алмашишларини ташкил этиш;

спорт мактаблари спортчилари ўртасида селекция ишларини амалга ошириш, шунингдек уларни спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар таркибига қабул қилиш;

спорт турлари бўйича спортчилар, мураббийлар ва спорт ҳакамларини тегишли разрядлар ва унвонлар бериш учун танлаш ва тавсия этиш;

спорт турлари қоидаларига ўзгартиришлар бўйича, шунингдек юқори маҳоратли спортчилар тайёрлашнинг замонавий методлари бўйича ахборотлардан фойдаланиш.


3. Спорт мактаблари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) ёрдамида ҳам Ўзбекистон Республикасида, ҳам чет элларда спорт турлари бўйича юқори классли спортчилар, юқори малакали мураббийлар тайёрлаш бўйича, шунингдек тажрибали мутахассисларни спорт мактабларининг ўқув-машқ жараёнига жалб этиш бўйича тадбирларни амалга оширишда спорт мактаблари, клублар ва марказлар фаолиятини ўрганишда қатнашадилар.



III. МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ


4. Спорт федерациялари (уюшмалари) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда спорт мактабининг моддий-техник базаси ҳолатини ўрганишни ва уни халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига мунтазам равишда таклифлар киритиши мумкин.

5. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) зарур спорт анжоми ва ускунасини спорт мактабига фойдаланиш учун бериши мумкин.



IV. ТАЖРИБА АЛМАШИШ ВА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ

МУРАББИЙ- ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ ТАЙЁРЛАШ


6. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) қуйидагиларни таъминлаши мумкин:

спорт мактабларини юқори малакали мураббийлар, ўқитувчилар (методистлар) ва бошқа мутахассислар билан таъминлаш;

спорт мактабларининг хорижий спорт мактаблари, клублар ва марказлар билан мураббий-ўқитувчилар ва спортчиларнинг профессионал даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича халқаро спорт ҳамкорлигини ривожлантириш;

спорт мактабларига ўқув семинарлари, консультациялар, маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни жалб этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;

спорт мактаблари мутахассислари малакасини ошириш жадвалини ишлаб чиқиш.


7. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда, Халқаро федерация мураббийларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда, малака ошириш курслари, ўқув семинарлари, консультациялар, маҳорат дарслари ташкил қиладилар.

8. Спорт федерациялари (уюшмалари) спорт мактабларининг мураббийлари-ўқитувчиларини мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтишга тайёрлашни амалга оширадилар.



V. БИРГАЛИКДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИШ


9. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) спорт мактаблари базаларида Ўзбекистон Республикасининг етакчи спортчилари иштирокида республика ва ҳудудий спорт мусобақалари ҳамда ўқув-машқ йиғинлари ўтказишлари мумкин.


10. Спорт мактаблари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан биргаликда спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.


11. Спорт мактаблари ҳар йили жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги спортчилар, мураббий-ўқитувчилар, спорт ҳакамлари учун тасдиқланган календарь режасига биноан ўқув семинарлари, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил қиладилар.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) ўз ваколатлари доирасида спорт мактабларига ташкилий-кадрлар бўйича ва методик ёрдам кўрсатадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 февраль, 4-сон, 37-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 1-сон, 7-модда




































Время: 0.1512
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск