Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 05/ққ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 03/ққ-сон "Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 27.01.2016 й. Қарори (АВ томонидан 03.02.2016 й. 2480-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2016 й.

N 2480-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

27.01.2016 й.

N 05/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МАРКАЗИНИНГ

27.01.2016 й.

N 03/ққ


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасаларида саралаш тест синовларини

ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига саралаш тест синовларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 16 июлдаги 19/ққ, 36/ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 2480, 2013 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 381-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат тест маркази директори

Ж. Исмаилов

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори

У. Салимов

         





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасаларида саралаш тест синовларини

ўтказиш бўйича йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қабул комиссиясининг таркибига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори, Давлат тест маркази, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари, туман (шаҳар) ҳокимликларидан биттадан вакил ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари киритилади.

Қабул комиссиясининг таркиби тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори томонидан тасдиқланади. Бунда қабул комиссиясининг таркиби саралаш тест синови ўтказиладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари белгилангандан сўнг, уч иш куни ичида тасдиқланиши лозим.

Давлат тест маркази вакили қабул комиссияси раиси ҳисобланади. Қабул комиссияси раиси сифатида белгиланган Давлат тест маркази вакиллари рўйхати саралаш тест синови ўтказиладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари белгилангандан сўнг, икки иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига тақдим этилади.

Саралаш тест синови ўтказиладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори қабул комиссияси масъул котиби ҳисобланади.".


2. 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"саралаш тест синови ўтказилишидан 10 кун олдин мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси 1-шакли бўйича абитуриентлардан тушган аризалар ҳақида маълумотни, мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси 2-шакли бўйича фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари рўйхатини қабул комиссияси масъул котиби томонидан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади ва ушбу ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиши қатъиян ман қилинади;".


3. 20 ва 21-иловалар тегишлича мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасаларида

саралаш тест синовларини ўтказиш

бўйича йўриқномага

20-ИЛОВА

Таълим муассасасининг коди ва номи


Бино


Қават


Гуруҳ




Тест синовларидан четлаштириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20__ йил "___"___________





(далолатнома тузилган жой номи)

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент


            

(Ф.И.О.)

махсус коди _______________, жавоблар варақаси рақами _______________,

     

   

    

(бузилган тест синовлари қоидаси)

соат ______:______ дақиқада тест синовидан четлаштирилди.

1. Аудитория раҳбари





(Ф.И.О.)


(имзо)

2. Аудитория кузатувчиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

3. Давлат тест марказининг қават бўйича вакили





(Ф.И.О.)


(имзо)

     

     

Изоҳ: ушбу далолатнома абитуриентнинг жавоблар варақаси ва титул варақаси билан биргаликда елимланиб, жавоблар варақаси пакетига солинади. Агар абитуриент тест материалларини ўз вақтида топширмаса, далолатнома унинг титул варақаси билан биргаликда елимланиб, жавоблар варақаси пакетига солинади.".






Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасаларида

саралаш тест синовларини ўтказиш

бўйича йўриқномага

21-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директорига

_____________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

_____________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

Тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш

жараёни юзасидан эътирозлар бўйича

АРИЗА

Мен,



(абитуриентнинг Ф.И.О.)

Таълим муассасасининг

коди ва номи


Гуруҳ


Махсус коди


Жавоблар варақаси

рақами




1) қуйидаги фанларга доир тест саволларига эътирозимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

Т/р

Фан номи


Саволлар

рақами


Эътироз мазмуни


1.





2.





3.





2) тест синовлари жараёни бўйича қуйидаги эътирозимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

       

         

    

       

          

         

          


         


         

(абитуриент Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

Изоҳ: ариза тест синови ўтган куни тест синови ўтказилган бинода шахсан абитуриент томонидан икки нусхада ёзилади ва бир нусхаси қабул комиссияси орқали Давлат тест марказига тақдим этилади. Ариза қабул қилиб олинганлиги тўғрисида аризанинг иккинчи нусхасига аризани қабул қилиб олувчининг фамилияси ва исми, имзоси ва ариза қабул қилиб олинган сана қўйилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 февраль, 5-сон, 44-модда




































Время: 0.1643
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск