Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.02.2016 й. 2758-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 16.01.2016 й. 1/10-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 3 февралда 2758-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2016 йил 16 январдаги

1/10-сонли қарорига

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига

микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Микромолиялаш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сон "Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига миллий валютада микрокредит бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтган ёки юридик шахс устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ёки ундан ортиқ акцияга (улушга) эга бўлган Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларида ўқишни якунлаган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган битирувчилар кредитлаш субъектлари (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади) ҳисобланади.


2. "Микрокредитбанк" АТБ ҳамда давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


3. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун микрокредитлар банклар томонидан тўловлилик, муддатлилик ҳамда пул маблағларини муайян мақсадда ишлатиш ва қайтариш шартлари асосида берилади.


4. Микрокредит:

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган қарз олувчиларга - энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача;

юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган қарз олувчиларга - энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача миқдорда қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.


5. Микрокредит қарз олувчига кредит ажратилаётган лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплаши ҳисобга олинган ҳолда:

фаолиятни бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишга - 12 ой муддатгача;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ташкил этиш учун айланма маблағларини тўлдиришга, шунингдек асбоб-ускуналарни сотиб олишга - 2 йил муддатгача;

инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун - 3 йилдан ортиқ муддатга берилади.


6. Микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадлар учун берилади:

уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш, чорвачилик, қуён боқиш, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича кўрсатиладиган техник хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;

енгил конструкцияли ва муқобил ёқилғи манбалари ҳисобига ишлайдиган иссиқхоналарни қуриш, мева-сабзавотчиликда ишлатиладиган қишлоқ хўжалик техникалари ва механизмларини сотиб олиш;

бевосита ишлаб чиқариш соҳаси - маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хом ашё ва материалларни тубдан қайта ишлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, касаначилик меҳнатини ташкил этиш, бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш ва қуриш;

хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш - аҳолига маиший, тиббий, сайёҳлик-экскурсия ва меҳмонхона хизмати кўрсатиш, автомобиллар ва бошқа техникаларни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатиш, транспорт хизмати кўрсатишни ривожлантириш;

янги боғ ва токзорларни барпо этиш, илғор замонавий технологияларни, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш.

Микрокредитлар мазкур банднинг иккинчи - бешинчи хатбошиларида кўрсатилган мақсадлар учун 6 ойлик, олтинчи хатбошисида кўрсатилган мақсадлар учун 12 ойлик имтиёзли давр билан берилади.


7. Микрокредит бўйича имтиёзли давр муддати шартномага асосан узайтирилиши мумкин.


8. Микрокредитлар мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилмаган мақсадлар учун берилмайди.


9. Микрокредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади.

Микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси оширилган тақдирда шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади.


10. Имтиёзли давр ўрнатилган ҳолда берилган микрокредит бўйича асосий қарзни тўлаш имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади. Имтиёзли даврда микрокредит бўйича фақат фоизлар ҳисобланади ва тўланади.


11. Зарар кўриб ишлаётган, ноликвид балансга эга бўлган қарз олувчиларга микрокредит берилмайди, илгари берилган микрокредитни эса, белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириб олиш чоралари кўрилади.



2-БОБ. МИКРОКРЕДИТ БЕРИШ БЎЙИЧА БУЮРТМА

БЕРИШ ВА МИКРОКРЕДИТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


12. Қарз олувчилар микрокредит олиш учун банкка буюртма тақдим этади. Буюртмада "Микромолиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида кўрсатилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.


13. Буюртмага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;

қарз олувчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим қилган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;

қарз олувчига тегишли касб-ҳунар коллежи дипломининг нусхаси;

тегишли кредит таъминоти турларидан бири.


14. Қарз олувчилар буюртмани ахборот тизими орқали электрон шаклда беришлари мумкин.


15. Қарз олувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги кредит таъминоти турларидан бири тақдим этилади:

мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;

банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

учинчи шахс кафиллиги;

қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари.


16. Микрокредит ҳисобига сотиб олинган мулк ўз қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур микрокредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.


17. Банк буюртмани олганидан сўнг уч иш куни ичида уни кўриб чиқиши ва микрокредит бериш ёки микрокредит беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.


18. Буюртма банк томонидан кўриб чиқилаётганда қуйидагиларнинг таҳлили амалга оширилади:

буюртма берувчининг (қарз олувчининг) даромадлари етарлилигини аниқлаш;

буюртмада баён этилган маълумотларнинг бир-бирига зид бўлмаслиги;

банк олдидаги мажбуриятларни буюртма берувчи (қарз олувчи) томонидан ўз вақтида бажариш имкониятининг мавжудлиги.

Микрокредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, банк буюртма берувчига (қарз олувчига) бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.


19. Буюртмани кўриб чиқиш натижаларига кўра микрокредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк ва қарз олувчи ўртасида ёзма шаклда шартнома тузилади ҳамда қарз олувчи томонидан тақдим этилаётган кредит таъминоти тури қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


20. Банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган шартнома "Микромолиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.



3-БОБ. МИКРОКРЕДИТЛАРНИ БЕРИШ ВА СЎНДИРИШ


21. Шартнома тузилгандан ҳамда кредитнинг таъминоти расмийлаштирилгандан сўнг, қарз олувчига банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ссуда ҳисобварағи очилади.


22. Микрокредит қарз олувчига нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.


23. Қарз олувчиларга ажратилган микрокредит "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси"нинг (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мос баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.


24. Микрокредитни сўндириш муддатлари жадвал кўринишида шартномага илова қилинади.


25. Қарз олувчининг микрокредит бўйича ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини тўлаш учун маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) белгиланган тартибда ундирилади. Бунда дастлаб кредит бўйича ҳисобланган фоизлар, сўнгра кредит бўйича асосий қарз сўндирилади.



4-БОБ. МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


26. Банклар микрокредитдан фойдаланишнинг муддати давомида доимий мониторинг ўтказади. Мониторинг қарз олувчининг шартнома шартларини бажариши учун ёрдам кўрсатишга йўналтирилиши керак.


27. Мониторинг ўтказиш жараёнида қарз олувчининг молиявий-хўжалик фаолияти, тузилган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажараётганлиги, ишлаб чиқариш ҳажми, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлари, фойдаси, айланма маблағлари динамикаси ҳамда товар-моддий бойликлар захираси ва бошқа муҳим ҳолатлар таҳлил қилиб борилади.


28. Мониторинг давомида қарз олувчининг фаолияти билан боғлиқ барча ижобий ва салбий ҳолатлар, шунингдек гаров таъминотининг ҳолати қарз олувчи учун банкда очилган махсус жилдда тизимлаштириб борилади.


29. Қурилишни молиялаш учун берилган микрокредитлар бўйича амалга ошириладиган мониторинг жараёнида банк томонидан шартномада белгиланган муддатлар ва шартларда бажарилган ишлар ҳажми ва бошқа муҳим масалалар ўрганилади.


30. Микрокредитдан белгиланган мақсадларда фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, банк қарз олувчига келгусида кредит беришни рад этишга ёки кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олишга ҳамда шартномада белгиланган шартлар асосида жарима белгилашга ҳақлидир.


31. Қарз олувчи микрокредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома асосида тўлашдан ёки гаров шартномаси шартлари асосида гаров мулкини банк тасарруфига беришдан бош тортган ҳолларда, банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.


32. Қарз олувчининг гаров таъминоти микрокредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, банк мазкур қарз бўйича ундирувни Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибига мувофиқ қарз олувчининг ликвидли мол-мулкига қаратиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


33. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 февраль, 5-сон, 43-модда



































Время: 0.1444
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск