Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш Қоидалари (АВ томонидан 03.02.2016 й. 2759-сон билан рўйхатга олинган 28.01.2016 й. Молия вазирлигининг 3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-05-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 3 февралда 2759-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2016 йил 28 январдаги

3, 2016-05-сон қарорига

ИЛОВА



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар

(уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик

даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган

фойда солиғи ставкасини қўллаш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда уяли алоқа компаниялари деб юритилади) рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини табақалаштирилган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқаради.



2-БОБ. РЕНТАБЕЛЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ


2. Рентабеллик Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон "Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан тасдиқланган Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-сон шакл (кейинги ўринларда Ҳисобот деб юритилади) кўрсаткичларидан келиб чиқиб қуйидаги формула бўйича аниқланади.


Рҳ = Ф / Т х 100%, бунда:


Рҳ - рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси;

Ф - фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) - Ҳисоботнинг 240-сатри;

Т - сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи - Ҳисоботнинг 020-сатри.



3-БОБ. РЕНТАБЕЛЛИК ДАРАЖАСИГА ҚАРАБ ЮРИДИК

ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ

СТАВКАСИНИ ҚЎЛЛАШ


3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари рентабеллик даражасига қараб:

20 фоизгача ва 20 фоиз бўлганда - 14 фоиз миқдорида;

20 фоиздан юқори бўлганда - рентабелликнинг 20 фоизлик даражасидан ошадиган фойда суммасининг 50 фоизи миқдорида белгиланган.


4. Рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлганда белгиланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасига реализациянинг умумий ҳажмидаги экспорт улушига қараб тузатиш киритилмайди.


5. Мазкур Қоидаларнинг 2-бандига мувофиқ ҳисобланган рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси 20 фоиздан ошмаган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг 14 фоизлик ставкаси солиқ солинадиган базанинг бутун суммасига қўлланилади.

6. Рентабеллик даражаси 20 фоиздан ошганда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи табақалаштирилган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини аниқлаш учун белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солиш базасининг:

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлган;

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган қисми аниқланади.


7. Рентабеллик даражасининг 20 фоизигача тўғри келадиган солиқ солиш базаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


СБ20%гача = СБҳ х ((20% / Рҳ) х 100%), бунда:


СБ20%гача - рентабеллик даражасининг 20 фоизигача тўғри келадиган солиқ солиш базаси;

СБҳ - солиқ солиш базаси (Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг 150-сатри);

Рҳ - рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси.


8. Рентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган солиқ солиш базаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


СБ20%дан юқори = СБҳ - СБ20%гача, бунда:


СБ20%дан юқори - рентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган солиқ солиш базаси;

СБҳ - солиқ солиш базаси (Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг 150-сатри);

СБ20%гача - рентабеллик даражасининг 20 фоизигача тўғри келадиган солиқ солиш базаси.


9. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


солиқ = (СБ20%гача х 14%) + (СБ20%дан юқори х 50%), бунда:

солиқ - юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси;

СБ20%гача - рентабеллик даражасининг 20 фоизигача тўғри келадиган солиқ солиш базаси;

СБ20%дан юқори - рентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган солиқ солиш базаси.

Рентабеллик даражасига қараб солиқ солиш базаси суммасини аниқлаш ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ҳисоблаб чиқаришга доир шартли мисоллар мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Уяли алоқа компанияларидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тушумларнинг ҳисобини юритиш мақсадида рентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси тегишли давлат солиқ хизмати органларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очиладиган алоҳида ҳисобвараққа ўтказилади.


11. Солиқ тўловчилар мазкур Қоидаларни тўғри қўллаш юзасидан жавобгардирлар.


12. Давлат солиқ хизмати органлари уяли алоқа компаниялари томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади.






Қоидаларга

ИЛОВА



Рентабеллик даражасига қараб солиқ солиш базаси

суммасини аниқлаш ва юридик шахслардан олинадиган

фойда солиғи суммасини ҳисоблаб чиқаришга доир

ШАРТЛИ МИСОЛЛАР

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


1-мисол


2-мисол


сумма


Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи ("Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" - 2-сон шаклнинг 020-сатри)


010

77 000,0

80 000,0

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) ("Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" - 2-сон шаклнинг 240-сатри)


020

20 000,0

12 000,0

Рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси, %да (020-сатр / 010-сатр х 100%)


030

26,0%

15,0%

Солиқ солиш базаси (Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг 150-сатри)


040

25 000,0

17 000,0

Солиқ солиш базаси, шу жумладан:


050

х

х

рентабеллик даражасининг 20 фоизигача тўғри келадиган солиқ солиш базаси [040-сатр х ((20% / 030-сатр) х 100%), бироқ 040-сатрдан кўп бўлмаган миқдорда]


051

19 250,0

17 000,0

рентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган солиқ солиш базаси (040-сатр - 051-сатр)


052

5 750,0

0,0

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкалари:


060

х

х

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда


061

14%

14%

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлганда


062

50%

50%

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси - жами (071-сатр + 072-сатр), шу жумладан:


070

5 570,0

2 380,0

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда (051-сатр х 061-сатр)


071

2 695,0

2 380,0

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлганда (052-сатр х 062-сатр)


072

2 875,0

0,0

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 февраль, 5-сон, 45-модда
































Время: 0.1559
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск