Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 29.01.2016 й. 21-сон "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.02.2016 й. 1551-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2016 й.

N 1551-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

29.01.2016 й.

N 21


БУЙРУҒИ



Супер элита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига

эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли "2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 21 февралдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 88-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            Ш. Тешаев






Буйруққа

ИЛОВА



Супер элита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга

бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Туман ҳокими супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) таркибини тасдиқлайди ва танловни эълон қилиш бўйича қарор қабул қилади.

Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), туман Фермерлар кенгаши раиси, хизмат кўрсатувчи тегишли банк(лар) ҳамда ирригация тизими бошқармаси раҳбарлари, тегишли пахта тозалаш корхонаси, туман "Давуруғназоратмарказ" инспекцияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отряди, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман "Давтехназорат" инспекцияси вакиллари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари (раҳбарлари) келишув асосида киритилиши лозим.

Комиссия котиби этиб, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими тайинланади.".


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кундан кейин ўтказилади.

Танловда иштирок этиш ҳуқуқига пахта етиштирувчи фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар эга.

Ғўзанинг янги, истиқболли навларини дастлабки кўпайтирувчи ва районлашган навларининг бирламчи уруғчилиги билан шуғулланувчи махсус жиҳозланган лаборатория ҳамда малакали мутахассисларга эга бўлган хўжаликлар (элита хўжаликлари) танловда иштирок этмай супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлади.".


3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида даъвогарларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

а) хўжаликлар ер майдонининг тупроқ унумдорлиги - туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасига асосан 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

б) хўжаликларнинг пахта экиладиган майдони - туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотномасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади (пахта экиладиган майдон 10 гектардан кам бўлган ҳолда 0 балл қўйилади). Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

в) хўжаликларнинг оқар сув таъминоти - ирригация тизими бошқармаси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

г) сўнгги 3 йил ичида ғўза майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги - туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

д) хўжалик раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти - маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;

е) хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи - меҳнат дафтарчасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;

ж) хўжаликда ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг (агрономнинг) маълумоти - маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;

з) хўжаликнинг мажбуриятлардан ҳоли бўлган банк ҳисобварағида пул маблағлари мавжудлиги - банк томонидан берилган маълумотнома (банк раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган) асосида 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

и) даъвогарнинг техника воситалари билан таъминланганлиги (уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб) - техника воситалари техник паспортлари ва "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга техника воситалари техник паспортларининг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ва "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномасининг асли тақдим этилади.

Техника воситаларини баҳолашда техник паспортда техника воситасининг созлигини тасдиқловчи белги мавжуд бўлган техника воситаларигина баҳоланади.

Техника воситаларини баҳолашда улар учун қўйилган баллар йиғиндиси 10 баллдан ошмаслиги лозим;

к) даъвогар томонидан сўнгги 3 йил ичида пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги -шартнома тузган пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома асосида 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

л) хўжаликнинг сўнгги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги - шартнома тузган пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома асосида 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади.

Даъвогарнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.".


4. 21 - 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Танловда ғолиб бўлган хўжаликлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (алоҳида-алоҳида) танлов якунланганидан сўнг 7 кун ичида комиссия томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига сақлаш учун топширилади.

22. Танлов ўтказиш ва унинг якуни бўйича йиғилган барча ҳужжатлар ва маълумотлар комиссия томонидан умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлардан иборат бўлган йиғмажилдда расмийлаштирилади.

Йиғмажилд танлов якунланганидан сўнг 7 кун ичида комиссия томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига топширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмалари 7 кун ичида йиғмажилдларни ҳудуд бўйича умумлаштириб, умумлаштирилган йиғмажилдни Ғўза уруғчилиги республика марказига топширади.

23. Ҳар бир йиғмажилд қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлардан иборат бўлиши лозим:

а) туман ҳокимининг танлов ўтказиш комиссияси таркибини тасдиқлаш ва танловни эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;

б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари нусхаси;

в) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари нусхаси;

г) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;

д) танлов ўтказиш ва унинг якуни бўйича комиссия томонидан қабул қилинган баённомалар нусхаси;

е) танлов ўтказиш ва унинг якуни бўйича бошқа таҳлилий маълумотлар.

24. Танловда ғолиб бўлган хўжаликларнинг ҳужжатлари (алоҳида-алоҳида) ҳамда йиғмажилдларнинг тўлиқ юритилиши ва уларнинг белгиланган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига топширилиши учун комиссия раиси ва котиби масъул ҳисобланади.

Комиссия томонидан топширилган танловда ғолиб бўлган хўжаликларнинг ҳужжатлари (алоҳида-алоҳида) ҳамда йиғмажилдларнинг сақланиши учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмалари раҳбари масъул ҳисобланади.".


5. 25-бандда:

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йилига камида икки марта нав тозалиги бўйича дала кўригини ўтказиб, навга хос бўлмаган ғўза тупларидан тозалаш ишларини ташкиллаштиради.".


6. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


7. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Фермерлар кенгаши билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Супер элита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига

эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда

даъвогарларнинг имкониятларини баҳолайдиган

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

Т/р

Баҳоланадиган

имкониятлар (ҳолатлар)


Рейтинг

кўрсаткичлари


Рейтинг

баллар


Асослаш учун тақдим

этилган ҳужжат(лар)


1.

Тупроқ унумдорлиги

(бонитет балл)

60 балл

ва ундан юқори


10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

50 баллдан

60 баллгача


8 балл

40 балдан

50 баллгача


1 балл

2.

Пахта экиладиган майдон

40 гектар

ва ундан юқори


10 балл

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотномаси

30 гектардан

40 гектаргача


6 балл

20 гектардан 30 гектаргача


4 балл

10 гектардан 20 гектаргача


2 балл

3.

Оқар сув таъминоти

яхши


10 балл

Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси

ўртача


5 балл

ёмон


0 балл

4.

Сўнгги 3 йил ичида ғўза майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги,

шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги

сўнгги 3 йилда кузатилмаган


10 балл

Туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди маълумотномаси

сўнгги 2 йилда кузатилмаган


5 балл

сўнгги 1 йилда давомида кузатилган


1 балл

сўнгги 3 йил давомида кузатилган


0 балл

5.

Хўжалик раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти

уруғчилик бўйича агроном


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

агроном


9 балл

иқтисодчи


8 балл

ҳуқуқшунос


7 балл

инженер, ҳисобчи


5 балл

механик, зоотехник, ветеринар ва бошқа мутахассислар


4 балл

6.

Хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи

15 йил

ва ундан юқори


10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан

15 йилгача


8 балл

5 йилдан

10 йилгача


6 балл

3 йилдан

5 йилгача


4 балл

1 йилдан

3 йилгача


2 балл

7.

Хўжаликда ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг (агрономнинг) маълумоти


Олий


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат


ўрта махсус


5 балл

8.

Хўжаликнинг мажбуриятлардан ҳоли бўлган банк ҳисобварағида мавжуд пул маблағлари


энг кам иш ҳақининг

1000 баробари

ва ундан юқори миқдорда


10 балл

Банк томонидан берилган маълумотнома

энг кам иш ҳақининг

800 баробаридан 1000 баробаригача миқдорда


8 балл

энг кам иш ҳақининг

500 баробаридан

800 баробаригача миқдорда


6 балл

энг кам иш ҳақининг

200 баробаридан 500 баробаригача миқдорда


4 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан 200 баробаригача миқдорда


2 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан кам бўлса


0 балл

9.

Даъвогарнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори


2 балл

Техника воситалари техник паспорти, "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномаси

ишлов бериш трактори (культиватор билан)


2 балл

чопиқ трактори

(ОВХ-600)

(2 та тиркама билан)


2 балл

ер текислагич, грейдер, чизел

(мола, борона комплектда)


2 балл

пушта олгич


2 балл

10.

Сўнгги 3 йил ичида пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги

сўнгги 3 йил

ичида бажарган


10 балл

Пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома

сўнгги 2 йил

ичида бажарган


5 балл

сўнгги 1 йил

ичида бажарган


1 балл

11.

Сўнгги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги

40 центнер

ва ундан юқори


10 балл

Пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома

35 центнердан

40 центнергача


8 балл

30 центнердан

35 центнергача


6 балл

25 центнердан

30 центнергача


2 балл

25 центнер

ва ундан кам


0 балл





".

       


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 февраль, 5-сон, 46-модда




































Время: 0.1794
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск