Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.02.2016 й. 2763-сон билан рўйхатга олинган 31.12.2015 й. Халқ таълими вазирлигининг 28-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 46-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 61-қ/қ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 10 февралда 2763-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2015 йил 31 декабрдаги

28-мҳ, 46, 61-қ/қ-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган

ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасидан (бундан буён матнда мактаб-интернат деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаси (бундан буён матнда даволаш-профилактика муассасаси деб юритилади) - руҳий ва асаб тизими касалликлари ва уларнинг асоратлари, сил касаллигининг барча турлари ва даврларида даволаниш учун мўлжалланган шифохоналар ҳамда барча турдаги болалар санаторийлари;


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасаси (бундан буён матнда "Мурувват" интернат уйи деб юритилади) - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногирон болалар учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаси.


2. Ўқувчиларни мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасаси ёки "Мурувват" интернат уйига ўтказиш мактаб-интернат педагогик кенгашининг қарорига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузуридаги болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (бундан буён матнда психологик-тиббий-педагогик комиссия деб юритилади) хулосасига кўра, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) розилиги билан амалга оширилади.


3. Мактаб-интернат раҳбарияти мазкур турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишга лаёқати бўлмаган ўқувчиларни даволаш-профилактика муассасаси ёки "Мурувват" интернат уйига жойлаштиришга кўмаклашиши шарт.


4. Ўқувчиларни мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига ҳамда "Мурувват" интернат уйига ўтказиш бепул амалга оширилади.



2-БОБ. ЎҚУВЧИНИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТДАН ДАВОЛАШ-

ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАСИГА ЎТКАЗИШ


5. Ўқувчининг ота-онаси ва мактаб-интернат раҳбарияти тиббий-ижтимоий реабилитацияга муҳтож ўқувчини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг даволаш-профилактика муассасасига вақтинчалик ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.


6. Ўқувчини мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш учун унинг ота-онаси ўтказиш сабабларини, даволаш-профилактика муассасаси номини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директорига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи шифокорининг ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади.


7. Қуйидаги ҳолларда мактаб-интернат раҳбарияти ота-оналарнинг ёзма розилигини олган ҳолда ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш чораларини кўриши лозим:

мактаб-интернат тиббиёт ходими томонидан ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш тўғрисида тавсия берилганда;

тиббий кўрик пайтида ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланиб, уни стационар шароитда даволаш лозим деб топилганда.


8. Ота-оналарнинг аризаси ёки ёзма розилигига асосан ушбу масала мактаб-интернатнинг педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Педагогик кенгаш қарорига асосан, мактаб-интернат директори психологик-тиббий-педагогик комиссияга тегишлилигига кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи шифокорининг ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси;

мактаб-интернат тиббиёт ходимининг ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш тўғрисидаги тавсияномаси;

ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланганлиги ҳақида тиббий кўрикдан ўтказган шифокорнинг хулосаси.


9. Тақдим этилган ҳужжатлар психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2519, 2013 йил 24 октябрь) мувофиқ кўриб чиқилади.


10. Ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига қабул қилиш учун ота-оналар ёки мактаб-интернат раҳбарияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси;

мактаб-интернат томонидан берилган ўқувчи таълим олаётган синф кўрсатилган маълумотнома;

мактаб-интернат томонидан берилган психологик-педагогик тавсифнома.


11. Ўқувчи даволаш-профилактика муассасасига қабул қилингач, унга касаллик тарихи очилади ҳамда шу кун ўқувчи даволаш-профилактика муассасасига ўтказилган кун ҳисобланади.

Даволаш-профилактика муассасаси шу куннинг ўзида ўқувчининг ота-онасига ва мактаб-интернатга ўқувчининг даволаш-профилактика муассасасига қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади.


12. Ўқувчининг даволаш-профилактика муассасасидаги даволаниш муддати тугаганидан сўнг унинг ота-онасига ёки мактаб-интернатга даволаш-профилактика муассасаси раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган синф журналидан кўчирилган баҳолаш қайдномаси ҳамда ўқувчининг даволаш-профилактика муассасасида даволанганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.



3-БОБ. ЎҚУВЧИНИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТДАН

"МУРУВВАТ" ИНТЕРНАТ УЙИГА ЎТКАЗИШ


13. Ўқувчининг ота-онаси ва мактаб-интернат раҳбарияти мактаб-интернатда таълим олишга лаёқатсиз, руҳиятида сезиларли нуқсонлар мавжуд бўлган, доимий тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож (этиологияси ҳар хил бўлган ўртача даражадаги ақлий заифлик (оғирлашган шакли), оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ва ҳоказо) ногирон ўқувчиларни мактаб-интернатдан "Мурувват" интернат уйига ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.


14. Ўқувчини мактаб-интернатдан "Мурувват" интернат уйига ўтказиш учун унинг ота-онаси ўтказиш сабабларини, "Мурувват" интернат уйи номини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директорига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи шифокорининг ўқувчини "Мурувват" интернат уйига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади.


15. Қуйидаги ҳолларда мактаб-интернат раҳбарияти ота-оналарнинг ёзма розилигини олган ҳолда ўқувчини "Мурувват" интернат уйига ўтказиш чораларини кўриши лозим:

мактаб-интернат тиббиёт ҳамда педагог ходимлари томонидан муассаса раҳбариятига ўқувчини "Мурувват" интернат уйига ўтказиш тўғрисида тавсия берилганда;

тиббий кўрик пайтида ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланиб, уни "Мурувват" интернат уйига ўтказиш лозим деб топилганда.


16. Ота-оналарнинг аризаси ёки ёзма розилигига асосан ушбу масала мактаб-интернатнинг педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Педагогик кенгаш қарорига асосан, мактаб-интернат директори психологик-тиббий-педагогик комиссияга тегишлилигига кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи шифокорининг ўқувчини "Мурувват" интернат уйига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси;

мактаб-интернат тиббиёт ҳамда педагог ходимларининг ўқувчини "Мурувват" интернат уйига ўтказиш тўғрисидаги тавсияномаси;

ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланганлиги ҳақида тиббий кўрикдан ўтказган шифокорнинг хулосаси.


17. Тақдим этилган ҳужжатлар психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2519, 2013 йил 24 октябрь) мувофиқ кўриб чиқилади.


18. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ўқувчини "Мурувват" интернат уйига ўтказиш тўғрисидаги хулосасига мувофиқ ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.


19. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.


20. "Мурувват" интернат уйига ўтказиш учун мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилган ўқувчининг ота-онасига мактаб-интернат раҳбарияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ўқувчининг мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

ўқувчининг тиббий картаси;

мактаб-интернат томонидан берилган психологик-педагогик тавсифнома.


21. Ўқувчиларни "Мурувват" интернат уйларига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйлари тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 15 февраль, 6-сон, 60-модда




















































Время: 0.1625
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск