Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.07.2003 й. 1260-сон билан рўйхатга олинган 07.07.2003 й. МВ 76-сон, ДСҚ 2003-62-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 21 июлда 1260-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

2003 йил 7 июлдаги

76, 2003-62-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан

ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунининг 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июлдаги  "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 300- сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши улгуржи ва чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига, шу жумладан микрофирма ва кичик корхоналарга татбиқ этилади.


2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ялпи тушумдан ягона солиқ ва белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғини ва мол-мулк солиғини тўлайдилар.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ҳамда товарлар сотиш ва хизмат кўрсатишдан олинадиган нақд пул тушумини инкассация қилишда белгиланган қоидаларга риоя этиш ялпи даромад солиғини тўлашга ўтишнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Бунда мазкур тартиб ўз фирма дўконлари орқали нақд ҳисоб-китобга майда улгуржи ва чакана савдони амалга оширадиган улгуржи савдо корхоналарига татбиқ этилади.

Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби амалдаги йўриқномага мувофиқ умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.

Агар савдо ва умумий овқатланиш корхоналари асосий фаолият тури (савдо ёки умумий овқатланиш) билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан шуғуллансалар, улар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида ҳисоб юритиши ва қонун ҳужжатларида мазкур тоифадаги корхоналар учун белгиланган солиқлар, йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлаши лозим.

Чунончи, чакана ёки улгуржи савдо ёхуд умумий овқатланиш соҳасидаги кичик корхона асосий фаолият туридан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланса (масалан, ишлаб чиқариш фаолияти билан), у ушбу фаолият тури бўйича алоҳида ҳисоб юритиши ва  солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган тартибда ягона солиқ тўлаши ёки умумбелгиланган тартибда солиқларни тўлаши лозим.

Агар, чакана ёки улгуржи савдо ёхуд умумий овқатланиш соҳасидаги корхона микрофирмалар ёки кичик корхоналар қаторига кирмаса, бошқа фаолият турлари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган барча солиқлар тўланади.

Агар юридик шахслар асосий фаолиятдан ташқари:

чакана ва (ёки) улгуржи савдо фаолиятини амалга оширсалар, улар мазкур фаолият тури бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари ва савдо корхоналари учун белгиланган солиқларни тўлашлари лозим;

юридик шахсларнинг балансида турган фирма дўконлари орқали ўз маҳсулотларининг чакана савдосини амалга оширсалар, улар солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларни тўлайдилар.

Мазкур банднинг саккизинчи хатбошисида кўрсатилган юридик шахслар белгиланган тартибда олинган:

алкаголли ичимликлар ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдони амалга оширганда - чакана савдо қилиш

...
Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск