Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2003 й. 355-сон "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2003 й.

N 355



ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ЭРКИНЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Валюта операцияларини амалга ошириш тартибини янада эркинлаштириш ва жорий халқаро операциялар бўйича миллий валютанинг эркин айирбошланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда айримларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда, пул маблағларининг чет элларга ноқонуний ўтказилиши белгиларини аниқлаш мақсадида, юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Бош прокуратураси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда яширин пул маблағлари қонунийлаштирилишининг ҳамда террорга оид фаолиятни молиялаштиришнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 15 августдаги

355-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йил учун нақд-пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида" 1999 йил 14 январдаги 22-сон қарорининг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши, 4-бандининг учинчи ва олтинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2001 йил учун нақд-пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида" 2001 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 6-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 10 октябрдаги 354-сон қарорига илованинг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар" бўлимининг 2 ва 6-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 58-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарорига илова 1-бандининг бешинчи-ўнинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 2-модда).



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 34-модда):

4-бандда:

учинчи хатбоши "алмаштириш шохобчасининг тасдиқловчи маълумотномаси" сўзларидан кейин "ёки банкомат чеки" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ва йўл чеклари" сўзлари чиқариб ташлансин.

2-илованинг 16-банди "алмаштириш шохобчасининг тасдиқловчи маълумотномаси" сўзларидан кейин "ёки банкомат чеки" сўзлари билан тўлдирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 129-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 8-сон, 71-модда.



















Время: 0.1459
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск